
Шайх Абу Хамза хўромий: муқаддамот дарслари / бешинчи дарс:Шаръий душманшиносий (4) шаръий адабиётдаги муртадларни аниқлаш ва муртадларга, уларни жибхасига қандай муносабатда бўлиш.
Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган.
(138- қисм)
Аимма ва тобеъин ўзларининг барча харакатлари орқали кофирларнинг ислом динига киришларини хохлардилар. Аммо баъзилар душманнинг рухий жангларини пойдеворига кўра ўзини мусулмон биродарини,опа-синлисини исломдан чиқариб юборишга кичкина бўлса хам бахона қидириб юрибди. Мана бу дастадаги кимсаларни асхоб,тобеъинлар, буюк аиммалар билан ўртасидаги фарқи қанчалик кўплигини биласизларми? Улар бир-бирига умуман тескари харакат қилишяпти деб ўйлайсан. Сен ўзингни бу икки йўлни қайси бирида эканлигингни таъйин қилишинг керак.
- قولهم بتحريف التنزيل صراحة:
Уларни очиқ-ойдин эътиқод қилишларича, қуръонни нозил бўлишида тахриф содир бўлган.
Афсуски, мен мана бу далилни баъзи бир мужохид, қуролланган биродарларни ёзма равишдаги хатто видеоларидаги, аудио тасмаларидаги манбаъларни аксарида кўряпман, охирги пайтларда бу далилни уларни манбаъларида қайта-қайта кўрдим; улар мана бу бир далилни бутун дунёдаги барча шиъаларни иртидоди учун далил ва уларни қатли оми учун рухсатнома қилиб олишган, фақат мана бу биргина далил. Яъни уларни айтишича 12 имомлик шиъаларни хаммаси танзилдаги тахрифга эътиқод қилишади. Мана шу биргина далилни уларни қирғини учун сабаб қилиб олишган. Уларни ўлдириш учун далил қайси? Худди шу далил.
Аслида эса, хозирда хам ва ўтган асрларда хам аксар шиъаларнинг назари бўйича қуръон тахриф бўлмаган , улар мавжуд ривоятларни ё заиф ё ясама ё бегона дейишган. Қуръонни тахрифи учун келтирилган бир назарни баробарида 12 имомлик шиъаларнинг буюк олимларини юзлаб назари мавжуд бўлиб, улар мана бу фосид назарга эътиқод қилишмаган ва хатто бу назарга қарши рисолалар, китоблар ёзишган. Интернетда бир бор ёзиб кўринглар, мана бу борада бутун тарих давомида то хозирги пайтгача қанчадан- қанча китоблар ёзилганини билиб оласизлар.
Албатта, сиз уларни манбаъларида мана буни тасдиқлайдиган ривоятлар бор,дейишингиз мумкин. Ха, бундай заиф ривоятлар бошқа фирқаларни манбаъларида хам мавжуд. Аммо, хозирги пайтда бу фирқа мана бу ривоятларни қабул қилишмайди ва бу ривоятларни сахих деб хисоблашмайди, агарчи ўтган асрларда ўша фирқалар томонидан қабул қилинган бўлишига қарамасдан хозир қабул қилишмайди. Биз хам хозир олдинги гурухлардаги аллохни рахматига кетган бизларнинг буюк аиммаларимиз қабул қилишган ва унга амал қилишган жуда кўп ривоятларни қабул қилмаймиз, хозирда биз уларни заиф деймиз. Хўп, хозирги пайтда улар буни қабул қилишмайди ва эътиқод хам қилишмайди. Сиз хозирни ўзида Албоний рохимахуллох заиф деб айтган ривоятларга бир қаранглар, бир кўрингларчи Албоний қайси ривоятларни заиф деган экан. Кўринглар қанча ривоят бунга шомил бўлган ва умуман қанча жилд китобни ташкил қилади. Аммо мана буларни хаммасига ўтган даврларда амал қилинар эди.
Тасаввур қилиб кўринглар, Суютий рохимахуллох айтадики: Убай ибни Каъаб ва ибни Аббосни мусхафида икки сура
“حَفدوخُلع”
ёзилган эди. Яъни нима дегани бу?
671 йилда вафот топган Қуртубий ўзини “жамиъу лилахкамил қуръон” тафсирида ахзоб сурасини аввалида ёзадики: мана бу сура 73 оятдан иборат, уни 73 оят экани борасида ривоятлар хам келтиради, сўнг бунга қўшимча қиладики: мана бу сура нозил бўлган пайтида бақара сурасини миқдорича бўлган эди,( яъни 286 оят бўлган) ражм оятида айтадики: агар қари эркак ва ё аёл зино қилса, бу икковини тошбўрон қилинглар, мана бу худони қасосидур, худо қудратли ва хаким зот!” бундан сўнг уммул мўъминин Оиша розиаллоху анходан ривоят қиладики : ахзоб сураси пайғамбарни асрида 200 оят бўлган, лекин қуръон ёзилган пайтида хозирда мавжуд бўлган 73 оятнигина қўлга киритишган, бу нима дегани? Эътибор беринглар бу нима дегани? Айтишяптики, 73 оятдан иборат бўлган ахзоб сураси аслида 286 оят бўлган ва уни қолган оятларини қўлга кирита олишмаган, яъни уни қолгани қаерда қолган? Бу ерда носих ва мансух деган масалалар ўртага ташланмаяпти. Чунки уни айтишича, пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васалламни даврларида бор бўлган, китобларда ва фалончи ва фалончини мусхафида хам бор бўлган ёки ахзоб сураси хақида айтишича, пайғамбарни асрида 200 оят бўлган эди ва хозирги пайтда эса 73 оят бор холос.
Хўп, 12 имомлик шиъаларни ўртасида хам шунга ўхшаган ва хатто бундан кўра баттарроқлари хам мавжуд. Аммо мухим нарса шуки, улар буларни заиф деб санашади ва хозир хам уларни қабул қилишмайди ва буларни рад қилиб китоблар ёзишган. Олдин хам айтиб ўтканман , хозир хам яна бир такрорлаб айтаман, бундай ўринлар жуда кўп. Бизлар агар ўзимизни минтақамиз хақида сухбатлашиб бир оз кўпроқ бу борада изох берамиз. Ўтган бир неча ўн йилликда шофеъий мазхабидаги бир мулло саййид мустафо барзанжий номли шахс ироқни салмониясини шимолида янги пайғамбар сифатида чиқиб келди ва ўзи билан бирга “аллохни каламотлари” номли китоб хам олиб келади, мана бу ўша китоб дўстлар кўринглар, мени қўлимда турибди. Кўринглар, аллохни исми билан бошланади, оятларини кўринглар, мана бу оятлари, мана бу ерда оятлари учун изох хам берган, бу ерга Арбил олийгохига тегишли деб ёзиб қўйилган, қиймати хам ёзилган, нашр берилган йили хам бор. Мана бу шахс аввал махдувиятни иддао қилган ва қуръон асосида хукм қилишни хохлайман,дерди, аммо кейинчалик 1988 йилда пайғамбарликни иддао қилади ва истелох билан айтганда “аллохни каламотлари” номли янги қуръон олиб келади. Мана бу ёлғончи пайғамбар эронга хам келган, аммо уни қабул қилишмаган,у яна қайта ироқни курдистонига қайтиб кетади ва нихоят ғарбий хуромондаги мужохидлар томонидан ўлдирилади, унга эргашган кимсаларни айтишича эса ғоиблик даврига кетган ва яна янгидан қайтиб келади.
Мана бунга ўхшаш инсонлар шиъа ғуллотларини орасида хам мавжуд бўлган. Бунга ўхшаган инсонлар хам топилган ва хам нотўғри ривоятлар хам топилган, 12 имомлик шиъалар ўзларини улардан бароат қилишган ва уларга қарши китоблар,раддиялар ёзишган. Сиз жазоирийни бир китобини кўрасиз-у, аммо буни баробарида 12 имомлик шиъалар томонидан ўнлаб раддия сифатида ёзилган китобларни кўрмайсизми? Ёки бўлмасам қуръонни тахриф бўлмаганлиги борасида хозирги ва ўтган асрлардаги шу мазхабни буюк олимларини назарига умуман эътибор бермайсизми? Мана бу нарса нимани англатади? Бу адолатни нишонасими? Ё ошкор зулм ва хақиқатни пинхон қилишми? Сиз хақиқатни пинхон ва ёлғонни тарқатиш орқали нимани кетидан тушгансиз? Аллох бизларга бу нарсаларни таълим бермаган, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам хам бу нарсани таълим берган эмаслар, Абу Бакр ва Умар, Усмон розиаллоху анхумга, Алига, Хасанга, Хусайн розиаллоху анхумга ўхшаган қадрли сахобалар ,Шофеъий, Моликий, Ханбалий бизларга буни таълим беришмаган, бизларга зулмни ўргатишмаган, хақиқатни пинхон қилишни ўргатишмаган. Бизлар воқеиятни кўриб шу воқеиятга асосан сухбатлашамиз. Аллох бизларни адолат қилишга даъват қилган.
(давоми бор……..)