Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш

Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш

Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган.

(35- қисм)

Мана бу суратда жохилликка узр келтириш мусулмон учун барча ибодий ишларда ақидавий масалаларда,тавхидга,ширкка ёки фиқхий ахкомларга оид масалаларда хам кераклидир, мусулмон учун жохиллик ва хато  хисобланади, унда  катта ва кичикни ўртасида фарқлаб ўтирилмайди.

Юз марталаб такрорланиши  ва маданият сифатида танилиши керак бўлган бошқа бир нуқта шуки, шак ва шубха билан бир кишини кофир деб бўлмайди ва хадни хам ижро қилинмайди, ишонч билан мусулмон бўлганлиги собит бўлган кишини,яъни сен мана бу шахсни мусулмон эканига иймонинг комил; мана бу холатда шак,шубха,эхтимол билан мусулмон номини ундан тортиб ола олмайсан ва уни кофирларга қўшишга хам хаққинг йўқ.  

 «مَن دخلَ في الإسلام بيَقين فلا يُخرَج مِنه إلا بيقين» یا «مَنْ ثَبَتَ لَهُ عَقْد الْإِسْلَام بِيَقِينٍ لَمْ يَخْرُج مِنْهُ إِلَّا بِيَقِينٍ».

Яъни фақат далил ва ишонч билан шахсни исломдан чиқара оласан, ишонч бу ерда  жуда мухим нарса. Шунингдек кофирни мусулмон бўлиши хам далил ва ишонч билан исбот бўлади.

Мусулмонни ислом доирасидан чиқариб юбориш учун хам аввало далил ва ишончга эга бўлишинг керак,сўнгра мана шу ишонч билан уни чиқариб юборасан, кофир кишини хам ислом доирасига киргазиш учун хам далил ва ишончга эга бўлишинг лозим. Мана бу жуда кўп дўстларимизни рафторларида кўриладиган хатолар жумласидан бўлади, улар аввал кишини кофирсан дейишади,сўнгра уни кофир бўлагани борасида далил қидиришади. 

Кофир бўлган шахсга қараб бу мусулмон дейишинг,сўнгра эса уни мусулмон эканига далил қидиришинг хам хато бўлади, ёки мусулмон шахсга хам аввал кофир дейсанда,сўнгра уни кофирлигига далил қидирасан. Бу хам хато. Мусулмонни такфир қилиш уни ўлдириш демакдир.  

«إِذَا قَالَ الرَّجُلُ لِأَخِيهِ يَا كَافِرُ فهو کقتله».

Аввал шак ва шубха,эхтимол билан мусулмонни ўлдирсангда,ундан сўнг мен ўлдирган шахс жиноятчи бўлганми ё йўқми,десанг,бу ақлга тўғри келадими? У ўлимга мустахақ бўлганми ё йўқми? Мана бу инсонга муносиб иш эмас.

Аслида муносиб бўлган иш шуки, аввал далил ва хужжатлар текшириб чиқилади, сўнгра жиноятни ишонч билан исбот қилингач хукмни исбот  қилинади ва ундан сўнг хукм содир қилинади. Охирги мархалада хукмни ижро қилишга алоқадор каналлар орқали хукмни ижро қилишга харакат қилинади.

Шахс китоб ва суннат,ижмоъ асосида куфрга дучор бўлгандан сўнг, мана бу шахсни иймони шак ва гумон билан ва шахсларни хаво ва хаваси асосида ботил бўла олмайди, хеч ким мусулмон шахсни устида мажбурлаб  кофир лафзини бўйнига қўя  олмайди, чунки мана бу шахсни хаққида жиноятни исбот қилиш мархалалари,шартлар ва такфир монеъликлари ижро қилинмаган.

-Худди куфрда,ширкда,бидъатда ўсган ва мана бу мусибатлардан эндигина қутулган ва хозирда жохилликдан илм сари сафарда юришибди, аммо хануз Абу Зар розиаллоху анхуга ёки бугунги кундаги мусулмонзодаларга ўхшаш уларда жохилият қолдиқлари қолган ва бу қолдиқлар аста-секинлик билан пок бўлиши керак.

-Ёки худди сахроларда,даштда,чекка тоғли,ўтиш қийин бўлган минтақаларда пок ақидалардан узоқда ўсган кишига ўхшайди. Унга сахих ақида етиб бормаган ва бундай киши булғанган ақидага кўра ўсиб-улғайган.

-Ёки росулуллох саллаллоху алайхи васалламни  сўзларини эшитади, аммо бу у кишининг сўзлари  эканига ишонмаётган кишига ўхшайди, далилларга кўра ва ривоят қилувчига ишонмаганлиги боис уни инкор қилади.

 -Ёки бундан бошқа олдинги дарсларимизда ишора қилинган  мавжуд ўринларга кўра бўлиши мумкин.

(давоми бор…….)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *