
Муқаддамот дарслари / олтинчи дарс: нима қилиш керак? Онгли,мақсадли ва харакатланувчи вахдат.
Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохнинг аудио тасмасидан ёзиб олинган.
(126- қисм)
Бу ерда очиқ кўриниб турган нарса шуки, исломни мақсади ғазабни бостириш эмас, балки уни назорат қилиш,бошқариш ва ғазабни тартибга солишдан иборат. Бу ерда очиқ-ойдин кўриниб турганидек, ғазабни бошқариш ва назорат қилиш,ғазабни бостириш маъносида келмаган, балки уни огохона тартибга солиш демакдир. Ғазабни назорат қилиб хидоят қилишлик, инсонда рафторий мувозанатни ижод қилиш ва рафторни бошқариш йўлларидан бири саналади. Бизлар ғазабни вужудга келтирадиган омилларни ва ходисаларни йўқота олмаслигимиз мумкин, ёки ғазабни вужудга келтирадиган омилларга рўбарў бўлишдан хам пархез қила олмаслигимиз мумкин, лекин унга нисбатан ўзимизни қандай муносабат билдиришимизни назорат қилиб бошқара оламиз.
Ғазабни бошқариш учун хам жуда кўп шаръий абзорлар ва йўллар мавжуд, масалан:
1-“Ла илаха иллаллох ва Мухаммадур росулуллох”га ихлос билан пойбанд бўлишлик ва “самиъна ва атоъна” билан бирга аллохни шариатидаги қонунларга комил таслим бўлишлик, аслий чора хисобланади.
2-Умматни вохид шўроси ва вохид жамоатини хамрохлигида харакат қилишлик, бу фақат ва фақат “уч абзорни” йўли орқали вужудга келади холос, шахс фақат мана бундай замонат қилинган холатда гумрохликка ва залолатга дучор бўлмайди. Бўлмасам мана бу “уч абзордан” вужудга келадиган умматдан узоқлашишлик, шахс учун саргардонликка сабаб бўлади ва шахс нотўғри таъвилотлар ва хато ижтиходлар билан ўринсиз ғазабдан фойдаланади ва натижада анъамта алайхимни йўлидан бошқа йўлда харакатланади.
3-Тилни назорат қилишлик, биринчи ўринда бошқарувни, назоратни ва хидоят қилишни талаб қиладиган нарса хисобланади, ихфаз лисанака. Тилингни тий ёки хифз қил.
4-Кечириш ва авф қилишлик хам аллохни шариатидаги қонунларни бир қисми хисобланади.
فَاصْفَحِ الصَّفْحَ الْجَمِیلَ(حجر/85).
Бас (шундай экан, эй Мухаммад, сиз жохил кимсаларнинг етказаётган озор-азиятларига сабр- тоқат қилинг ва улардан) чиройли юз ўгириш билан юз ўгиринг!
Кечириш яъни яхши билан яхшироқни ўртасида биз яхшироқни танлаймиз ва “бизларни назоратимиз” аммаротум биссуъ нафсини ё шайтонни қўлига тушиб қолишига рухсат бермаймиз ёки назорат бошқаларни қўлига тушишига хам йўл қўймаймиз, чунки иблисни макрларидан бири мусулмонларга босим ўтказишдан иборат, у яхши билан яхшироқни ўртасида яхшини танлашимизни истайди.
Энди мадинадаги мусулмонлар тушган ўринларга ўхшаш, шахс яхши билан яхшироқни ўртасида албатта яхшироқни танлаши зарур бўлиб қолиши мумкин, чунки душман шахсни бошқариш учун бир мусулмоннинг яхши ғазабини бошқа бир мусулмонни устига бўшатишга тарғиб қилади, у буни натижасида ўзига керакли манфаъатлардан фойдаланади ва бир мусулмон яхши билан яхшироқни ўртасидан яхшироқни танлашига йўл қўймайди; Умар ибни Хаттоб ғазабланишлик лозим бўлган кишилар борасида росулуллох саллаллоху алайхи васалламга айтар эдиларки: менга рухсат беринг уни бўйнига урай. росулуллох саллаллоху алайхи васаллам баъзи ўринларда қаршилик қилиб мархамат қилганлар:
«یَا عُمَرُ! لاَ یَتَحَدَّثُ النَّاسُ أَنَّ مُحَمَّداً یَقْتُلُ أَصْحَابَهُ».
“Эй Умар! Одамлар Мухаммад ўзини ёронларини ўлдиряпти,дейишмасин.” яъни уни ўлдириш аслида яхши, аммо агар кечирилса, уни оқибати яхшироқ бўлади, шу сабабли уни кечириш керак.
Масалалар борасида яхшини ўрнига яхшироқни танлашлик аслан душманни фойдасига ишламайди, чунки биз ундан суистефода қилиш абзорини тортиб олдик, шу сабабли хам улар хатто ўзларини ахборот воситалари орқали хақ эгаси бўлган мусулмонни ғазабини қўзғашга харакат қилишади ва режалари бўйича яхшироқни ташлаб қўйиб яхши бўлган ишни қилишга мажбур қилишади, улар гохида мусулмоннинг ўринсиз ғазаб сабабли ўлдирилишини ва мусулмонлар улар хохлаган йўлга тушиб қолишларини исташади.
Чунки ўринсиз ғазаб осонлик билан инсонда ақл ва фикр юритиш қудратини ва назорат қилиш қудратини пасайтириб юборади ва уни ишдан чиқаради, инсоннинг ақлини хушёрликни энг кам миқдорига тушуриб ташлайди,яъни орқада қолган ё таназзулдаги инсонларни даражасига олиб бориб қўяди, худди ортда қолган қолоқ инсонлардек пастга тушуриб юборади. Шахс бундай холатларда гохида иймонига хам зарар етказиб қўяди, хақорат қилиш ва ёмон сўзлар айтиш, масхара қилиш, сўкиш, бошқаларни сирларини фош қилиш билан дўстларини ўртасида душманчилик тушишига сабаб бўлади ва осонлик билан шахсни атрофидаги дўстлари, яқинлари ундан узоқлашиб пароканда бўлишади. Шу сабабли хам аллох таоло росулига қарата мархамат қиладики:
فَبِمَا رَحْمَةٍ مِّنَ اللّهِ لِنتَ لَهُمْ وَلَوْ کُنتَ فَظّاً غَلِیظَ الْقَلْبِ لاَنفَضُّواْ مِنْ حَوْلِکَ فَاعْفُ عَنْهُمْوَاسْتَغْفِرْ لَهُمْ (آل عمران/159)
(Эй Мухаммад), аллох томонидан бўлган бир мархамат сабабли уларга (сахобаларингизга) юмшоқ сўзли бўлдингиз. Агар қўпол,қаттиқ дил бўлганингизда эди, албатта атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар. Бас, уларни авф этинг, улар учун аллохдан мағфират сўранг ва ишларингизда уларга маслахат солинг!
Мана бу холатдаги кечирим, яъни “қудрат”дур. Шунинг учун хам росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки: қахрамон ва қудратманд киши курашга тушиб ғалаба қозонадиган шахс эмас, балки ғазаби келган пайтида ғазабини ютган киши қудратманд хисобланади.”
Масжидни устунига боғлаб қўйилган Сумома ибни Усолдан росулуллох саллаллоху алайхи васаллам сўрайдилар:
«مَاذَا عِنْدَكَ يَا ثُمَامَةُ؟»:
Эй Сумома қандай фикрдасан? ( каллангда қандай фикрлар бор,сен билан қандай муносабатда бўламиз,деб ўйлайсан?) Сумома айтдики: эй Мухаммад, яхшиликни кутяпман; агар мени ўлдирсанг, ўлимга мустахақ бўлган кишини ўлдирган бўласан, ( аммо агар менга миннат қилиб мени озод қилсанг) миннатдор бўладиган кимсани озод қилган бўласан; ва агар мол-дунё хохласанг, нимани сўрасанг сенга берилади. Аммо росулуллох саллаллоху алайхи васаллам охирида хам бирор нарса олмасдан мархамат қиладиларки:
«أَطْلِقُوا ثُمَامَةَ»
“Сумомани бўшатиб юборинглар”. Уни ечиб юборишгач, у масжидни яқинидаги хурмозорга бориб ғусл қилиб келди ва айтдики:
«أَشْهَدُ أَنْ لَاإِلَهَ إِلَّااللهُ، وَ أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ»
Эй Мухаммад, аллохга қасамки бундан олдин ер юзида мен учун сени чехрангдан кўра манфурроқ чехра йўқ эди, лекин бугун мени наздимда сени чехрангдан кўра махбуброқ чехра йўқдур. Аллохга қасамки бундан олдин мени наздимда сени динингдан кўра манфурроқ дин йўқ эди, аммо хозир сени дининг мени наздимда энг яхши дин хисобланади…….
Ха, мана бу ғазабни керакли ўринларда бошқариш, назорат қилиш, ўчириш демакдир, яхши ва яхшироқни ўртасидан шахс яхшироғини танлайди, энди мана бу кечирим бир мусулмон кишини устида бўладими ё кофир кишиними, буни фарқи йўқ? Мана бу кечирим яъни қудратни устига яна қудрат қўшишдан иборат. Мана бу тарзда кечира олган киши хақиқий пахлавон, қудратманд шахс хисобланади.
(давоми бор……..)