Муқаддамот дарслари/ саккизинчи дарс :  фитрий эхтиёж сифатидаги шодлик ва уни қандай контрол қилиб бошқариш.

Муқаддамот дарслари/ саккизинчи дарс :  фитрий эхтиёж сифатидаги шодлик ва уни қандай контрол қилиб бошқариш.

Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган

(19- қисм)

5-Таркиб жихатидан мамнуъ бўлган шодликларни яна бир нави,ёлғон гапириш ва масхара қилиш ё ғийбат қилиш ва бошқа гунохлардир,яъни ёлғон гапириш ёки бошқаларни масхара қилиш ё ғийбат қилиш ва бошқа харом ишлар билан шодлик ва хурсандчилик қилиш хам харом саналади.

Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладилар:  

وَيْلٌ لِلَّذِي يُحَدِّثُ فَيَكْذِبُ لِيُضْحِكَ بِهِ الْقَوْمَ، وَيْلٌ لَهُ وَيْلٌ لَه[1]

Одамларни кулдириш учун ёлғон гапираётган кимсани холига вой бўлсин! Уни холига вой, уни холига вой. Шунингдек у киши яна мархамат қиладилар:

لا يُؤْمِنُ الْعَبْدُ الإِيمَانَ كُلَّهُ حَتَّى يَتْرُكَ الْكَذِبَ فِي الْمُزَاحَةِ وَالْمِرَاءِ، وَإِنْ كَانَ صَادِقًا.

“Бир банда агар хазиллашган ва жанжаллашган пайтида ёлғон гапиришдан узоқлашмас экан, у комил иймонли банда хисобланмайди, хатто агар у содиқ кишилардан бўлса хам.” [2]

Хазил қилган пайтда ёлғон гапирмаслик, хазилни тарк қилиш керак, дегани эмас. Чунки шодликни вужудга келтириш учун  хазиллашиш хамиша ёлғон йўли билан қўлга киритилмайди. Сахобалар росулуллох саллаллоху алайхи васалламга айтган эдилар:

 يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنَّكَ تُدَاعِبُنَا ،

Ё росулуллох биз билан хазиллашасизми?

 قَالَ : إِنِّي لَا أَقُولُ إِلَّا حَقًّا[3]

У зот мархамат қилдилар: мен хақдан бошқа нарсаларни айтмайман.

Албатта ёлғон гапирмасдан туриб хам, хазиллашса ва шодликни вужудга келтирса бўлади. Масалан бир киши пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васалламни хузурларига келиб : ё росулуллох, менга бир минадиган нарса беринг. Пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васаллам хазиллашиб айтдилар:    

«إِنِّي حَامِلُكَ عَلَى وَلَدِ النَّاقَةِ »

“мен сени урғочи туяни боласини устига миндираман”.  Ана бу киши туяни боласидан мақсад кичик ёшдаги уни миндиришга қодир бўлмайдиган  заиф туя деб тушунади ва айтадики: лекин мен туяни боласини нима қиламан? Пайғамбар саллаллоху алайхи васаллам мархамат қилдилар:

 « وَهَلْ تَلِدُ الإِبِلَ إِلاَّ النُّوقُ »

“Туя урғочи туядан бошқа нарсадан  туғиладими?” [4]

Ёки ансорийлардан бўлган бир кампир росулуллох саллаллоху алайхи васалламга айтади: эй росулуллох дуо қилинг, худованд мени гунохларимни кечириб жаннатни менга насиб этсин. Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладилар:

«إِنَّ الْجَنَّةَ لا تَدْخُلُهَا عَجُوزٌ»

шунда кампир кўз ёш тўкишни бошлайди, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам табассум қилиб мархамат қиладиларки:  

« أَنَّهَا لا تَدْخُلُهَا وَهِيَ عَجُوزٌ»

“Сиз у куни қари холда бўлмайсиз; аллох таоло мархамат қилган қуйидаги оятни ўқиганмисиз:

  إِنَّا أَنْشَأْنَاهُنَّ إِنْشَاءً ٭ فَجَعَلْنَاهُنَّ أَبْکَارًا ٭ عُرُبًا أَتْرَابًا (واقعه/ ۳۷ – ۳۵)

Дарвоқеъ, биз уларни (оху кўз хурларни) дафъатан пайдо қилдик ( яъни улар онадан туғилмадилар, балки аллохнинг қудрати билан дафаъатн пайдо бўлдилар). ** Сўнг уларни ўнг томон эгалари учун ( ёшда хам, хусну жамол ва қадду қоматда хам) бир- бирига тенг эхтиросли бокира қизлар қилиб қўйдик.

Ёки бўлмасам росулуллох саллаллоху алайхи васаллам ёронларидан бирига хазиллашиб айтадиларки:

“‏ يَا ذَا الأُذُنَيْنِ ‏”

“эй икки қулоқ эгаси”. Хар қандай холатда хам мана бу хазилларда масхара қилиш ёки ёлғон ё азият қилиш мавжуд эмас.

Албатта масхара қилиш хам бир неча даражаларга бўлинади, уларни баъзиси инсонни диндан чиқариб юборади, масалан аллохни,у зотни оятларини ва қуръон, суннатда баён қилинган  аллохни шариатидаги қонунларни масхара қилиш, латифалар ва кулгили филмлар ва карекатуралар шаклида росулуллох саллаллоху алайхи васалламни масхара қилиш ва бошқалар шулар жумласидандур:

وَلَئِن سَأَلْتَهُمْ لَیَقُولُنَّ إِنَّمَا کُنَّا نَخُوضُ وَنَلْعَبُ قُلْ أَبِاللّهِ وَآیَاتِهِ وَرَسُولِهِ کُنتُمْ تَسْتَهْزِئُونَ ‏(توبه/65)

Қасамки, агар улардан (нега сизнинг устингиздан кулганлари хақида) сўрасангиз, албатта улар: “биз фақат бахслашиб,хазиллашиб келяпмиз,холос”, дейдилар. Айтинг: ” Аллохдан, унинг оятларидан, унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми?”.

‏لاَ تَعْتَذِرُواْ قَدْ کَفَرْتُم بَعْدَ إِیمَانِکُمْ(توبه/66)

Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз.

Мана булар шундай бир дастадаги хазилларки, инсон бошқаларни шод қилиб кулдириш учун ишлатади ва натижада эса бу хазиллар уни энг паст жойларга қулашига сабаб бўлади, бу ишлар аллох таолони шу даражада ғазаблантирадики, аллох бундай ишларни қилган кимсалардан рози бўлмайди ва уларни жаханнамга ташлайди. Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладилар:

” ألا هل عسى رجلٌ منكم أن يتكلَّمُ بالكلِمةِ يُضحِكُ بها القومَ، فيَسقُطُ بها أَبعدَ مِنَ السماءِ، ألا هل عسى رجلٌ منكم أن يتكلمُ بالكلِمةِ يُضِحكُ بها أصحابَهُ، فيَسخَطُ  الله بها عليهِ، لا يَرضىَ عنه حتى يُدخلِهُ النارَ “[5]

Ёмон ва ўринсиз шодликни вужудга келтириш учун энг паст даражадаги масхара қилишлардан бири, мўъминлар бир-бирларини масхара қилишларидур, бу уларни кофирларни эмас,балки фосиқларни даражасига тушириб юборади, аллох таоло мархамат қиладики:

 یَا أَیُّهَا الَّذِینَ آمَنُوا لَا یَسْخَرْ قَومٌ مِّن قَوْمٍ عَسَى أَن یَکُونُوا خَیْراً مِّنْهُمْ وَلَا نِسَاء مِّن نِّسَاء عَسَى أَن یَکُنَّ خَیْراً مِّنْهُنَّ وَلَا تَلْمِزُوا أَنفُسَکُمْوَلَا تَنَابَزُوا بِالْأَلْقَابِبِئْسَ الاِسْمُ الْفُسُوقُ بَعْدَ الْإِیمَانِ وَمَن لَّمْ یَتُبْ فَأُوْلَئِکَ هُمُ الظَّالِمُونَ ‏).حجرات/11)

Эй мўъминлар, (сизлардан бўлган) бир қавм (бошқа) бир(мўъмин) қавмни  масхара қилиб кулмасин- эхтимолки, (ўша масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар. Яна (сизлардан бўлган) аёллар хам ( бошқа мўъмина) аёлларга (масхара қилиб кулмасинлар) – эхтимолки, (ўша масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлсалар. Ўзларингизни (яъни, бир-бирларингизни) мазах қилманглар ва бир-бирларингизга лақаблар қўйиб олманглар! Иймондан кейин фосиқлик билан номланиш (яъни мўъмин кишининг юқорида манъ қилинган фосиқона ишлар билан ном чиқариши) нақадар ёмондир. Ким тавба қилмаса бас, ана ўшалар золим кимсаларнинг ўзидирлар.

(давоми бор…….)


[1] رواه الترمذي ( 2315 ) وأبو داود ( 4990 ) ، وحسَّنه الألباني في ” صحيح الترمذي ” .

[2]احمد و طبرانی

[3] رواه احمد و الترمذي ( 990 ) ، وصححه الألباني في ” صحيح الترمذي “

[4]  ابوداود و ترمذی

[5] صحيح الترغيب والترهيب – الألباني 2877 / رواه أبو الشيخ أيضا بإسناد حسن ورواه عن علي بن زيد عن الحسن مرسلا

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *