Муқаддамот дарслари/ саккизинчи дарс :  фитрий эхтиёж сифатидаги шодлик ва уни қандай контрол қилиб бошқариш.

Муқаддамот дарслари/ саккизинчи дарс :  фитрий эхтиёж сифатидаги шодлик ва уни қандай контрол қилиб бошқариш.

Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган

(2- қисм)

Энди, сен ўзингдан ё бошқа хар қандай нарсалардан рози бўлмасанг, бу нарса қуйидаги нарсани белгиси бўла олади, у сени  ўзгариш бўлиши кераклиги борасида огохлантиряти. Очиқ – ойдин кўриниб турганидек мана бу ўзгаришлар норозилик хиссиётларидан сўнг вужудга келади ва сизни норози қилган нарсадан бошланган харакат, ё вазиятни ўзгариши ё сизни норози бўлишингизга боис бўлган нарса ва сизни рози қила оладиган нарсани қўлга киритишлик, буларни хаммаси илмга асосланган бўлиши керак. Хатто жохилиятдан тавхид сари харакат қилишлик хам илмга асосланган бўлиши лозим, кўр- кўрона харакат қилмаслик  керак.

      فَاعْلَمْ أَنَّهُ لَا إِلَٰهَ إِلَّا اللَّهُ.(محمد/19)

мана шу ерда бизларнинг имоми Бухорий рохимахуллохга ўхшаган буюк кишиларимиз ўзларини китобларида ” сўз ва амалдан олдинги илм” унвони остида алохида боб ва фаслни ироя  беришган.

Мана бундай ўз-ўзини танишлик билан муносиб ўзгаришни хохлайдиган хар қандай мусулмон ўзи қўлга киритмоқчи бўлган “мақсад” ва “харакат қилиш шеваси” борасида етарли шаръий илмга эга бўлиши керак. “Харакат қилиш шеваси” бўйича бизларнинг билимимиз ва бизларни норози қилган нарсанинг ўзгаришидаги “харакат қилиш шевасида иккита ўринга эътибор берилиши лозим:

1-Улардан бири ғаризий ва фитрий ишлар бўлиб, ичиш ва истеъмол қилиш, нафас олиш, шодлик, ўйинлар,хурсандчилик, қизиқиш, мустақил бўлишни хохлаш ва бошқалар каби.

   2-Иккинчиси аллохни шариатидаги қонунни йўлига ва амал қилишга кўра касб қилинадиган ишлардур. Аллохни шариатидаги қонунларга эргашишлик мушаххас нарса, аммо амал қилишлик намуна олишга ва ўзини ўтмишдаги  ва хозирги пайтдаги  аллохни шариатидаги қонунни йўлида харакат қилган бошқа кишиларга солиштиришга ўхшайди.

Мана бу илмий ва амалий  равиш бўйича бизлар аллохни шариатидаги қонунида ички ва моддий хаётимизни идора қилиш учун фойдаланадиган шева ибодат бўлиб, у бизларнинг дунёдаги аслий мақсадимиз хисобланади.

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ(ذاریات/56)

Энди бизларни норози қилган нарсани ўзгаришида унга эътибор беришимиз керак бўлган мана бу фитрий ишлар қайсилар? Фитрий ишлар инсонни зотида бор бўлиб, уни касб қилиб бўлмайди ва  инсонни ўзини фаолияти таъсирида вужудга келмайди, балки у мусулмон бўлган ва мусулмон бўлмаган инсонларни хаммасида ўзини кўп ё камлиги бўйича  умумийдур, аллохга сиғиниш ва тавхид,яхшиликни хохлашлик, хақиқатни излаш, тавхидга мойиллик, янги нарсаларни ихтиро қилиш, чиройли нарсаларни ёқтириш,шодлик каби, масалан бизлар шодликни яхши кўрамиз ва ғам келтирадиган  нарсаларни ёмон кўрамиз ва……….

Аллох таоло мана бу фитрий ишларни инсоннинг яратилиш мақсадига муносиб холда инсонга жойлаган ва шахс мана бу асбобларни ва абзорларни парвариш қилиш орқали ўзи у учун яратилган мақсадни қўлга кирита олади.

فَأَقِمْ وَجْهَکَ لِلدِّینِ حَنِیفاً فِطْرَةَ اللَّهِ الَّتِی فَطَرَ النَّاسَ عَلَیْهَا لَا تَبْدِیلَ لِخَلْقِ اللَّهِ ذَلِکَ الدِّینُ الْقَیِّمُ وَلَکِنَّ أَکْثَرَ النَّاسِ لَا یَعْلَمُونَ ‏(روم/30)

Бас (эй Мухаммад), ўзингизни доимо тўғри бўлган динда (исломда) тутинг! Аллох инсонларни яратган табиий хилқатни сақлангиз! Аллохнинг яратиши ўзгартирилмас. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин кўп одамлар билмаслар.

 Яна хам соддароқ айтадиган бўлсак, фитрий ишлар аллох таоло инсонни вужудида жойлаштирган яхшиликларга мойил бўлишни бир нави бўлиб, у мана бу мойилликни шариат қонунлари билан бошқариб контрол қилади ва хидоят қилади. Яъни булар қудратга эга бўлган ишлар бўлиб бир ишга айлана олиш қобилиятига эга        ва мана шу фитрий ишларни ўзи  инсонда хохишни вужудга келтиради ва натижада инсонда  яхшиликлар ва яхши ишлар сари иштиёқни, мухаббатни пайдо қилади, инсон ана бу яхши ишларга нисбатан иштиёқи,мухаббати сабабли ўша ишларни  қўлга киритишга харакат қилади. Яъни  дархақиқат фитрий ишлар хом ашё  бўлиб, яхшиликни яхши ва ёмонликни  ёмон дейди ва яхшилик томонга боринглар ва ёмонлик қилманглар, аммо нима яхши ва нима ёмон эканини аллохни шариатидаги қонунлар таъйин қилади.

Мана бу фитрий қудратга эга бўлган ишлар вақт ўтиши билан  ва  шахсга бериладиган таълимлар,қадриятлар,қонунлар асосида ва уни ўсиб- униши учун назарда тутилган шароитларга,заминаларга кўра аста-сикинлик билан ором- ором ўзини кўрсатади ва шахсга ўзини таъсири ўтказади, ва бизлар зохирда бу ишларни шахсни рафторида кўра оламиз ва бизлар кўра оладиган холатга ўтади ва биз масалан ана бу шахс муваххид дея оламиз ёки у яхшилик ва хақиқат тарафдори деймиз. Чунки аллох таоло инсонни яратиб мана бу фитрий ишларни уни вужудига жойлаштирган, аммо инсон аввал бошида бу иш хақида хеч нарса билмайди, ана бу бериладиган таълимлар ва қонунлар уч абзорни йўли орқали эшитиш ва кўриш ва фахмлашга кўра уни ана бу фитрий ишларни йўлига хидоят қилади:      

 وَاللّهُ أَخْرَجَکُم مِّن بُطُونِ أُمَّهَاتِکُمْ لاَ تَعْلَمُونَ شَیْئاً وَجَعَلَ لَکُمُ الْسَّمْعَ وَالأَبْصَارَ وَالأَفْئِدَةَ لَعَلَّکُمْ تَشْکُرُونَ ‏ (نحل/78)

Аллох сизларни оналарингиз қорнидан бирон нарсани билмаган холингизда чиқарди ва шукр қилиш учун сизларга қулоқ, кўзлар ва дилларни берди.

Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки:

  كُلُّ مَوْلُودٍ يُولَدُ عَلَى الْفِطْرَةِ، فَأَبَوَاهُ يُهَوِّدَانِهِ أَوْ يُنَصِّرَانِهِ أَوْ يُمَجِّسَانِهِ[1]

Болалар фитратга кўра туғилишади ва уларни ота-онаси уларни яхудий ва насроний ва мажусий қилиб тарбиялайди.

(давоми бор………)


[1] متفق علیه

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *