Муқаддамот дарслари/ бешинчи дарс

Шаръий душманшиносий (3) умумий суратда тан олиш ва ички яширин кофирлар ё мунофиқлар ва секулярзодалар  билан муомала қилиш равиши

Муқаддамот дарслари/ бешинчи дарс

Шаръий душманшиносий (3) умумий суратда тан олиш ва ички яширин кофирлар ё мунофиқлар ва секулярзодалар  билан муомала қилиш равиши

(3-қисм)  

Шу назарга биноан луғат уламолари айтишганки: нифоқ калимаси “эътиқодга хилоф равишда матлабни изхор қилишлик” маъносидадир. ботинда кофирга ўхшаш куфрини пинхон қиладиган  ва зохирда мусулмонларга ўхшаш иймонини кўрсатадиган   кишига мунофиқ дейилади, ошкор эшикдан исломга кириб келади-да, мана бу эшикни бузмасдан ё ёпмасдан туриб бошқа эшикдан исломдан чиқиб кетади. Бу суратда, нифоқ нихоятда кенг маънони билдиради; забони амали билан бир хил бўлмаган хар қандай киши нифоқдан бир улушга эга хисобланади. [1][2]

Бизларни забонимизда ва умумий адабиётда мунофиқ калимаси учун “иккиюзли” сўзи билан таржима қилинади,”иккиюзли” эса арабчада “зул важхайн” сўзига тўғри келади. Аммо аллох таоло “зул важхайнни” ўрнига мунофиқ калимасидан фойдаланган, уни “нафақо” даги илдизи ёриқ,тунел, ер ости йўли маъноларига эга.

Нафақа ё инфоқ сўзлари сизларга таниш, яъни иқтисодий фосила сабабли вужудга келган  ёриқларни тўлдириш учун бериладиган молга айтилади. Нафақа ва инфоқ, эхтиёжи бор шахс билан иқтисодий имкониятларни касб қилишни ўртасидаги фосилани,ёриқни тўлдирадиган канал бўлиб, шахс бу канал орқали ўзини иқтисодий эхтиёжларини бартараф қилади ва у билан эхтиёжларини ўртасидаги фосилани,ёриқни тўлдиради.

 Аммо мунофиқ нафақа ва инфоқга хилоф равишда, бузғунчилик холатига эга бўлиб шахсий- рухий заминаларга қўшимча равишда, хукуматий- ижтимоъий, хатто иқтиқодий қатламларда хам ёриқни,фосилани вужудга келтиради, худди “ички хатар” ва “бузғунчи йўл”га ўхшаб амал қилади, бу холда бир кишига  “икки юзламачи” бўлганлиги боис мунофиқ дейилмайди. Агарчи “иккиюзламачи” бўлиш хам мунофиқларни белгиларидан хисобланса хам, жамиятда тафарруқ,ёриқ,тебранишни ижод қилиш учун ундан фойдаланса хам бундай дейилмайди. 

Улар диндан ва одамларни ахлоқларидан бир абзор сифатида фойдаланадиган душманнинг  хизматидаги ўз  вазифаларини бажариб юрган  душманни бешинчи устуни ва  манзилдан ташқаридаги манзил  ўғрилари  хисобланишади. Улар зарба уриш, мухолифат қилиш,фитна қилиш қасдида хақ тўнини кийиб олган мажмуъа,тўда бўлишади, аммо уларни  очиқчасига ўзларини душман эканликларини эълон қилишга журъатлари йўқ. Улар хар қандай ранг,либос ва қолибга туша олишади, худди куйган ёғга ўхшаб қандай идишга қуйсангиз ўша шакл ва қолибга тушишади.  Огох бўлмаган мусулмонларни  хузурида ўзларини ислохгар,ахли илм қилиб кўрсатишади, аслида эса шубхаларни ривожлантириш ва мусулмонларни ақидаси,иймонини булғаш бўйича  хар қандай фасоддан бадтарроқ ва хар қандай бузғунчидан вайронгарроқ бўлишган, мусулмонлар рисолат асридан тортиб хозирги кунгача омонда бўлишмаган ва қиёмат кунигача хам омонда бўлишмайди.

Улар ислом ва иймон  эшиги ,тунел ва ер ости йўллари билан куфр тунели, ёриқларини орасида саргардон бўлиб қолишган.  Аллох таоло уларни фотиха сурасида “золлин” яъни адашганлар деб таништирган, аммо бу ерда аллох таоло  барча мўъминларнинг турли-хил назарларига хотима бериш ва хамма бир хил назарга эга бўлиши ва хамма улар хақида бир хил кўз- қарашга эга бўлсин учун уларни “золлин” ва саргардон дейиш билан бирга асосийроқ нуқтага таъкид қилиб ишора қилади:

«فَمَا لَکُمْ فِی الْمُنَافِقِینَ فِئَتَیْنِ وَاللّهُ أَرْکَسَهُم بِمَا کَسَبُواْ أَتُرِیدُونَ أَن تَهْدُواْ مَنْ أَضَلَّ اللّهُ وَمَن یُضْلِلِ اللّهُ فَلَن تَجِدَ لَهُ سَبِیلاً» ‏(نساء/88)،

(Эй мўъминлар), нега сизлар мунофиқлар тўғрисида икки гурухга бўлиниб олдингиз? Ахир, аллох уларни ўз қилмишлари сабабли ( куфр ва нифоққа) қайтарди-ку?! Ёки аллох адаштирган кимсаларни тўғри йўлга солмоқчимисизлар? Кимники аллох адаштириб қўйган бўлса, унинг учун харгиз йўл топа олмайсиз!

(давоми бор……)


[1]– المعجم الوسیط، ص ۹۴۲

[2]– قاموس قرآن، ج ۷، ص ۹۸

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *