Шаръий душманшиносий (3) умумий суратда тан олиш ва ички яширин кофирлар ё мунофиқлар ва секулярзодалар билан муомала қилиш равиши
(83- қисм)
Олтинчи савол: ассаламу алайкум, фитнани ортидан тушган кишилар гунохи кабирага дучор бўлишганми ё гунохи сағирага?
Аллох таоло мархамат қиладики:
«الفِتنَةُ أشَدُّ مِنَ القَتلِ» (بقره/191) ،«الفِتنَةُ أکبَرُ مِنَ القَتلِ» (بقره/217)،
Фитнани гунохи,жинояти қотилликдан юқорида туради. Албатта қотилликни ўзи хам гунохи кабиралардан эканини яхши биламиз. Хатто қотиллик ва жанг қилиш фитнани йўқотиш учун абзор ва восита хам бўла олади,
«وَقَاتَلُوهُم حَتَّی لتکون فتنة» (بقره/193- انفال/39).
То фитна тугаб,бутун дин аллох учун бўлгунга қадар улар билан урушингиз!
Яъни мусулмон киши фитнани йўқотиш учун ўз ихтиёри билан ўзини жонини хам фидо қилади ва фитначиларни жонини хам олади. Фитна,бало ва мусибат вайронгар нарсалардан хисобланади,агар уни олдини олинмаса,у хўлу- қуруқни хаммасини куйдириб ўзи билан олиб кетади. Шу сабабли хам аллох таоло фитнадан пархез қилишга амр қилади:
«وَاتَّقُوا فِتنَةً لَا تُصِیبَنَّ الَّذِینَ ظَلَمُوا مِنکُم خَاصَّة» (انفال/25).
Шунинг учун хам мусулмонлар ўзларини дуоларида аллох таолодан уларни кофир ва золимлар томонидан келиб чиқадиган ақидавий ва ижтимоъий фитна ва балоларига гирифтор қилмаслигини ва уларни золимлар,кофирлар билан имтихон қилмаслигини сўрайди:
«رَبَّنَا لَا َتجعَلنَا فِتنَةً لِلَّذِینَ کَفَرُوا فَاغفِرلَنَا رَبَّنَا إنَّکَ أنتَ العَزِیزُ الحَکِیم» (ممتحنه/5)
Ёки бошқа бир ўринда шундай дуо қилинади:
«رَبَّنَا لَا َتجعَلنَا فِتنَةً لِلقَومِ الظَّالِمِینَ».
Еттинчи савол: салом, бизлар эронда эрон халқ мужохидлари номли гурухга эгамиз, бугунги кунда ахборот воситаларида унга мунофиқлар дейилади. Уларга нисбатан мана бу исмдан фойдаланиш тўғрими?
Аввало шуни айтиш керакки, хозирда мана бундай гурух мавжуд эмас. Албатта ўтган тарихда шундай нарса бўлган, аммо хозирда эронда мавжуд эмас. Бир озгина изох бериб ўтмоқчиман,шундан сўнг жавобга хам етиб борамиз, иншааллох.
Бу гурух 1344 йилни шахривар ойида ўша замонни пахлавий хукуматига қарши мубораза қилиш учун техрон олий ўқув юртини бир неча талабалари воситасида ташкил топган эди. Уларни икки нафари олий ўқув юртини тамомлаган ,яна бири эса ўқиётган холида ўқишни ташлаб кетади. Улар озодий харакатидан чиқиб келишган эди. Озодий харакати хам хаммамиз яхши билганимиздек, ёки уларни ўзларини истелохлари билан айтганда миллий- мазхабий бўлишган,яъни унда хар хил тоифа,шахслар турли-хил ақидалар билан топиларди. Уларни манхажи хам хозирги пайтдаги ихвонуш шаётинни манхажи билан бир хил бўлган. Шу сабабли хам бу ёшлар у харакатни ёқтирмасдан чиқиб кетишади. Албатта мана бундай манхажни ушлаган бу гурухдан кимларнидир чиқиб кетиши хам табиий нарса.
Уларни биринчи ёзган китоблари методиоложий эди, устига мазхабий ғилоф ўралган марксизм кўз-қарашларига эга бир китоб бўлган, ўша замонни хукуматини тили билан айтганда бу китоб исломий марксизм асосида ёзилган эди,китобни муаллифларини сўзи билан айтганда хам исломий секуляризм ё исломий марксизм, исломий социализм ва ……. бўлган, мусулмонларни жохиллиги сабабли мана бу калималардан фойдаланишган. Мана бу китоб маърифат жихатидан хам марксизм асосларини қабул қилган эди.
Бу гурухни аъзолари зиндонга ташланади, аммо 54 йилда ажабланадиган воқеа содир бўлади; зиндондан ташқарида бўлган кишиларни аксари ,яъни уларни кўпчилиги эронда зиндондан ташқарида озодликда бўлишган, мана бу кишилар расмий равишда мана бу гурухни идеологиясини марксизм деб эълон қилишади, аммо китобни ғилофи мазхабчиликка асосланган бўлиши керак,дейдиган кишилар эса терор қилинади, Мажид Шариф Воқифийга ўхшаш кишилар.
Улар ўзларини идеологияларини коммунизм деб эълон қилганларидан сўнг айтишадики: ” аввалда марксизм ва исломдан таркиб қила оламиз,деб ўйлаган эдик, тарихдаги фалсафани материализмсиз қабул қила оламиз деган эдик, энди эса бундай нарса мумкин эмаслигини тушуниб етдик. Бизлар марксизмни танладик,зеро ишчилар қатламини хукмронликни остидан озод қилиш энг тўғри ва хақиқий йўлдир.” Мана буни улар ўзларини биринчи баённомаларида билдиришган.
(давоми бор……)