
Муқаддамот дарслари/ саккизинчи дарс : фитрий эхтиёж сифатидаги шодлик ва уни қандай контрол қилиб бошқариш.
Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган
(21- қисм)
Бу ерда очиқ-ойдин кўриниб турганидек, аллохга иймон келтириш ва аллохни шариатидаги қонунларга амал қилиш билан диллар ором олади ва мана бу иймон ва солих амаллар аллохни шариатидаги қонунларга “аллохни зикрига” асосланган бўлади, бу ердаги зикр қилишдан мақсад, шахс аллох, аллох деб айтиши ё ўзини йўқотиб тебраниши ёки ўзига хос калималарни талаффуз қилишини кўзда тутилмайди, албатта бу калималар “аллохни зикри”ни кичик бир бўлаги хисобланади.
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладилар:
«الْكَيِّسُ مَنْ دَانَ نَفْسَهُ وَعَمِلَ لِمَا بَعْدَ الْمَوْتِ، وَالْعَاجِزُ مَنْ أَتْبَعَ نَفْسَهُ هَوَاهَا وَتَمَنَّى عَلَى اللَّهِ».[1]
Ўзини нафсини бошқара олган ва уни ўлимидан кейинги давр учун тайёрлаган киши доно ва хушёр хисобланади. Ўзининг нафсоний хавас-истакларига тобеъ бўлган ва аллох таолога нисбатан ўринсиз орзулар қилган кимса нодон ва нотавон саналади.
Бу ривоятда хушёр инсонларни таништиришдан ташқари, кундалик хаётларида аллохни шариатидаги қонунларга эргашмайдиган, балки ўзларини хавойи- нафсларига тобеъ бўлган ва аллох таоло инсонларнинг моддий ва маънавий хаётларини идора қилиш учун нозил қилган ва ибодат шаклида баён қилган қонунларидан ғофил бўлган инсонлардан хам огохлантиради, бундан ташқари бундай инсонлар аллох таоло шариатидаги қонунларида баён қилган охират жахонидан хам ғофил ва бепарводурлар, улар ўзларининг нафсоний хаволарига тобеъ бўлишади, аммо шу билан бирга улар ўзларини аллохнинг карами ва рахматидан умидвор қилишади, уларга бир нарсаларни эслатилса ё насихат қилинса, улар айтишадики, аллох карим, ғофур,рахим ва мехрибон,кечиримли зотдур, улар аллохнинг шадидул иқоб сифати хам борлигини кўрмасликка олишади, ёки унга насихат қилаётган шахс аллох таолонинг рохман, рохим, ғофур, карим сифатларини қабул қилмаётгандек, балки уларгина бу сифатларни қабул қилгандек қилишади, ёки бўлмасам насихат қилаётган одам аллохнинг рахматини мана бу қирраларини билмайдигандек, уларни ғофил қилиб кўрсатишади, мана бу хадис уларнинг оқибатлари хасратли,зарарли,мағлубиятли бўлишлари билан огохлантиряпти.
Мусулмон киши умидвор бўлишлик унга манфаъатли эканини билган пайтидагина, аллох таолони рахматидан умидвор бўла олади, ана бу умид ва умидвор бўлишлик шахсни имкониятидаги солих амаллар билан бирга хамрох бўлган пайтида фойдали бўла олади, солих амал билан бирга бўлмаган ва унда шахс хавойи нафсига,охиратга нисбатан ғафлат ва бепарволикка тобеъ бўлган умид, хамда ўринсиз орзулар ва хаёлдаги умидлар фақатгина фойдасиз бўлишидан ташқари, булар ошкора нафси аммора ва шайтонни макри хийласи эканини тушуниб етамиз.
لَّيْسَ بِأَمَانِيِّكُمْ وَلَا أَمَانِيِّ أَهْلِ الْكِتَابِ ۗ مَن يَعْمَلْ سُوءًا يُجْزَ بِهِ وَلَا يَجِدْ لَهُ مِن دُونِ اللَّهِ وَلِيًّا وَلَا نَصِيرًا(نساء/123-124)
Сизларнинг хомхаёлларингиз хам, ахли китобнинг хомхаёллари хам хақ эмас – кимки ёмон амал қилса, жазосини олур ва ўзи учун аллохдан ўзга на бир дўст ва на бир мададкор топмас.
Демак амаллар аллохни шариатидаги қонунларга мувофиқ солих бўлса, шундан сўнг умидвор бўлса ярашади……..
Шу ерда хам очиқ-ойдин кўриниб турибдики, – тафарруққа, ўринсиз ғазабга, қайсарлик ва такаббурнинг бошқа касалликлари каби – манфий ва ўринсиз шодлик хам мўъминларнинг сифатларидан эмас, албатта бу сифатга мўъминлар хам чалинган бўлишлари мумкин, аммо бу сифат кофирларники, аллох таоло мана бу навдаги шодликни яхши кўрмаслигини очиқ баён қилади. Энди агар бир киши аллох яхши кўрмаган нарсани огох холида ўзини ихтиёри билан қиладиган бўлса, у жинояткор кимса хисобланади, бу кимса жиноятини андозасига кўра жазоланиши керак.
Лахвлар, шодликни вужудга келтирувчи ўйинлар ( овоз, оханглар ё гуроний, рақс, сўз билан хазил қилиш, жисмий ва фикрий ўйинлар ва……)
Бахсимизни бошлашдан олдин шу нарсани айтиб ўтмоқчиманки, харом қилиш фақат қуръон ва росулуллох саллаллоху алайхи васалламнинг сахих суннатларидаги хужжат билангина амалга оширилади, ажр вожиб бўладиган ижтиходлар хам, фақат мусулмонларнинг “мавжуд вазияти” ва “кундалик эхтиёжларига” муносиб холда, уч абзордан бирининг улил амр шўросини қатъий ижмоъсига кўра содир қилинган бўлса, юқоридаги икки манбаъни қаторидан жой олади.
یَا أَیُّهَا الَّذِینَ آمَنُواْ أَطِیعُواْ اللّهَ وَأَطِیعُواْ الرَّسُولَ وَأُوْلِی الأَمْرِ مِنکُمْ (نساء/59)
Эй мўъминлар, аллохга итоат қилингиз ва пайғамбарга хамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) хокимларга бўйинсунингиз!
Мана бу холатда , агар бир нарсани харом ва мамнуъ қилиш учун итоат қилиниши вожиб бўлган мана бу уч манбаъ томонидан содир қилинган сахих,ишончли, қатъий,очиқ ва ойдин хужжат мавжуд бўлмаса, бу нарса шахсларнинг сўзига кўра барча мусулмонлар учун харом бўла олмайди, хамма учун мутлақ хужжат хисобланмайди, балки аллохнинг шариатидаги қонунларни афви ва кечиримини кенг доирасида қолади. Аллох таоло мархамат қилади:
… وَقَدْ فَصَّلَ لَکُم مَّا حَرَّمَ عَلَیْکُمْ إِلاَّ مَا اضْطُرِرْتُمْ إِلَیْهِ وَإِنَّ کَثِیراً لَّیُضِلُّونَ بِأَهْوَائِهِم بِغَیْرِ عِلْمٍ إِنَّ رَبَّکَ هُوَ أَعْلَمُ بِالْمُعْتَدِینَ (انعام/119)
Аллохнинг номи зикр қилинган нарсалардан нима учун емас экансизлар?! Ахир у сизларга харом қилинган нарсаларни муфассал баён қилган-ку. Магар музтар бўлиб қолган холингиздагина ( у нарсалардан ейишингиз мумкин). Шубхасиз, кўп (кишилар) ўз хою хаваслари билан билмаган холларида (ўзларини) йўлдан оздирурлар. Албатта, парвардигорингиз бундай тажовузкор кимсаларни жуда яхши билгувчидир.
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қилганлар:
«مَا أَحَلَّ اللَّهُ فِى كِتَابِهِ فَهُوَ حَلاَلٌ، وَمَا حَرَّمَ فَهُو حَرَامٌ، وَمَا سَكَتَ عَنْهُ فَهُوَ عَافِيَةٌ، فَاقْبَلُوا مِنَ اللَّهِ عَافِيَتَهُ،فَإِنَّ اللَّهَ لَمْ يَكُنْ نَسِيًّا »[2]
Аллох таоло ўзини китобида халол қилган нарса халолдур, харом қилган нарса эса харомдур, улар борасида хукм содир қилмаган ва сукут қилган нарсалар эса авф қилиб кечирилади; шундай бўлгач худони кечирими ва хадясини қабул қилинглар, чунки худованд хеч нарсани унутмайди ва у зот унутувчи эмас. Ёки мархамат қилганларки:
الْحَلَالُ مَا أَحَلَّ اللَّهُ فِي كِتَابِهِ، وَالْحَرَامُ مَا حَرَّمَ اللَّهُ فِي كِتَابِهِ، وَمَا سَكَتَ عَنْهُ، فَهُوَ مِمَّا عَفَا عَنْهُ[3]
(давоми бор……..)
[1]رواه الترمذی و ابن ماجه
[2]دارقطنی، البزار و الطبرانی و…. سلسلة الأحاديث الصحيحة ج5/ش2256 ـ سنن دارقطنی ج2 حدیث شماره: 2047 / بیهقی در سنن خود به شماره 10/12 / حاکم نیشابوری در مستدرک خود بر صحیحین (بخاری و مسلم) حدیث مذکور را طی شمارههای: 2069، 3286، 3469و … ثبت نموده و برابر شرط شیخین آن را صحیح دانسته است./ذهبی در تخریج خود بر احادیث مستدرک حاکم درجه حدیث مذکور را صحیح تشخیص داده است / در مستدرک به شماره: 337 وابن کثیر روایت «ما أحلّ اللهُ في کتابهِ فهو حلالٌ وماحرّم اللهُ في…» را زیر آیه 145 انعام آورده و در زیر آیه 31 توبه متنی مشابه همین حدیث در تفسیر آیه بیان داشته است./ ابن ماجه در سنن خود به شماره: 3367 حدیث مذکور را ثابت و صحیح دانسته است.
[3] سنن ابن ماجه/3367 ـ الترمذی(279)-