Муқаддамот дарслари/ бешинчи дарс

 Шаръий душманшиносий  (2) мушриклар( секуляристларга) тегишли умумий ахкомлар, ахли китоб ва шибхи ахли китоблар.(1-қисм)

Муқаддамот дарслари/ бешинчи дарс

 Шаръий душманшиносий  (2) мушриклар( секуляристларга) тегишли умумий ахкомлар, ахли китоб ва шибхи ахли китоблар.(1-қисм)

(5-қисм)

Мана бу бутун башарият тарихи давомидаги мушрик ва секуляристларнинг мафхуми,мазмуни,хадафи бўлган. Секуляризм дини охирги бир неча асрни орасида қурайш секуляристларига қараганда ўзи тажрибий илмлар ва дунёни янги тараққиёти билан жихозлаб олди ва осмоний шариатни қонунларини қаршисида мислсиз зўравонлик,ташкиллаштиришга эга бўлган.

Мана бу мушрикларни,секуляристларни динидир. Хар қандай инсон очиқ-равшан холда  уни яхудият,насроният ва мажусиятдан ажратиб ташхис беришга қодир; энди ислом билан уни орасини ташхис бериш жуда хам осон нарса. Сизнинг бир насроний ё яхудий кишига,уни ким эканини билиб туриб, сен насроний ва яхудий эмассан,дейишингиз хам инсофсизлик,адолатсизликдир, мазхаби сени мазхабингга мухолиф бўлган ё тафсири мухолиф тафсир бўлган бир мусулмон кишига хам,унда мушрик ва секуляристларнинг эътиқодлари йўқ бўлишига қарамасдан: сен мушриксан ,дейилиши эса ундан хам кўра кўпроқ инсофсизлик,адолатсизлик бўлади. Нихоятда инсофсизлик бўлади.

Баъзи бир кишиларни фикрича мушрик ва секуляристлар худони қабул қилишмайди. Аслида эса мушрикларни,секуляристларни ўртасида бир андак кишилар дахрий ёки бугунги тили билан айтганда материалист,атеист,коммунист  деб номланган кишиларгина аллохни қабул қилишмайди; аммо мушриклар умумий суратда хамиша аллохни қабул қилишган.

Агар шайтонни одам пайдо бўлган замондан буён, аллохни қонунини қаршисида биринчи қонун ишлаб чиқарувчи,деб билган тақдиримизда хам, қуръон оятлари очиқ-ошкор шайтоннинг худони қабул қилишини эълон қилади, бутун тарих давомидаги унга эргашганларни,тарафдорларини  аксари хам аллохни қабул қилишган. Хатто қурайш мушриклари аллохга эътиқод қилиш билан бирга хаж мавсумини хам адо қилишарди,қурбонлик қилишган,хожиларга хизмат қилишган, каъбани нихоятда кўп хурмат қилишган, аллохни номига қасам ичишган, танхо аллохгина холиқ,розиқ зот эканига,уларни ўлдириб жахонни идора қилишга эътиқод қилишарди.

Аллох таоло росулуллох саллаллоху алайхи васалламни замонларидаги секуляристларни ақидаси хақида мархамат қиладики:

      وَلَئِنْ سَأَلْتَهُمْ مَنْ خَلَقَ السَّماواتِ وَ الْأَرْضَ لَيَقُولُنَّ اللَّهُ قُلِ الْحَمْدُ لِلَّهِ بَلْ أَکْثَرُهُمْ لا يَعْلَمُونَ (لقمان/25)،

Қасамки, агар улардан “осмонлар ва ерни ким яратган?” деб сўрасангиз албатта “аллох” дерлар. Сиз “аллохга хамду-сано бўлсин” денг. Йўқ, уларнинг кўплари ана ўша аллохгагина ибодат қилиш зарур эканини билмаслар.

 وَلَئِن سَاَلْتَهُم مَّنْ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْاَرْضَ وَسَخَّرَ الشَّمْسَ وَالْقَمَرَ لَیَقُولُنَّ اللَّهُ فَاَنَّی یُوْفَکُونَ (عنکبوت/61)،

Қасамки, агар сиз улардан: “осмонлар ва ерни яратган, қуёш ва ойни ( ўзи измига) қаратган зот ким?”-деб сўрасангиз, албатта улар “аллох”,деб (жавоб қилурлар). Бас, (шундоқ экан,ўша аллохга ибодат қилишнинг ўрнига) қаёққа бурилиб кетмоқдалар-а?!

وَلَئِن سَاَلْتَهُم مَّن نَّزَّلَ مِنَ السَّمَاء مَاء فَاَحْیَا بِهِ الْاَرْضَ مِن بَعْدِ مَوْتِهَا لَیَقُولُنَّ اللَّهُ قُلِ الْحَمْدُ لِلَّهِ بَلْ اَکْثَرُهُمْ لَا یَعْقِلُونَ)عنکبوت/63(،

Қасамки,агар улардан: “осмондан сув-ёмғир ёғдириб ерни “ўлгандан” сўнг “тирилтирган” зот ким?”- деб сўрасангиз, албатта улар: ” аллох”,деб (жавоб қилурлар). Сиз (уларга):” эътироф этганларингиз учун аллохга хамду-сано бўлсин”,деб айтинг. Йўқ, уларнинг кўплари ақл юргизмайдилар.

وَلَئِن سَاَلْتَهُم مَّنْ خَلَقَهُمْ لَیَقُولُنَّ اللَّهُ فَاَنَّی یُوْفَکُونَ)زخرف/87(،

(эй Мухаммад), қасамки, агар сиз улардан ўзларини ким яратгани хақида сўрасангиз,албатта улар: “аллох” дерлар. Бас,( ўша яратувчига ибодат қилиш ўрнига) қаёққа бурилиб кетмоқдалар?!

قُلْ مَنْ يَرْزُقُکُمْ مِنَ السَّماءِ وَ الْأَرْضِ أَمَّنْ يَمْلِکُ السَّمْعَ وَ الْأَبْصارَ وَ مَنْ يُخْرِجُ الْحَيَّ مِنَ الْمَيِّتِ وَ يُخْرِجُ الْمَيِّتَ مِنَ الْحَيِّ وَ مَنْ يُدَبِّرُ الْأَمْرَ فَسَيَقُولُونَ اللَّهُ فَقُلْ أَفَلا تَتَّقُونَ (یونس/31)،

(эй Мухаммад), айтинг:” ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур хамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?!” улар албатта “аллох” дейдилар. Бас, сиз айтинг:”ахир ўша зотдан қўрқмайсизларми?!”

Албатта амалий намуналар хам мавжуд бўлган, баъзилар фарзандларини номларини абдуллох ва абдуррахмон ,деб қўйишган, демак улар аллох ва рахмон зотни яхши  танишган.

(давоми бор……)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *