Муқаддамот дарслари/ саккизинчи дарс :  фитрий эхтиёж сифатидаги шодлик ва уни қандай контрол қилиб бошқариш.

Муқаддамот дарслари/ саккизинчи дарс :  фитрий эхтиёж сифатидаги шодлик ва уни қандай контрол қилиб бошқариш.

Шайх Абу Хамза хўромий хафизахуллохни аудио тасмасидан ёзиб олинган

(30-қисм)

Аммо шу дунёда илм тахсил олиш ё ишлаш ё турмуш қуриш……  каби эхтиёжларингни амалга  ошириш учун қандай қилиб савобни қўлга киритса бўлади?  Агар сен мана буларни хаммасини аслий мақсад бўлмиш аллохни розилиги ва жаннатни  қўлга киритиш  йўлида хизмат қилдирсанг, ана унда савобга эга бўласан. Ана бу ишлар хам аслий мақсадни қўлга киритиш учун монеъ,тўсиқ хам бўлмайди.

Бу ерда очиқ ва ойдин кўриниб турганидек, ана бу лахвлардан  бошқа ишлар каби вожибни тарк қилишга боис бўлган пайтдагина манъ қилинади:

   ﻭ ﺇﺫَﺍ ﺭَﺍَﻭْ ﺗَﺠَﺎﺭَﺓً ﺃﻭْ ﻟَﻬْﻮٍ ﺍﻧْﻔَﻀُّﻮﺍ ﺇﻟـَﯿْﻬَﺎ ﻭَ ﺗَﺮَﮐُﻮﮎَ ﻗﺎﺋِﻤًﺎ ﻗُﻞْ ﻣﺎ ﻋِﻨْﺪَ ﺍﻟﻠﻪ ﺧَﯿْﺮٌ ﻣِﻦَ ﺍﻟﻠَّﻬْﻮِ ﻭ ﻣِﻦَ ﺍﻟﺘِّﺠَﺎﺭَﺓ ﻭَ ﺍﻟﻠﻪُ ﺧَﯿْﺮُ ﺍﻟﺮَّﺍﺯِﻗﯿﻦَ (جمعه/11)

(Эй Мухаммад), қачон улар бирон тижоратни ёки ўйин- кулгуни кўриб қолсалар, ўшанга қараб сочилиб -тарқалиб кетурлар ва сизни (минбарда) тик турган холингизда тарк қилурлар. ** Айтинг: ” аллох хузуридаги нарса ( иймон ва яхши амаллар учун бериладиган ажр- мукофот) ўйин- кулгудан хам, тижоратдан  хам яхшироқдир! Аллох ризқ бергувчиларнинг яхшироғидир!”

Мана бу кўнгил очар нарсалар ва ўйинлар шахсни жойгохига,шахсиятига, даъватига зарба ва зарар етказган пайтида макрух бўлиб қолади. Саъид ибни Ос розиаллоху анху айтади: хазиллашган вақтингда ўртача бўл, чунки у кўпайиб кетса сени беарзиш бўлиб қолишингга ва ахмоқ кимсаларнинг сенга нисбатан журъати кучайиб кетишига боис бўлади, лекин агар хазилни камайтириб юборадиган бўлсанг ,яъни хазил қилмай қўйсанг хам, сенга ўрганиб қолган кишиларни дилида кина пайдо бўлади, буни натижасида атрофингдагилар ва сухбатдошларинг сендан қочиб ўзларини бир четга тортишади.  [1]

Хар қандай холатда хам хозирги пайтгача овоз ва тарона ё гуроний айтиш бўйича ахли қибланинг аиммаларини ўртасида ихтилоф бўлган эмас, лекин мана бу овоз айтишлик мусиқа асбоблари билан бирга қўшилган вақтида, ана ўша аиммаларга тобеъ бўлганларни ўртасида ихтилоф вужудга келади.

Шу ерга келиб бизларни хўромонга ўхшаш минтақалардаги холат  вужудга келади, яъни бу минтақада ислом зохир бўлган вақтдан бошлаб то хозирги кунгача мусулмонлар мусиқа билан бирга овоз айтган эмаслар, хозирги пайтда хам мусиқа асбоблари ёки маъазифлар хўромондаги мўъминларни овозларига, охангларига кира олгани йўқ. Чунки мана бу мусиқа асбоблари хўромонлик мўъминларни рухиясини озиқлантиришга қодир эмас, бу мўъминлар асрлардан буён шаръий тароналар ва гуронийларга ўрганиб қолишган, улар хозирги пайтдаги бизларнинг овозларимизга, охангларимизга ўргана олишмайди, буни қарама- қаршисида эса кўриб турганимиздек, мусулмонлар яшайдиган минтақадаги кишилар ўзларини овозларини, охангларини  турли- туман мусиқа асбобларига аралаштириб юборишган. Мана бу хўромонликларнинг бошқа мусулмон миллатларидан ажратиб турадиган зохирий  белги хисобланади. Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мусиқа асбобларини тахрим қилиш бўйича мархамат қилганларки:

   «لَیَکُونَنَّ مِنْ أُمَّتِی أَقْوَامٌ یَسْتَحِلُّونَ الْحِرَ وَالْحَرِیرَ وَالْخَمْرَ وَالْمَعَازِفَ»[2]

Мени умматимни орасида шундай кишилар пайдо бўладики, улар зинони, ипакни, шаробни ва мусиқа асбобларини халол қилиб олишади.

Имоми Нававий рохимахуллох алмажмуъ номли китобида маъазифни таърифи борасида айтадики:

«هی الآلة التی یعزف بها». [3]

“маъазиф шундай бир абзор бўлиб, уни воситасида овоз ва тарона айтилади.” Ибни Қоййим рохимахуллох айтади:  луғат ахли ва араб адабиёти маъазифни маъноси бўйича мусиқа асбобларига иттифоқли назар билдиришган.

Зохирий мазхабидаги ибни Хазм андалусий рохимахуллохдан ва  хозирги асрдаги баъзи уламолардан ташқари бошқа хамма аиммалар мусиқа асбобларини жоиз эмаслигига иттифоқли назар билдиришган, албатта шофеъий мазхабидан зохирий мазхабига ўтган ибни Хазм рохимахуллох қиёсни рад қилиш, истихсон ва масолихул мурсилах ва аллох таолони сифатларига ўхшаш ўринларда ахли суннатни аиммаларига мухолиф бўлган, у киши хатто ашоъирани жуда кўп маломат қилган ва ашъарийлар сифат бўйича суннат ва хадис мазхабидан чиқиб кетишган деб иддао хам қилган эди, аслида эса ибни Таймия рохимахуллохни назари бўйича, ашъарийлар сифат масаласи бўйича ибни Хазмга ва у кишига ўхшаганларга нисбатан ахли суннат ва хадис мазхабига анча  яқинроқ бўлишган.  У кишини назари бўйича ибни Хазм рохимахуллох ўзини  ақидасини фалсафа ва мўътазиладан олган. Албатта ибни Касир рохимахуллохни хам айтишича, агарчи ибни Хазм рохимахуллох ўзини зохирий эканини иддао қилган бўлса хам, аммо усуллар бобида ва сифат оятлари ва сифат хадислари бўйича хеч ким унга ўхшаб таъвил қилган эмас, у киши ибни Хазмдаги мана бу бурилиш  мантиқ илми сабабли вужудга келган деб хисоблайди, ибни Хазм бу илмни устози Мухаммад ибни Хасанул мазхижий каноний қуртубийдан олган, ибни Касир  ибни Хазм рохимахуллохдаги фосид таъвилотларни омилини  шу ерда деб билади.      [4].[5].[6].[7]

Умумий қилиб айтганда мана бу мутлақ мужтахид ва буюк донишманд ва илм дарёси ва ислом жахонида кўзга кўринган олим бўлмиш ибни Хазм рохимахуллох ўзига хос мазхабга эга бўлган, у киши охангларда мусиқадан фойдаланиш каби ўринларда хам ўзига хос ижтиход қилган. Мана бу буюк олимни баробарида:

– Имом Хасан Басрий рохимахуллох айтадики: ” агар бир тўйдаги таомга мусиқа асбоби хам қўшилган бўлса, мана бу тўйга даъват қилинганларга даъватни кераги йўқ.” ( яъни улар даъватни ижобат қилишлари керак эмас.)

– Имоми Авзоъий рохимахуллох айтадики: “дўмбира  ва мусиқа асбоблари бор бўлган тўйга кирмаслик керак.”

– Имоми Абу Ханифа рохимахуллохни асхоблари хам най каби барча мусиқа асбобларига қулоқ солишни яхши эмас,деб очиқ баён қилишган, уларни айтишларича, мана бу мусиқа асбобларига қулоқ солишлик фисққа сабаб бўладиган маъсиятдур, у яна шахсни гувохлиги ва шаходати қабул бўлмаслигига хам сабаб бўлади……. [8]

– Имоми Молик рохимахуллохдан мусиқа асбоблари билан бирга овоз айтиш борасида савол сўрашган пайтида, у киши буни жавобига айтдиларки: ” ғино ва мусиқани хақ деб биладиган ақлли киши топиладими? Бизни наздимизда бу ишни фосиқ кишилар қилишади.”  [9]

– Имоми Шофеъий рохимахуллохдан мусиқа хақида савол сўралганда у киши жавоб бердиларки: бу умматда биринчи бўлиб бу ишни йўлга қўйган кимсалар занодиқа ахли бўлган, улар бу иш орқали одамларни намоздан ва аллохни эслашдан буриб (лахв ва ўйинга томон) машғул қилишни исташган.” (занодиқа мунофиқ ва секуларзадаларни бошқа бир номи хисобланади).  [10]

(давоми бор……..)


[1]المراح في المزاح” للبدر الغزي  .ص/10

[2] بخاری5590. ابن حبان و اسماعیلی و ابن صلاح و ابن حجر عسقلانی (شارح بخاری) و ابن تیمیه و طحاوی و ابن قیم و صنعانی و بسیاری دیگر از علمای متخصص در علم حدیث به صحت این حدیث اقرار نموده اند. آلبانی آن را در سلسلة الصحیحة به شماره 91 صحیح دانسته است

[3] نووی.المجموع (11/577) 

[4] ابن قیم  و ابن صلاح و….  بر این قضاوت ابن حجر نقدی نوشته اند (غذاء الألباب فی شرح منظومة الآداب امام سفارینی)

[5]درء تعارض العقل والنقل” (3 /24)

[6]“منهاج السنة النبوية” (2 /353)

[7]“البداية والنهاية” (12 /113) . وينظر : “طبقات علماء الحديث” لابن عبد الهادي (3/349).

[8] إغاثة اللهفان

[9] تفسیر قرطبی /

[10] الزواجر عن اقتراف الکبائر

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *