Муқаддамот дарслари/ бешинчи дарс

Шаръий душманшиносий (3) умумий суратда тан олиш ва ички яширин кофирлар ё мунофиқлар ва секулярзодалар  билан муомала қилиш равиши

Муқаддамот дарслари/ бешинчи дарс

Шаръий душманшиносий (3) умумий суратда тан олиш ва ички яширин кофирлар ё мунофиқлар ва секулярзодалар  билан муомала қилиш равиши

(72- қисм)

Чунки шуни унутмаслигимиз керакки, қудратга эга бўлган пайтда  юмшоқлик,тавозеъ,муроса маънога эга бўлади. Тавозеъ, юмшоқлик, муроса қилиш сифатилари заифлик пайтида нотавонликни,хорликни маъносини билдиради. Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам  мана бу мархалада қудратга кирган пайтларида худди бир ижтимоъий муаммодек муносабатда бўлардилар, у кишининг қилган муомалалари  сабабли алданган,иймони заиф,мунофиқларни баъзи касалликларига мубтало бўлган мусулмонлар қилган ишларидан пушаймон бўлиб тавба қилардилар ва ички пинхон кофирларни сафидан ажралиб чиқишарди.

Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам ўзларига эга бўлган хукумат қудратини химояси остида мунофиқлар тўдасига керакли таълимларни,огохликларни хеч қандай тўсиқсиз  етказардилар, уларни орасидан тавба қилган кишилар ислох бўлишарди.

«وَآخَرُونَ اعْتَرَفُوا بِذُنُوبِهِمْ خَلَطُوا عَمَلًا صَالِحًا وَآخَرَ سَيِّئًا عَسَى اللَّهُ أَنْ يَتُوبَ عَلَيْهِمْ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ» (توبه/۱۰۲)،

Яна бошқа бир кишилар борки, гунохларини эътироф қилурлар. Улар яхши амални бошқа – ёмонга аралаштириб юборганлар. Аллох уларнинг тавбаларини қабул қилса ажабмас. Албатта, аллох мағфиратли,мехрибондир.

Мана бу мархаладан бўлган  мақсад,мусулмонлар жамияти деб номланган жамиятда ижтимоъий вахдатни сақлаб қолишдан иборат, мана бу таълимларни,огохликларни мунофиқларнинг тўдасига етиб боришига хеч ким монеълик қила олмасди. Чунки қудрат исломий хукуматни,мусулмонларни қўлида эди,шунинг учун хам муроса,юмшоқликни сақлаган холда мақсадга сари харакатланарди.

Қудратга эга бўлган холда муроса қилиш ва юмшоқликни ошкор намуналаридан бирини росулуллох саллаллоху алайхи васалламни ўша замонда мадинадаги секулярзадаларнинг тўдасини таниқли рахбари кофир абдуллох ибни убайга нисбатан қилган муносабатларида кўриш мумкин.

Мана шу абдуллох ибни убайни ўғли Абдуллохни отасига нисбатан мухаббати хаммага аён эди, шу билан бирга у аллохни шариатидаги қонунларни баробарида хам,аллох ва росулини буйруғини баробарида хам  итоаткор бўлган. Мана шундай фарзанд агар росулуллох саллаллоху алайхи васаллам рухсат берсалар бошқалардан  олдин ўзини отасини ўлдиришга қасд қилади, аммо пайғамбаримиз рухсат бермайдилар. Уни исломдан олдинга исми “Хаббоб” бўлган, отасини куннияси хам шу исмга кўра эди, аммо росулуллох саллаллоху алайхи васаллам уни номини ўзгартириб Абдуллох қўйган эдилар.

Абдуллох ибни убайнинг бани мусталиқ ғазотидан қайтиш пайтида бўлиб ўтган воқеани хабари хаммага тарқаган эди, шу орада уни ўғли Абдуллохга хам етиб келади. Яъни мухожир ва ансорлар бани мусталиқ ғазотидан қайтаётган пайтларида тортишиб қолишади, абдуллох ибни убай салул айтадики: аллохга қасамки, бизларни қурайшликлар билан ўртамиздаги сўзимиз шунга ўхшайдики: итингни семиртирсанг сени ейди. Абдуллох ибни убай айтдики: аллохга қасам, агар мадинага қайтиб борсак уни ахлини энг азизи ундаги энг хор кимсани чиқариб ташлайди. Уни сўзидаги энг азиз киши деб ўзини қасд қилган эди, энг хор кимсадан мақсад эса росулуллох саллаллоху алайхи васаллам ва мухожирлар эдилар.

(давоми бор……)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *