Муқаддамот дарслари/ биринчи дарс: дин нима? Секуляристлар бизлардан қайси динни хохлашади?
13-қисм)
Мана бу оят билан пайғамбарга хитоб қилинган пайтда, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам 23 йил қилинган давомли муборазалар ва харакатлар натижасида исломий инқилобни ғолибликка етказган эдилар ва ислом амалда бир тузум, хукумат қудрати хамда ақидавий, фикрий, ахлоқий, тарбиявий, маданий, ижтимоъий, сиёсий, иқтисодий давлат сифатида барча қисматларига ўрнашган эди, мана шундан сўнг секуляр (мушрик) араб қабилаларининг сиёсий хайъатлари араб ярим оролининг турли-хил минтақаларидан росулуллох саллаллоху алайхи васаллам томонга келишарди ва мусулмон бўлишарди; мана шу тарзда росулуллох саллаллоху алайхи васаллам уни ижро қилиш учун юборилган рисолатни комил адо қиладилар!”
Зикр қилиб ўтилган оятлардаги “дин” сўзидан мақсад, ана ўша комил тузумдир, бу тузум инсонларнинг хаётидаги хукуматий, қонуний, эътиқодий, фикрий, ахлоқий, амалий ишларга ва итоат қилишга,жазолашга, мукофот беришга ўхшаш барча жихатларини,ўлчовларини ўз ичига олади.
“Дин” сўзини қуръонда маърифа ё накра ва мужаррад ё музоф суратида ўрганиб чиққан кишини хар бири, баён қилинган қисқача тўрт маъносидан ташқари уни вазиятини, тузулишини мушаххас қилиб берадиган учта умумий маъносини хам тушуниб етади:
« إِنَّ الدِّینَ عِندَ اللّهِ الإِسْلاَمُ» (آل عمران/ ۱۹)
1-Албатта аллох наздида мақбул бўладиган дин фақат ислом динидир.
2-“Дин” сўзини баён қилишдан мақсад, ақидаларни усули ва ислом динини қонунларидир, шунингдек аллох таоло мархамат қиладики:
«شَرَعَ لَکُم مِّنَ الدِّینِ مَا وَصَّى بِهِ نُوحًا وَالَّذِی أَوْحَیْنَا إِلَیْکَ وَمَا وَصَّیْنَا بِهِ إِبْرَاهِیمَ وَمُوسَى وَعِیسَى أَنْ أَقِیمُوا الدِّینَ وَلَاتَتَفَرَّقُوا فِیهِ … (شوری/۱۳)
(Эй мўъминлар, аллох) сизлар учун хам диндан нухга буюрган нарсани ва биз сизга ( яъни Мухаммадга) вахий қилган нарсани, (шунингдек) биз Иброхим,Мусо ва Ийсога буюрган нарсани – шариат (қонун) қилди. – “Динни барпо қилинглар ва унда фирқа-фирқа бўлиб бўлинманглар!”
3-Шунингдек, гохида “дин” сўзидан мақсад қонунларга ва дастурларга ва миллатларни ишончларига эътиқод қилиш бўлади, энди бу ерда бу ишончларни тўғри ё нотўғри эканлигидан қатъий назар. Худди аллох таоло росулуллох саллаллоху алайхи васалламга мушрик кофирларга қуйидаги оятларни айтишни дастур берганидек:
لَکُمْ دِینُکُمْ وَلِیَ دِینِ (کافرون/6)
“Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун, менинг диним ўзим учундир!”
(давоми бор……..)