
Муқаддамот дарслари / олтинчи дарс: нима қилиш керак? Онгли,мақсадли ва харакатланувчи вахдат.
Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохнинг аудио тасмасидан ёзиб олинган.
(129- қисм)
Умму Салама розиаллоху анхо айтадики: “ Аллохга қасамки, Нажжоший билан ана бу мухолиф томоннинг муборазаси эълон қилинган пайтда бизлар шунчалик ғамгин бўлиб тушкинликка тушиб кетдикки, бундан олдин бундай холатга тушмаган эдик.” Албатта мусулмонларнинг муносабатлари ғам ва ғусса ейиш хаддидан ошиб ўтиб бедорликлар ва эхтиёт бўлиш ва жанг мархалаларини кузатиб боришгача етиб борди; Зубайр ёш бола бўлганлиги сабабли, уни кузатаётганига хеч ким шубха қилмасди, шу сабабли хабар олиш масъулиятини бўйнига олади ва у денгиздан ўтиб у томондаги жангни қатъий хабарини мусулмонларга етказиб келади, у Нажжошийнинг кофир лашкарининг ғалабаси билан шунчалик хурсанд бўлган эдики, узоқдан туриб либосини ечади ва уни ғалабани аломати сифатида силкитади, бир мусулмон киши рахбарлик қиладиган ва уларни ибодатини,амалини озодлигини замонат қиладиган кофир лашкарнинг мана бу озодликларни нобуд қиладиган бошқа бир кофир лашкар устидан қозонган ғалабаси билан табриклайди.
Шу ерда ишора қилиб ўтилиши лозим бўлган нуқталардан бири шуки, Нажжоший ва Жаъфар ибни Аби Толибни хар иккови мусулмон эди, аммо уларнинг хар бири ўзига хос вазифаларни бажаришар эди, кўриб турганимиздек Нажжошийга жоиз бўлган нарсалар Жаъфар учун жоиз бўлмайди. Нажжоший хатто ўзини иймонини хам пинхон қилиб яширишга мажбур эди.
Жаъфар розиаллоху анху ислом ва мусулмонларнинг нотиқ ва намунали кишиси хисобланган, одамлар керакли ўринларда уни сухбатлари орқали ислом ақидасини ва хабарларини тушуниб олишарди, шу сабабли хам унда хақиқатни яшириб ўтиришга бахона йўқ эди, хар қандай хақиқатни пинхон қилишлик, одамларга равшан қилиниши лозим бўлган ислом хақиқатларини яшириш ва беркитиш маъносини англатарди. Лекин Нажжоший розиаллоху анхуни шахсияти исломий асосларни ва усулларни таништириб бера олмайди, у киши хали одамларни наздида мусулмон эмас,балки бир насроний кофир сифатида танилади, у кишини барча лашкари ва яқинлари хам кофир насронийлардан иборат бўлган, ўша пайтдаги исломни ва мусулмонларни маслахати учун вазият уни ақидасини ва динини пинхон тутишни, хамда бундай нозик ва оғир лахзаларда киноя,мулозамат билан чекланишни ва ўзини ақидасини пинхон тутиб яширишни тақозо қиларди, у киши одамларни зехнида хануз бир насроний кофир бўлиб туриши керак эди, у киши бу равиш билан қурайш секуляристлари хабашада ёққан қўзғалонни оловини ўчириши ва пайғамбари хотамнинг шариатидаги янги оқимга хизмат қилиши лозим эди.
Нажжоший ва Нуъайм ибни Масъудни хар иккови турли-хил шахсият хисобланади, уларнинг хар бири ўзларига топширилган ролни ва масъулиятни, вазифани бажаришган, улар ер юзида мусулмонларнинг вужудини хифз қилиш ва мусулмонларнинг қудратини зиёда қилиш учун шароитни мухайё қилишган ва исломий харакатни баъзи бир мархалаларда дучор бўлиши мумкин бўлган бўхронлардан, мушкилотлардан нажот беришган.
Энди кофирларнинг яна бошқа бир дастаси бор бўлиб, улар Нажжоший рохимахуллохга ўхшаб иймон келтиришмайди,аммо улар чиройли сифатларга эгадурлар ва мана бу сифатлари билан бирга жамиятда одамларни оқимини бир йўлга йўллашга қодир бўлишади, улар умумни фикрини йўллашда ва кофирларнинг хоким бўлиб турган аппаратига босим ўтказиш бўйича Нажжоший розиаллоху анхуни ролини ўйнашади, бугунги кунда хам бу каби мисолларни кўрамиз.
Улар Аби Толибни дарасида мусулмонларни устига қўйилган иқтисодий мухосарани йўқотиш учун даста ва гурухни вужудга келтирган маккадаги секуляр кофирларнинг дастасига ўхшайди, бу даста жамиятдаги мана бу золимона паймонни синдириш учун харакат қилишган эди. Хишом ибни Амр ва Зухайр ибни Умайя ва Мутъим ибни Адий, Абул Бахтарий ибни Хишом ва Замъа ибни Асвад ва бундан бошқа кишиларни хаммаси биргаликда одамларни ўртасида босим ўтказувчи дастаг сифатида инсон дўстона,қудратли бир оқимни вужудга келтиришган эди. Кейинчалик Хишом ва Зухайр иймон келтиришади,Мутъим эса маккада куфр холатида вафот топади, Абул Бахтарий ва Замъа хам бадр жангида ўлдирилади. Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам улар қилган инсон дўстона ишни мукофоти сифатида Абул Бахтарийни ўлдирмасликни таъйинлаган эдилар, аммо уни ўзи ўлимни танлайди.
Хар қандай холатда хам улар чиройли сифатларга эга кофирларнинг бир дастаси хисобланади, шубхасиз мусулмонлар улардаги бу сифатларни химоя қилишади ва улар билан мана бу сифатларида муттахид ва хамрох бўлишади, агар қўлларидан келса уларнинг қилган яхшиликларини хар қандай шароитда бўлса хам жавобини қайтаришади, хатто агар улар мусулмонларнинг қаршисида қилич билан қуролланиб чиқишган бўлсалар хам.
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам “даъват ва ёрдам умидида” Тоифга борган ва у ерда одамларнинг қаршилигига ва хақоратига учраб, маккага қайтган пайтларида кофир бўлган Мутъим ибни Адийни панохидагина маккага киришга қодир бўладилар.
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам Мутъимнинг мана бу шарофатли химоясини, хамда Аби Толибни дарасидаги иқтисодий мухосара паймонини бузиш учун қилган хизматларини ўзларини хотираларида сақлаб қолган эдилар. Мутъим ибни Адий секуляр кофир бўлган эди, у ақидавий жихатдан қурайш секуляристларидан фарқ қилмасди, аммо росулуллох саллаллоху алайхи васаллам қудратни қўлга киритган пайтларида хам уни яхшиликларини унутмадилар, қурайшни етакчи кишиларидан ташкил топган 70 нафар асирларни озод қилишни сўраб келган қурайшликларга жавобан мархамат қилган эдиларки: “ Агар Мутъим шу ерда бўлиб бу асирлар учун панох сўраганда,асирларни албатта унга топширган бўлар эдим.” Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мусулмонларга қарши қуролли жангда иштирок этган ва жанг майдонида хозир бўлган Абул Бахтарийга нисбатан хам шундай муносабатда бўлган эдилар; у киши агар Абул Бахтарий асир тушадиган бўлса, ўлдирмасликка буйруқ берган эдилар.
(давоми бор……..)