Муқаддамот дарслари/ саккизинчи дарс :  фитрий эхтиёж сифатидаги шодлик ва уни қандай контрол қилиб бошқариш.

Муқаддамот дарслари/ саккизинчи дарс :  фитрий эхтиёж сифатидаги шодлик ва уни қандай контрол қилиб бошқариш.

Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган

(1-қисм)

Бисмиллахир рохманир рохим

“Албатта хамд ва сано танхо аллохга лойиқдир, унга шукр айтамиз ва ундан ёрдам сўраймиз, ва ундан мағфират талаб қиламиз ва ўзимизни нафсларимизни  шарридан ,амалларимизни ёмонлигидан аллохдан панох сўраймиз, кимни аллох хидоят қилса уни хеч ким гумрох қила олмайди, кимники аллох гумрох қиладиган бўлса уни хеч ким хидоят қила олмайди, ва аллохдан ўзга илох йўқлигига ва уни шериксиз эканига гувохлик бераман, Мухаммад уни бандаси,элчиси эканига шаходат бераман.”

“Эй мўъминлар,аллохдан хақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган холларингда дунёдан ўтинглар!”

“Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (одамдан) яратган ва ундан жуфтини (хавони) вужудга келтирган хамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган парвардигорингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавоблардан ўртага номи солинадиган аллохдан қўрқингиз ва қариндош- уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз)! Албатта аллох устингизда кузатувчи бўлган зотдир.”

 “Эй мўъминлар, аллохдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда аллох) ишларингизни ўнглар ва гунохларингизни мағфират қилур. Ким аллохга ва унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди.”

Аммо баъад: энг рост сўз аллохни китоби ва энг яхши равиш Мухаммад саллаллоху алайхи васалламни равишидир, энг ёмон иш динда янгилик вужудга келтиришдир, динда янги пайдо бўлган нарса, бидъатдир; хар қандай бидъат гумрохлик ва хар бир  гумрохлик эса жаханнамдадир.[1]

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух

Алхамдулиллах, бугун муқаддамот дарсларини силсиласини охирги қисмини ташкил қилган саккизинчи муқаддамот дарсимизга етиб келдик, унда ”  фитрий эхтиёж сифатидаги шодлик ва уни қандай контрол қилиб бошқариш” ни кўриб чиқамиз.

Дарсимизни ўз- ўзини таниш, фитрий масалалар ва ислом динининг тўрт мазмуни ва мафхумидан бири сифатида шариат қонунининг мавқеъи хақида зарурий маълумотлар билан давом эттирамиз, бу иш бизларнинг шодликнинг аслий бахсига киришимиз учун асосий калид вазифасини бажаради.  Албатта мусулмонларнинг шодлиги динни тўрт мазмуни ва мафхумига ( 1- афзал хокимият ва хукмронлик, 2- қонунлар ва ахкомлар, 3- мана бу қонунларга ва хокимиятга итоат қилиш, 4- афзал хокимият ва хукмронликни қўл остида мана бу қонунлар ва ахкомларни асосида жазолаш ва мукофот бериш) тўғридан – тўғри боғлиқ эканини кўрмасликка олиб бўлмайди, чунки бу динни  аллох учун холис қилиш хисобланади,

 «أَلا لِلَّهِ الدِّينُ الْخالِصُ».

Мана бу йўлда хар қандай мўътадил инсоннинг босадиган  аввалги қадами шуки, у ўз-ўзини танишга эга бўлиши керак. Мана бу танишликни мушаххас йўллар орқали қўлга киритса бўлади, масалан:

– Мақсадни таниб олиш: шахс мана бу даражага етган пайтида у хаёлий ва хақиқатга эга бўлмаган мақсадлардан узоқлашади. Чунки хақиқатга эга бўлмаган мақсадлар хамиша муваффақиятсизликка, умидсизликка, ўринсиз ғазабга боис бўлади. Шахс ўзининг энг катта мақсади фақат ибодатлар  ва қонунларни аллох учун хослаш эканини яхши билади ва бас:

    وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ (ذاریات/56)

бундан бошқа мақсадларни хаммаси ана бу аслий мақсадни хизматида бўлиши керак.

– Ўз-ўзини танишликни қўлга киритса бўладиган йўлларни яна бири хақиқий қадр- қийматларни таниб олишдур: хақиқий ва тўғри бўлган қадр-қийматларни таниб олишлик ёлғон қадр-қийматлардан пархез қилишга ва натижада хаётдан рози бўлишга сабаб бўлади. Мана бу ақидаларни,ишончларни,қадр-қийматларни жамланмаси бизларни шакллантиради ва бизларга  шахсият беради. Улар бизларнинг чорчўпимизни ва ички склетимизни шакллантиради ва бизлар мана бу ақидалар,ишончлар,қадр-қийматлар асосида атроф-мухитдан олинган ўзимизнинг  маълумотларимизни ва рафторларимизни тозалаймиз, шунга асосланган холда дунёга, инсондаги нарсаларга, хайвонларга, гиёхларга, денгизларга ва ………назар ташлаймиз ва шунга асосланган холда ўзимиз ва бошқалар хақида хукм чиқарамиз. Бу ердаги биринчи савол шуки, инсон ўз- ўзини таниб олишни қайси йўлга ва қайси каналга кўра амалга ошириши керак? Инсонни шакллантирадиган ва инсонни яратган каналга кўрами? Ёки инсонни ўзини зехни ва нафсоний истак- хохишларига кўрами?

Мана бу ерда шахс ички (рухий) саломатлик калидини топади ва  бу нафсни иззати ва ўзимизга эътимод қилиш бўлиб, қуйидаги оятдагиларга хосланган:

  وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ (منافقون/ 8)

Иззат бу хар бир киши ўзига қоил бўлган қадриятни ва хурматни меъзонидур, аллох таоло ўзини қонунлари билан бирга мана бу кароматни ва иззатни инсонга берган.

 «وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آدَمَ» (اسراء/70).

Бизларни  ўзимизнинг  устимизда чиқарган хукмларимиз хам қадриятларга боғлиқ. Агар қадриятларимизни устида  чиқарган хукмларимиз мусбат бўлса, демак иззат нафсимиз хам юқори даражада, аммо агар қадриятларимизга нисбатан бизларнинг чиқарган хукмимиз манфий бўладиган бўлса, демак биз паст даражадаги иззати нафсга эгамиз. Дархақиқат, ўзимизга бўлган ишонч манбаъи шариат қонунларидан келиб чиққан қадриятларимиздан иборат ва мана бу қадриятлар бизларда ўзимизга бўлган ишончни ва иззатни аслий омили бўлган  хақиқий  сифатларни,фазилатларни,истедодларни вужудга келтиради.

– Ўзимизни таниб олишликни қўлга киритишда бизларга ёрдам берадиган яна бир ўрин, бу эхтиёжлар хисобланади: эхтиёжларни таниб олиш хам уларни тўғри ва сахих йўлга кўра  бартараф қилиш учун қилинадиган харакатларга баробардур. Бу ерда шахс инсонларни ўртасидаги муштарак эхтиёжларга қўшимча равишда, аввало ўзини жинсиятига эътибор бериши ва уни қабул қилиши лозим. Бундан ташқари ўзидаги алохида сифатларга хам ахамият бериши керак. Шахс ўзини бир инсон сифатида ўзидаги алохида белгилари билан қабул қилган пайтида,  у ўзидаги кучли ва заиф нуқталарни таниб олган бўлади ва ўзини қандай бўлса шундай холича,хамда қобилиятларини ва қудратини  андозасига кўра яхши кўради ва ўзини қадрлайди, чунки аллох таоло унга шу андозада  унга қудрат берган ва у шу андозада харакат қилган.

   لايُکَلِّفُ اللَّهُ نَفْساً إِلاَّ وُسْعَها (بقره/286)

Аллох хеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди.

– Ўзини таниб олиш масаласи бўйича эътибор  берилиши керак бўлган яна бир ўрин, бу ўзимиздаги кучли нуқталарни таниб олишдан иборат, чунки биз мана бу кучли нуқталаримизга суянган холда ўзимиздаги заиф нуқталарни устидан ғалаба қозонамиз. Бундан ташқари кучли нуқталарни таниб олишлик, шахсни  иродасини кўпайишига  ва фахрланиш хиссини кучайишига  ва ўзимиздаги заиф нуқталаримиз хам қабул қилишимизга, хамда бундай заиф нуқталарга эга эканимизни тан олишимизга сабаб бўлади  ва натижада биз мана бу заиф нуқталарни ислох ва дармон  қилишга харакат қиламиз. Бизлар ўзимиздаги кучли нуқталарни таниб оладиган бўлсак, ўзимизни янада яхшироқ назорат қилишга қодир бўламиз. Шахс ўзини таниб олиш бўйича мана бу умумий ўринларга  эътибор билан диққат қилиши керак.

(давоми бор……..)


[1] این مقدمه را رسول الله صلی الله علیه وسلم قبل از هر خطبه و سخنرانی ایراد می فرموند.

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *