Еттинчи муқаддамот дарслари / шаръий манбаълардаги бидъатни мухтасар таниб олиш.

Еттинчи муқаддамот дарслари / шаръий манбаълардаги бидъатни мухтасар таниб олиш.

Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган

(8- қисм)

Энди, агар мана бу мутахассисларни жамлай оладиган ва ўзини вохид ижмоъси билан вохид раъйни ироя берадиган  ана бу уммат мавжуд бўлмаса, бу холатда шўрони вохид ижтиходини ўрнига тарқоқ ижтиходлар вужудга келади; бу холатда хато ва саргардонликни эхтимоли бор. Фалон мужтахидни берган раъйи, баъзи оятлар ва хадисларга мухолиф бўлмаслигига замонат берилмайди. Аммо шаръий манбаълардан ижтиход қилган шахс, намоз ўқиган кишига ўхшаб хато қилган  тақдирда хам, ёки бир гурух ва жамоат ижтиход қилган бўлса хам ва росулуллох саллаллоху алайхи васалламни асхоблари каби бир мусулмонни ўлимига сабаб бўлса хам, барибир уни қилган ана ўшанча харакати  сабабли  бир ажр бор, шаръий манбаълар бўйича қилган хато ижтиходи боис қасос ё жарима қилинмайди.

Якка холдаги ижтиходларни қилишлик ва мазхабларни,хилма- хил ва гохида қуръон,суннатга қарши бўлган  тафсирларни ва таъвилотларни пайдо бўлиши, улил амр шўросини ва вохид умматни ва уни вохид ижмоъсини йўқлиги сабаблидур. Мана бундай холатда,масалан  имоми Абу Ханифа рохимахуллох тахоратни ботил бўлиши ё аёлларга тегишлик борасидаги хукмни содир қилган пайтларида, имоми Шофеъий бунга қарама- қарши фатво берадилар; росулуллох саллаллоху алайхи васалламни хадислари эса бошқа нарсани баён қилади ва имоми Ханифа рохимахуллохни назарини тасдиқлайди, имоми Шофеъийни каломи айтилган хадисга қарши бўлганлиги учун  у кишига ахли бидъат деб лақаб қўйса бўладими?  Бир тасаввур қилиб кўринглар, рафъул ядайн хақида 254 та хадис мавжуд, аммо ханафийлар бу суннатдан бош тортишади. Уларни ахли бидъат ва жаханнам ахли деб номлаб бўладими?  Агар хойрул қурунда яъни  сахоба ва тобеъинларни асрига яқин даврда яшаган  Ханафий, Шофеъий ва Моликий каби буюк имомлар учун узр келтиришни иложи бўлса, мусибатга учраган мазлум мусулмонлар учун узр келтириб бўлмайдими?  [1]

Мана бу мусулмонлар ахли бидъат хам эмас ва хам фосиқ эмас. Улар нубувват манхажига асосланган исломий хукуматни йўқлигини ва исломий мутахассис донишмандлардан ташкил топган улил амр шўросини, вохид умматни ,вохид ижмоъни йўқлиги  сабаб қурбон бўлганлар хисобланади. Мана бу шўрони йўқлиги сабабли қуръондан,хадислардан, сийратдан ва ўтган  буюк имомларни раъйлари бўйича турли-хил хато таъвилотларга  гирифтор бўлишган.

Улар фосиқ хам эмаслар, чунки масалан  фосиқ шахс покиза аёллар ва эркакларга тухмат қилишлик харом эканини “огохона” жуда яхши билади, аммо мажбурланмаган холда ўзини ихтиёри билан қайта-қайта бу жиноятга қўл уради; ёки у мусулмонларга нисбатан ва хатто яхудий, насроний, мажусий ва собеий кофирларига нисбатан мушрик калимасидан фойдаланишлик ғайри қуръоний ва ғайри шаръий эканини хам жуда яхши билади, аммо у ўзини ихтиёри билан хеч қандай шаръий узрсиз хаммага мушриклар лафзи билан хитоб қилади, мана бу одам фосиқ, унга қараб ахли бидъат деса бўлади;  аммо қўлидан келганча харакат қилиб хато натижани қўлга киритган мужтахид кишининг хукми юқоридаги одамдан фарқ қилади, бу мужтахид шаръий манбаъларга қарши бўлганлиги сабабли унга нисбатан фосиқ ва ахли бидъат деб бўлмайди.   [2]

Агар бизлар бир вохид шўрога ва хамма қабул қиладиган қози сифатидаги “уч абзорни” каналига кўра ташкил қилинган вохид умматга эга бўлмас эканмиз ва шахс Қуддома розиаллоху анхуни хаддидаги жиноятларни содир қилган бўлса, аммо такфирни шартларида узрга эга бўлганлиги ёки такфирни монеъликлари сабабли ва вохид улил амр шўросини , хамда вохид ижмоъни – салохиятга эга танхо қози сифатида –  йўқлиги учун бу кишини оқлашга хам  ва такфир қилишга хам қодир бўлмасак, бу шахс – танхо салохиятга эга бўлган қози сифатидаги- мана бу шўрони йўқлиги боис жиноятини давом эттирса, ана бу шахс бизларни назаримиз ва ижтиходимиз бўйича жиноятчи ва ахли бидъат шахс хисобланади. Энди, мана бу киши ўзини ва гурухини, тўдасини, мазхабини назари бўйича ўзини ахли бидъат деб билмаслиги мумкин ва хатто уларни ақидасига қарши ақидага эга бўлган ёки уларни ишларига қарама- қарши бўлган ишларни қиладиган бизларни хам,  ахли бидъат дейишлари хам мумкин.

Бу ерда бизларни ўртамизда хукм чиқариш учун  вохид шўро ва бу шўрони вохид ижмоъси бўлган салохиятга эга қози бўлмагандан ва бизларни хаммамизни устимизда хужжатни қоим қилмагандан сўнг, бизларни хар биримиз ўзимизни хақ деб ва мухолиф томонни эса жиноятчи, ахли бидъат деб санаймиз.

Мана бундай ўринларда бизлар фалончи гурухни ахли бидъат деймиз. Яъни фалончи гурух шундай бир ишни қилганки, бизларни назаримиз ва ижтиходимиз бўйича бу сўз ё  амал куфр хисобланади, аммо уларни ўзларини назари ва таъвили бўйича эса ижтиходдур; шу сабабли хам биз уларни такфир қила олмаймиз ва уларни ислом доирасидан чиқариб хам юборишга қодир бўлмаймиз, балки фақат уларга ахли бидъат дея оламиз холос.

Энди, мана бу ахли бидъат қачонгача шу ишларида давом эта олишади? “Уч абзорни” йўлига асосланган  вохид улил амр шўро қози сифатида келиб ўзининг охирги хукмини содир қилмагунча ва хаммага иқомайи хужжат қилмагунгача   давом этади, у ўзини ташхиси ва ўзини қазовати билан мана бу ихтилофларга ва бизлар бидъат деб хисоблаётган нарсаларга хотима беради. Бу ерда қозини жойгохида ва қазоват қилишда ва охирги хукмни содир қилиш ўрнини  фақат шўро эгаллай олади; ва фақат қози хамма шахсларга, гурухларга, ахзобларга ва мазхабларга  хужжатни қоим қилишга қодир ва у ўзини вохид ижмоъси билан охирги хукмни содир қилади, бу ерда хеч қандай шахс ё гурух ё мазхаб ё тафсир ё хизбни ” меъёр” бўлишликка салохияти йўқ, улар ўзларининг хос раъйлари билан бошқа мазхабий гурухларни ва тафсирларни, хилма-хил жамоатларни  устида хужжатни қоим қилишга қодир эмас; мана бу салохиятни “уч абзор”дан бирига кўра вужудга келган ва улил амр шўросини йўлидаги умматга топшириш керак.

Мана бу хато ижтиходларни ёнида бошқа бир ишлар хам бор бўлиб, фақат луғат жихатидан уларга нисбатан бидъат сўзидан фойдаланса бўлади, аммо улар   

«كُلَّ بِدْعَةٍ ضَلاَلَةٌ»

га ва шаръий бидъатни хукмига шомил бўлишмайди.

Очиқ- ойдин кўриниб турганидек, бидъат калимаси куфр,фисқ, иймон калималари каби турли-хил ўринларда фойдаланилади, масалан куфр ва кофирга ўхшаб хилма-хил луғавий ва хатто мафхумий маънога эга бўлиши мумкин, шариатдаги манзур нима эканини фахмлаб олиш керак?

(давоми бор……..)


[1] در صورت غیبت یا عدم وجود شورای اولی الامر و امت واحد و اجماع واحد آن است که گفتیم فقط از طریق همان سه ابزار به وجود می آید

[2]– وَالَّذِينَ يَرْمُونَ الْمُحْصَنَاتِ ثُمَّ لَمْ يَأْتُوا بِأَرْبَعَةِ شُهَدَاءَ فَاجْلِدُوهُمْ ثَمَانِينَ جَلْدَةً وَلَا تَقْبَلُوا لَهُمْ شَهَادَةً أَبَدًا وَأُولَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ* إِلَّا الَّذِينَ تَابُوا مِنْ بَعْدِ ذَلِكَ وَأَصْلَحُوا فَإِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ (نور/4-5)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *