Муқаддамот дарслари/ саккизинчи дарс :  фитрий эхтиёж сифатидаги шодлик ва уни қандай контрол қилиб бошқариш.

Муқаддамот дарслари/ саккизинчи дарс :  фитрий эхтиёж сифатидаги шодлик ва уни қандай контрол қилиб бошқариш.

Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган

(13- қисм)

-Эътиқоди қандай бўлишидан қатъий назар, барча одамлар ўзларини шодлик ва бахтларини узоқ давом этишига сабаб бўладиган нарсалардан бири,  бу никох ва оилавий хаётдир.

Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам никохни ўзларининг суннатларидан бири деб биладилар, бир киши келиб мана бу суннатни ўзига харом қилиши хам, нахий қилинган,

  « فَمَنْ رَغِبَ عَنْ سُنَّتِی فَلَیْسَ مِنِّی» [1]

Кимки мени йўлим ва равишимдан узоқлашса, мендан эмас.

-Одамлар шодлик ва бахт келтиради ва уни давомий бўлишига сабаб бўлади,деб эътиқод қилган ўринлардан яна бири, пул ва бойликдур. Бу ана ўша

 « أَطْعَمَهُمْ مِنْ جُوعٍ»

ни ўзидур, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам кўп марта  фақирликни куфр билан ширкни ёнига қўйганлар ва бу икковидан  аллохдан панох сўраганлар:

У киши хар куни эрта тонгда ва шомдан олдин қуйидаги зикрни мархамат қилганлар:

 «اللَّهُمَّ أَعُوْذُ بِکَ مِنَ الْکُفْرِ، وَالْفَقْرِ»[2]

“Эй аллохим! Куфр ва фақирликдан сендан панох сўрайман.”

У киши хатто уйқудан олдин хам мархамат қилар эдиларки:

 اِقْضِ عَنَّا الدَّینَ وأغْنِنَا مِنَ الفَقْرِ .

Бизни қарзларимизни тўлаб бергин ва бизларни фақирликдан узоқлаштир.

Фақирликдан нажот топишлик

 «أَطْعَمَهُمْ مِنْ جُوعٍ»

Шубхасиз хаммага шодлик ва бахт келтиради, энди агар бир кишини бойлигига яна мол-давлат қўшилса, албатта уни шодлиги хам кўпаяди, агар бойлиги камайса шодлиги хам камаяди – бу холат кўпроқ жамиятни кам даромад қатламини орасида учрайди – чунки  шахсларни моддий эхтиёжларини бартараф қиладиган даражадаги даромад, уларнинг шод ва хурсанд бўлишларига таъсир қилади, лекин хаддан ташқари кўп даромад инсондаги шодлик ва бахтни кўпайтирмайди, магарамки шахс мана бу бойлигини аллохни йўлида харж қиладиган бўлса ва бир нарсаларни ўзини қиёмати учун захира қилса ва шу йўл билан ўзини шодлигини доимий қилиб кўпайтирса, бу бошқа масала. Шу сабабли хам росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қилганлар:

   نِعْمَ الْمَالُ الصَّالِحُ لِلرَّجُلِ الصَّالِحِ.[3]

Солих ва яхшилик қилувчи кишини ихтиёрида бўлган халол ва пок мол- давлат қандай хам яхши.

Мана бундай кишиларни бойлиги хар қанча кўпайса, шу андозада ўзлари учун шодлик сотиб олишади ва бошқаларни шод қилишади. Бир мужохидни эхтиёжини қондиришади, шифохона ва кўприк,йўл  қуришади ё одамлар учун  қудуқ қазишади ва сувни тозалаб берувчи манбаъларни вужудга келтиришади ё ўзи ёлғиз болаларини боқаётган аёлларга ёрдам берадиган марказларни ташкил қилишади ва бу шахслар бундан бошқа умумга манфаъат келтирадиган ишларни пуллари билан амалга оширишади, бу ишлар хам ўзларини хурсанд ва шод бўлишлари сабаб бўлади ва хам уларни хизматларидан фойдаланаётган кишиларни хам хурсанд қилади.  

Усмон ибни Афвон росулуллох саллаллоху алайхи васалламдан икки марта жаннатни сотиб олган эхсонли кишилардан бири бўлганлар; биринчи марта рума қудуғини сотиб олган пайтларида,

 иккинчиси эса усра лашкарини таъминлаган пайтларида бўлган эди[4]. Шу сабабли хам ўзларини ёронларига,Анас розиаллоху анху кабиларни хаққига дуо қилардилар:   [5]

اللَّهُمَّ أَكْثِرْ مَالَهُ وَوَلَدَهُ، وَبَارِكْ لَهُ فِيمَا أَعْطَيْتَه[6]

Эй аллох! Уни мол ва фарзандларини кўпайтиргин ва унга берган нарсаларингга баракот ато этгин.

-Хамма инсонларни эътиқоди бўйича шодлик ва бахт келтирадиган ва уни бардавом қиладиган  ўринлардан яна бири, саломатлик ва жисмоний вазиятдур, ислом тахорат қонунларидан тортиб то баъзи истеъмол қилинадиган, аммо зарар келтирадиган  нарсаларни манъ қилиш қонунлари  ва қандай таомланиш,ухлаш, жисмоний машқ  машғулотлари билан шуғулланиш борасидаги тавсиялар билан инсонларнинг жисмий саломатликларини мухофизат қилади. Ва инсон аллохни шариатидаги мана бу қонунларни риоят қилиш орқали ўзини жисмий саломатлигини мухофизат қилади ва шодлигини давомий бўлишини таъминлайди.

– Шодликлари собит ва доимий бўлишига инсонлар эътиқод қиладиган мухим ўринлардан яна бири,амниятдур, бизлар  

     «وَآمَنَهُمْ مِنْ خَوْفٍ»

 борасида олдин хам кўп марта амниятнинг хаётни турли- хил қирраларидаги ўрнига ишора қилиб ўтганмиз.

(давоми бор………)


[1] متفق علیه

[2] أبو داود 4/ 324، وأحمد 5/ 42

[3] رواه أحمد وغيره وصححه الألباني.

[4] البدایه و النهایه: 5/4

[5]آثار المدینه المنوره، عبدالقدوس انصاری، ص: 245، چاپ مدینه/ الجواهره فی نسب النبی و اصحابه العشره: 2/173

[6]متفق عليه، أخرجه البخاري -واللفظ له- (ص536 ح 6378)، و (ص533 ح6334) و(ص534 ح6344) و رواه أيضاً (ص155 ح1982) بسنده عن أنس – رضي الله عنه. وأخرجه مسلم (ص1113 ح2480_2481)، و (ص780 ح660)


دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *