Муқаддамот дарслари/ биринчи дарс: дин нима? Секуляристлар бизлардан қайси динни хохлашади?
(16-қисм)
Мана бундай кишилар ўзларининг ички ижтимоъий алоқаларига боғлиқ бўлган ишларда яъни оилавий алоқаларда, аёл ва фарзанд, қарияларга нисбатан кўз- қарашларида, таълим-тарбияда, тарбия равишида, иқтисодда, бошқалар билан ёки ўзаро иқтисодий ва тижорий алоқаларда, хурофот мазхабларига эга бўлишда, турли-хил сиғинишларда ёки дахрий ва атеист бўлишда ва башарни хаётига боғлиқ бўлган бошқа масалаларда, бошқа жамиятлар билан бўладиган барча сиёсий,маданий,ижтимоъий, иқтисодий алоқаларда хам уларнинг ўзлари ишлаб чиқарган қонунлардан ва ахкомлардан фойдаланишарди, ўша кунни истелохи бўйича энг тараққий топган, ривожланган ўзларининг тараққий топган фикрларини ишлатишарди, улар бу фикрларни ё аждодларидан олишган эди ёки ўзларини истакларига биноан ишлаб чиқаришган эди, мана бу хилма-хил секуляр ахзобларни хеч қайси бири ўтмишда хам ёки хозирги замонда хам ё келажакда хам, бизлар мана бу қонунларни аллохни қонунларидан ё осмоний шариатлардан олганмиз дейишмаган ва дейишмайди хам, балки улар очиқ-ойдин баён қилишадики, бизлар осмоний шариатлардаги қонунларни ўзимиз ишлаб чиқарган қонунларни ўрнига қабул қилмаймиз.
Шу сабабли хам, улар илохий ахкомларни ва дастурларни ўзларининг хаётдаги ишлари бўйича қабул қилишдан бўйин товлаш билан бирга, буларни аввалгиларни достонлари,эскиларни афсоналари ёки жамиятдаги паст ва қолоқ , орқада қолган кишиларга тегишли ахкомлар, сехр,жоду ва…….деб билишарди ва ўзларининг тараққий топган,ривожланган деб саналадиган қўллари билан ишлаб чиқишган қонунлардан фойдаланишарди. Мана бу равишни қуръондаги башарият тарихини барчасида, қурайшдан олдинги давридаги ахзобларни ё “мушрикларни” ё секуляристларни тарихидан тортиб бугунги кунгача ишлатилганини кўрамиз.
Турли-хил ахзобларнинг ё “мушрикларнинг” вужудга келтирган нарсаларини ёнида, бизлар қуръонни гувохлиги остида кўриб турганимиздек, бир неча дахрийлардан (материалист ё атеист) ташқари хамма секуляристлар ё “мушриклар” ўзларидаги булғанишлар билан бирга, уларнинг кўп сонли,хилма-хил “илох”ларини қаторида мушаххас қудратга эга холиқ ва раззоқ зот борлигини қабул қилишарди. Улар ёмғир ёғиш ва ризқ бериш ва фарзанд беришга оид масаларда, умумий қилиб айтганда юқоридан пастга келадиган нарсаларни барчасида (рубубият тавхидини) очиқ-ойдин булғанишлар билан бирга аллохни заиф ва тебранувчан суратда, бошқа қонун ишлаб чиқарувчиларни ва манфаъат жалб қилувчи,зарар дафъ қилувчи марказларни қаторида қабул қилишар эди, хатто уларни баъзиси насроният ва собеъинни ишончларини ва…….хам шахсий масалалар бўйича қабул қилишарди, бутпарастликни нодонлик ва ахмоқлик хисоблашган, бундай кишилар ханифлар номи билан машхур бўлишган, аммо бутун тарих давомидаги турли-хил ахзобларни барчасини муштарак нуқтаси шу бўлганки, харгиз пастдан юқорига қараб жўнатилиши лозим бўлган ва илохий қонунларга итоат қилиш, деб саналган (улухият тавхиди)ни комил суратда, аллохни қонунларига ва ахкомларига бўйсинишмасди. Демак улар очиқ булғанишлар ва ошкор адашишлар билан бирга рубубиятни қабул қилишган, худди шу рубубиятдаги адашишлар,бурилишлар уларни улухиятдаги адашишларга,бурилишларга етаклаган эди.
(давоми бор…….)