Муқаддамот дарслари / олтинчи дарс: нима қилиш керак? Онгли,мақсадли ва харакатланувчи вахдат.

  Муқаддамот дарслари / олтинчи дарс: нима қилиш керак? Онгли,мақсадли ва харакатланувчи вахдат.

Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохнинг аудио тасмасидан ёзиб олинган.

(106- қисм)

 “Ўжарлик” “онгли, мақсадли ва харакатланувчи вахдат” учун яна бир монеъликлардан ва хатарли офатлардан бири хисобланади.

  “Ўжарлик” такаббурнинг халок қилувчи касаллигидан бошланади. Инсонда учта нафс борлигини яхши биламиз, илм ахли қуръондаги оятларни хужжат келтирган холда бунга ишора қилишган: лаввамах нафси ёки маломат қилувчи,

 «وَلَا أُقْسِمُ بِالنَّفْسِ اللَّوَّامَةِ»

Нафс шахснинг қадр-қийматларни зиддига  қадам ташлашига рухсат бермайди. Агар инсон маломат қилувчи нафснинг маломатларини қабул қиладиган бўлса, мутъмаиннах даражасига чиқади:

«يا أَيَّتُهَا النَّفْسُ الْمُطْمَئِنَّةُ ارْجِعِي إِلى رَبِّكِ راضِيَةً مَرْضِيَّةً فَادْخُلِي فِي عِبادِي وَ ادْخُلِي جَنَّتِي»

Аммо агар қабул қилмайдиган бўлса аммарох даражасига тушиб кетади, у ёмонликлар манфий жихатларга тортиб кетади. 

وَمَا أُبَرِّئُ نَفْسِي إِنَّ النَّفْسَ لَأَمَّارَةٌ بِالسُّوءِإِلَّا مَا رَحِمَ رَبِّي إِنَّرَبِّي غَفُورٌ رَحِيمٌ .

Мана бу аммаротум биссуъ нафси шахс ишонадиган хақиқатларни ситамкорлик ва такаббур билан инкор қилади, бунинг мўъминларни эмас, балки  кофирларни ва мунофиқларни сифатларидан эканлиги аниқ нарса, бу аллох таоло мархамат қилган кофирларнинг сифатларидан саналади:

  وَجَحَدُوا بِهَا وَاسْتَیْقَنَتْهَا أَنفُسُهُمْ ظُلْماً وَعُلُوّاً فَانظُرْ کَیْفَ کَانَ عَاقِبَةُ الْمُفْسِدِینَ ‏(نمل/14)

Ва ўзлари аниқ билган холларида зулм ва кибр қилиб, у (мўъжизаларни) инкор этдилар. Энди (эй Мухаммад), у бузғунчи кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг.

Мана бу холатда очиқ-ойдин кўриниб турганидек, ўзларини хақ деб билган ва дилларида ишонч ва хотиржамликка эга бўлган тарихда ўтган  фасодчи ва бузғунчи кимсаларни йўлини давом эттириш, аслида такаббур ва ўжарлик доирасига қадам қўйиш демакдир: такаббур ўзи билан бирга хеч қачон оромиш ва сулхни келтирмайди, балки у такаббурдан жудо  бўлмайдиган душманчилик жумласига киради, такаббур қанчалик кўп бўлса маваддах шунчалик камаяди ва  жанг талаб қилиш ва мусулмонларни бостириш хам кўпаяди. Бундан олдинги  душманларни шаръий даражаларга ажратиш  дарсимизда хам айтиб ўтганимиздек, аллох таоло насороларни пастроқдаги даражаларга қўйганини иллати, улардаги маваддахни борлиги ва такаббурни йўқлигидур.

  لَتَجِدَنَّ أَشَدَّ النَّاسِ عَدَاوَةً لِّلَّذِینَ آمَنُواْ الْیَهُودَ وَالَّذِینَ أَشْرَکُواْ وَلَتَجِدَنَّ أَقْرَبَهُمْ مَّوَدَّةً لِّلَّذِینَ آمَنُواْ الَّذِینَ قَالُوَاْ إِنَّا نَصَارَى ذَلِکَ بِأَنَّ مِنْهُمْ قِسِّیسِینَ وَرُهْبَاناً وَأَنَّهُمْ لاَ یَسْتَکْبِرُونَ(مائده/82)

Иймон келтирган кимсаларга энг қаттиқ адоват қилгувчи одамлар яхудийлар ва мушрик бўлган кимсалар эканини кўрасиз. Иймон келтирган зотларга энг яқин дўст бўлгувчилар эса: “биз насронийлармиз”,деган кишилар эканини кўрасиз. Бунга сабаб уларнинг орасида олимлар ва рохиблар бор эканлиги ва уларнинг кибр- хаво қилмасликларидир.

Очиқ кўриниб турганидек, маваддах такаббур ва душманчиликни  қаршисида турибди ва улар бир-бири билан қарама- қарши алоқага эга. Маваддах хар қанча кўпроқ бўлса такаббур ва душманчилик камаяди ва такаббур қанчалик кўпайса, маваддах камаяди ва душманчилик кўпаяди.  Энди мана бу маваддах ўзи нима? Умумий қирраларга эга бўлган мисол билан олдинга харакат қиламиз: аллох таоло мархамат қиладики:

وَمِنْ آیَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَکُم مِّنْ أَنفُسِکُمْ أَزْوَاجاً لِّتَسْکُنُوا إِلَیْهَا وَجَعَلَ بَیْنَکُم مَّوَدَّةً وَرَحْمَةً إِنَّ فِی ذَلِکَ لَآیَاتٍ لِّقَوْمٍ یَتَفَکَّرُونَ (روم/21)

Унинг оятларидан (яна бири) – у зот сизлар хамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингиздан ошнолик ва мехр- мухаббат пайдо қилишидир. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят- ибратлар бордир.

Демак оромиш,сулх ва осойиш, хамда тартибсизликдан,тарқоқликдан,рухий ва хиссий низолардан халос бўлиш никохнинг асосий мақсадларидан хисобланади. Мехр ва мухаббат ва яхши кўришлик ёки ўша аввалги  мехр,боғланиш биринчи навбатда хар бир эр-хотиннинг қалбида вужудга келади ва шаклланади, энди мана буларни маваддах ва рахм-шавқат  билан эхтиёт қилиниши ва  сақланиши керак. Маваддах орқали уларни дилларида ўрнашиб юксалади ва зарурат,мушкилот ва қийинчиликларда рахм-шавқат  билан намоён бўлади.

Мехр ва мухаббат бошланғич нуқта ва керакли шарт саналади,аммо уни ёлғиз ўзи кифоя қилмайди. Мана бу мехр бир томонлама бўлиши мумкин ё хатто ёлғон ва хўжакўрсинга бўлиши ё ўткинчи бўлиши мумкин ёки бўлмасам фақат оғиздаги нарса бўлиши хам  мумкин. Аммо маваддах, мухаббат ва яхши кўришни бир тури бўлиб, у хар икки томонни зохирида,амалида ўзини кўрсатади, у хар икки томонда бўлади ва хар икки томон амалда ўзларини яхши кўриши ва мухаббати билан уни  бир-бирларига кўрсатишади.

(давоми бор………)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *