Еттинчи муқаддамот дарслари / шаръий манбаълардаги бидъатни мухтасар таниб олиш.

Еттинчи муқаддамот дарслари / шаръий манбаълардаги бидъатни мухтасар таниб олиш.

Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган

(2- қисм)  

Мана бу холатда, агар мусулмонларни ўртасида очликни,душманни хукмронлигини, саргардонликни кўрсангиз, бу дегани тафарруқ хоким бўлиб олган ва вохид уммат ва жамоат мавжуд эмас,  ва инсонлар мана бу тафарруқ ва вохид умматдан,вохид жамоатдан узоқлашишлари билан азобни ўзларига талаб  қилиб олишган ва ўзларига азоб нозил бўлиш сабабларини мухайё қилишган.

Чунки аллох таоло росулуллох саллаллоху алайхи васалламга ваъда берган нарсаларни хаммаси вохид жамоатни вужудга келтирган вохид умматга тегишли, агар кимки мусулмонларнинг ўртасидаги очлик,фақирлик,душманларнинг хукмронлиги,саргардонлик азобларини йўқотмоқчи бўлса,албатта яна қайтадан вохид умматни вужудга келтириши керак ва яна қайтадан хукуматни росулуллох саллаллоху алайхи васаллам баён қилган  “нубувват манхажига асосланган хилофатга” қайтариши лозим. Чунки хатто булғанишларга эга бўлган  исломий изтирорий бадал хукуматни йўли орқали ташкил қилинган уммат ва жамоат билан мусулмон диёрларини фақат бир қисми яъни бу хукуматни қўл остидаги минтақаси  очликдан,душманни хукмронлигидан,саргардонликдан  нажот топади холос, энди агар мана бу изтирорий бадал хукумат хам мавжуд бўлмайдиган бўлса, мужохидларнинг шўровий мажлисини йўли орқали ташкил қилинган уммат билан мусулмонларнинг фақат арзимас бир қисмигина мана бу умматни химояси остида бўлиш имкониятига эга бўлади.

 Мана бу имтиёзни барча мусулмонларга етказиб берадиган ва хамма мусулмонларни аллох таолони замонатига шомил қиладиган  танхо вариант,  қайтадан нубувват манхажига асосланган исломий хукуматни қўлга киритишдур. Барча мусулмонлар қайтадан қўлдан бой берилган хақларини қўлга киритмагунларича, уларни устида душманни хукмрон бўлиши, фақирликни, очликни ривожланиши ва саргардонликни кенгайиши табиий бир иш бўлиб қолади.

Мана бу холатда, очиқ-ойдин кўриниб турган нарса шуки, мавжуд бўлган  жуда кўп азоблар, офатлар,ижтимоъий ва шахсий касалликлар, нубувват манхажига асосланган исломий хукумат ва уни улил амр шўроси, вохид уммат ва вохид жамоат ва уни вохид ижмоъси  бўлмаганлиги сабабли, мажбурий холда  вужудга келади. Бу ерда нубувват манхажига асосланган хилофатни ўрнига шохигарликни қўйишлик, мусулмонларни орасида янги зохир бўлган минглаб булғанишларни ва касалликларни вужудга келтирувчи булоққа, манбаъга,сувни асосий дастасига айланди, фақатгина мана бу булоқни, манбаъни қуритиш ва  иллатни  йўқотиш билан ва асосий сув дастасини беркитиш билан булғанишлардан, иллатлардан нажот топса бўлади.

Вохид уммат ва вохид ижмоъни йўқлиги боис вужудга келган касалликларни, иллатларни энг хатарлиси, мазхабларнинг  вужудга келиши ва ундан келиб чиққан тафарруқдур, жамият улил амр шўросини йўлига кўра яна қайтадан шариатда  талаб қилинган вохид умматга ва вохид жамоатга қайтмас экан, мана бу касалликларни мавжуд бўлиши хатмий ва четлаб ўтиб бўлмайдиган нарса хисобланади, мана бу турли – хил мазхабларни ва тафсирларни хеч қайси бири, уларга мухолиф бўлган  бошқа мазхабларни ва тафсирларни яхши ё ёмон эканини ташхис бериш учун ” меъёр” ва “хужжат” бўла олмайди, ва уларни хеч қайси бири танхо холда вохид умматни ва вохид улил амр шўросини ролини ўйнашга қодир эмас ва лойиқ хам бўла олмайди, чунки шўро ўзини вохид ижмоъси билан қозини ролини бажаради. Қозини жойгохига ўтиришга салохиятли, муносиб бўлган ёлғиз киши улил амр шўроси ва  улил амр шўросидан вужудга келган уммат саналади, мана бу қози бир раъйни вохид ижмоъ сифатида хаммага ироя беради.

Мана бу холатда, аниқ кўриниб турганидек, нубувват манхажига асосланган исломий хукумат ва уни вохид улил амр шўроси қулагач вужудга келган касалликлардан бири, шўрони вохид ижмоъсини ўрнига  хилма- хил ижтиходларни ва турли-хил шахсий ва гурухий, мазхабий  таъвилотларни пайдо бўлиши, хамда бизлар асрлардан буён гувох бўлиб турган ошкор тафарруқдан иборат.

Энди, мана бу ижтиходларни ва шахсий таъвилотларни офатларидан бири, дин номи остида  ислом динида мавжуд бўлмаган  янги нарсаларни пайдо бўлиши бўлиб,мана бу динда янги вужудга келган нарсалар ўтмишда бўлмаган ва  ана ўша  янги вужудга келган нарсаларга “бидъат” дейилади.

“Бидъат” яъни олдин мавжуд бўлмаган янги нарса, масалан аллох таоло  мархамат қиладики:   

 بَدِيعُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ (بقره/117)،

(У) еру осмонларни пайдо қилгувчидир. Бирор ишни хукм қилса унга фақатгина “бўл” дейди, холос.

Ёки аллох таоло росулуллох саллаллоху алайхи васалламга мархамат қиладики: 

قُلْ مَا كُنْتُ بِدْعًا مِنَ الرُّسُلِ (احقاف/۹)،

(Эй Мухаммад) айтинг: “мен пайғамбарлардан янги – биринчиси эмасман ( яъни мендан аввал хам аллохнинг пайғамбарлари ўтган-ку, нега сизлар менинг пайғамбарларлигимга хайрон бўлиб, инкор қилмоқдасизлар?!) яъни, мендан олдин хам китоб, мўъжизалар ва ўзларига хос шариатга эга бўлган кишилар бўлган.

“Бидъат” шаръий жихатдан қараганда аслий равиши динда бор бўлган диний масалалар бўйича янги равишни вужудга келтириш дегани ва янги вужудга келган мана бу нарса, аллохнинг  шариатидаги қонунларда бу шаклда мавжуд эмас, балки мана бу янги вужудга келган нарса аллохни шариатидаги қонунда мавжуд бўлган аслга ўхшайди, хақиқатда эса асл жинсга ўхшайдиган ясама жинс хисобланади ва  у аслий жинс бажарган ишни бажаришни ва уни ўрнини эгаллашни хохлайди. Мана бу бидъатни шаръий жихати, бу Хасан ибни Али розиаллоху анхудан сўнг нубувват манхажига асосланган хилофатни ўрнига келган шохигарлик тузумига ўхшайди. Аллох таоло шўрога асосланган хукуматни расмий холда тан олган, аммо улар  уни ўрнига шахсга ва зўравонликка асосланган хукуматни келтиришди. Бу нарса аллохнинг  шариатидаги қонунларда мавжуд эмас ва аллохни шариатидаги қонунларга қарши,деб саналади.  [1]

Сиз бир тасаввур қилиб кўринг, бир корхонадаги бир чангютгични мушаххас бир маркада маълум ишни амалга ошириши учун  ишлаб чиқарилади, энди хитойликлар ана ўша жинсни худди шу маркада  ва шундай вазифани бажариши учун олдинги корхонага алоқаси бўлмаган холда ишлаб чиқаришади, у фақат аслий жинсга ўхшайди ва ўша вазифани бажариш учун хам ишлаб чиқарилган ва одамларни орасида ўша аслий жинсни ўрнини эгаллашни  хохлайди.

Энди, шундай ишлар хам борки, масалан: аллохни шариатидаги қонунни корхонасида нубувват манхажига асосланган хилофатга ўхшаб, маълум мақсадга етиш учун вужудга келтирилган, бир киши келиб шохигарлик каби унга ўхшашидан  худди ўша диний мақсадни қўлга киритиш учун фойдаланади, бўлиб хам уни аллохни шариатидаги қонунларга алоқаси хам бўлмайди. Динда собиқаси бўлмаган мана бу шаклда вужудга келган янги нарсага “бидъат” дейилади. Шохигарликни  ва шахсий  зўравонликни  аллохнинг  шариатидаги қонунда собиқаси бўлган эмас. Энди, агар бир киши мана бу янги вужудга келтирилган нарсани ушлаб олиб шу йўл бўйича харакат қилаётган бўлса, унга ахли бидъат дейилади. Яъни мана шу ишни ахли, масалан ахли суннат ва ахли байт деганга ўхшаш.

Мана бундай ясама йўлларга эргашишлик ва бу ясама йўлларда қолиб кетишлик, албатта тафарруққа ва аслий жинсга зарба урилишига сабаб бўлади, хатто мана бу ясама жинслардан фойдаланувчиларга хам зарар етказади, албатта мана бу ясама жинсларни ишлаб чиқарувчилар дунёвий манфаъатларни қўлга киритишлари мумкин; аммо хар қандай холатда хам аслий жинсни қийматида уни  ўрнига ясама жинсдан фойдаланган кишилар зарба ва зарар кўришади. Шу сабабли хам аллох таоло очиқ- ойдин мархамат қиладики:

  «وَ أَنَّ هٰذٰا صِرٰاطِي مُسْتَقِيماً فَاتَّبِعُوهُ وَلاٰ تَتَّبِعُوا اَلسُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَنْ سَبِيلِهِ ذٰلِكُمْ وَصّٰاكُمْ بِهِ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ» (انعام/153)،

Албатта, мана шу менинг тўғри йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга (тобеъ бўлманг) эргашмангизки, улар сизларни унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангиз,деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди.

(давоми бор………)


[1]– ابن عباس رضی الله عنهما می گوید:ما أتى على الناس عام، إلا أحدثوا فيه بدعة، وأماتوا فيه سنَّة، حتى تحيا البدع وتموت السنن. مجمع الزوائد ،۱/۱۸۸، باب في البدع والأهواء. ورواه ابن وضَّاح في كتاب البدع، ص ۳۹

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *