Мусулмон қандай бўлиши лозим
Агар бир киши росулуллох саллаллоху алайхи васалламни олдиларига мусулмон бўлиш учун , иймон келтириш учун келган одамни пайғамбаримиз ўтирғизиб олиб тоғутга куфр келтириш ва аллохни қонун ва хукмларига иймон келтиришни бошидан оёғигача тушунтириб чиқардилар деса, нихоятда катта хато қилади. Худдиинки хозирги кунда аллохни зоти, улухият ва рубубият тавхиди,асмо ва сифат, хокимият, қабрга оид ишлар, жаханнам, қайта тирилиш, жаннат ва бошқа эътиқодий ишларни ипидан игнасигача бутун бошли китоблар ёзилганига ўхшайди ,деб ўйламасин.
Мусулмонлар динни умумий кўринишда қабул қилиб исломни баробарида таслим бўлишарди ва ақида, ахкомларга оид жузъий масалалар билан даражама-даража огох бўлишган. Хатто мана бу ўринларда очиқ хатоларга хам дучор бўлишган, натижада эса бу хатоларни росулуллох саллаллоху алайхи васаллам томонидан кейинчалик исломий хукумат ва унга хоким бўлган исломий шўро томонидан ислох қилинган.
Шундай экан,ақидада яъни барча пайғамбарларни рисолати бўлган тоғутга куфр келтириб аллохга иймон келтиришда хатоларга дучор бўлишни , шахс комилан ошкор, аниқ суратда тушуниб етмаган бўлса ,бу табиий бир холатдир. Шу сабабли хам биз қуръонда хам пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васалламни олдиларидаги тарбия топган шогирдларининг, сахобаларнинг ,эргашувчиларнинг ақидадаги очиқ хатоларга дучор бўлишганини кўрамиз.