Хизблар  тарфарруқни омили, дорул ислом эса мусулмонларнинг  вохид жамоатини сақлаб турувчи ва дунёга келтирувчи омил хисобланади.

Хизблар  тарфарруқни омили, дорул ислом эса мусулмонларнинг  вохид жамоатини сақлаб турувчи ва дунёга келтирувчи омил хисобланади.

Бугунги  кунда эронда  биз кўриб турганимиздек, наждийлар бир нарса дейишса, муфтизодани мактаби бошқа  бир нарса дейди, инглиз шиъалари ва либирал суннийлар ёки америкалик мутахажжирлар  яна бошқачароқ гапиришади, дарвеш ва суфийлар ва …..бошқалар хам ўзларига турли-хил йўлларни чизиб ўзларини йўлларидан  кетишяпти. Сизларга мисол тариқасида  айтадиган бўлсам: йўл қоидалари бўйича қизил чироғ тўхташ ва эхтиёт билан ўтиш маъносини билдиради. Бир тасаввур қилиб кўринглар, агар бизлар қизил чироғ борасида хам манъ қилиш ва ўтишга рухсат хукмларига эга бўладиган бўлсак, буни натижаси нима бўлади?!…….албатта мусибат…….

Хар бир жамиятда хукумат, хизб (партия)  ё жамоатларнинг  хар бирида бир мушаххас иш учун икки хил қонунга эга бўлинса, шубхасиз бундай  жамият хаёти ва ўзини идора  қилишни бир  хил тартибда, хамоханг  равиш билан олиб боришга қодир бўлмайди……

Биздан олдинги  даврларда  ўтган  жамиятларнинг   ёрқин намунаси,  пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васалламни давридаги жамият бўлиб, бу жамиятда “хилма- хил фикрлар” бўлиши  билан бир қаторда “ягона қонунни” биргаликда қабул қила олишган, аммо бошқа жамиятлар турли-хил назарларни нафий қилиш билан диктаторлик системасини вужудга келтиришди ёки ягона қонунни ўрнига ана ўша турли- хил назарларни қабул қилиб, хар куни ўзларини парокандаликлари,қолоқликларини кучайтиришди……

Мусулмонлар жамияти махсусан исломий хизблар   (партиялар) мана шундай асосий  мушкилотга рўбарў бўлиб қолишган, бу хизблар турли-хил назарларни асоси бўйича ягона қонунга асосланиб амал қилишмайди ,балки бир-бирига  қарама- қарши амал қилиб боришади,  мана бу биз мусулмонларнинг  ўртасидаги тафарруқни умумий хусусиятларидан биридир.

Сиз ўзингизни тахқиқотларингиз асосида қўлингизни намоз пайтида ханбалийларга ўхшаб кўкрагингизни устига қўйишингиз ё шофеъийларга ўхшаб киндикни устига қўйишингиз ёки бўлмасам ханафийларга ўхшаб киндикни остига ё моликийлар ва жаъфарийлар ва зайдийларга ўхшаш қўлингизни  шундай ташлаб қўйишингиз мумкин,  аммо мана буларни барчасини  сиз ўзингиз якка холда намоз ўқиганингизда ижро қилса бўлади, энди сиз жамоат намозига қўшилган пайтингизда  эса бу қонун амал қилмайди ва сиз имомга  эргашиш қонуни бўйича амал қилишингиз лозим бўлади…..

Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат  қилганларки:

 «إنَّمَا جُعِلَ الإِمَامُ لِيُؤْتَمَّ بِهِ، فَلا تَخْتَلِفُوا عَلَيْهِ، فَإِذَا كَبَّرَ فَكَبِّرُوا، وَإِذَا رَكَعَ فَارْكَعُوا، وَإِذَا قَالَ: سَمِعَ اللَّهُ لِمَنْ حَمِدَهُ، فَقُولُوا: رَبَّنَا وَلَكَ الْحَمْدُ. وَإِذَا سَجَدَ فَاسْجُدُوا، وَإِذَا صَلَّى جَالِساً فَصَلُّوا جُلُوساً أَجْمَعُونَ»

“имомни иқтидо қилиниши  учун  қўйилган, шундай  бўлгач унга  қаршилик  қилманглар; у такбир айтган пайтида такбир айтинглар ва рукуъ қилган вақтида рукуъ қилинглар. “самиаллоху лиман хамидах” деганда “роббана лакал хамд” денглар. Сажда қилган пайтида  сажда  қилинглар. Агар ўтириб намоз ўқийдиган бўлса, хаммангиз ўтириб намоз  ўқинглар.”

Усмонни  қилган ижтиходи бўйича минода намозни  комил ўқилиши керак эди, ибни Масъудга  ўхшаш кўп  сахобалар бунга эътироз билдиришиб,худди пайғамбаримиз, Абу Бакр,Умар комил ўқимагандек комил ўқилмаслиги керак ,дейишади. Лекин Усмон ўзини ижтиходига амал қилган пайтида, ибни Масъуд  намозини қаср  ўқийди,деб кутиб турганларнинг  интизорига қарама- қарши  холда  ибни Масъуд имом  бўлмиш Усмонга иқтидо қилади ва намозини комил ўқийди, у киши буни изохлаб айтадики: шарга халоф равишда амал қилинди.

Энди  бу ерда ихтилофдан олдинги нарсага хилоф равишда бўлди  ва шариатга  эргишилди ,деган нарса бўла олмайди,балки  четланиш лозим бўлган  шарни мавжудлиги боис бўлган эди. Абу Бакр вафот топгандан  сўнг Умар халифа бўлди ва у киши Абу Бакрни даврида эътироз қилиб юрган бир  қанча  ишларга ўзгартириш киритди,  аммо  Абу Бакр халифа бўлган пайтида фақат ўзини  мухолиф фикрини изхор қилишга хаққи бор эди,аммо уни ижро қила олмасди…….мана бунга ўхшаш жуда кўп ўринлар  шунга далолат қиладики, турли-хил назарларга эга бўлиш, бу турли-хил қонунларни ижро қила олади,деган маънода  эмасдир…….

Исломий хизблар эса муштарак қонунларга эга эмаслар…..балким мана бу жумла бизларнинг  ичимиздаги  ўсиб бораётган хизбларга эга бўлган  кўпчиликка ёқмаслиги мумкин ва улар, бизлар нима  қонунга  эга эмасмизми?-дейишар.

Аммо бу ердаги воқеият шуки, жуда кўп  ишларда махсусан сиёсий ишлардаги биз исмини келтираётган нарса, бизларнинг  ижтиходимиз бўлади,шу сабабли хам  бир масала бўйича бир неча хилма-хил назарлар хатто қарама-қарши фикрларга хам дуч келамиз……

Бир исломий хизб (партия) ўзи  амал қилаётган нарсаларни шариатни қонунлари,деб ўйлагани сабабли, ўзини хизбидан бошқачароқ, фарқли назарга эга бўлган исломий хизблар билан хамрох бўлишга хеч қандай истак ва  эхтиёжни  сезмайди……

 Мусулмон бўлмаган жамиятлардаги ихтилофларни сони мусулмонлардаги ихтилофларга нисбатан сон-саноқ жихатидан  шунчалик кўпки, хатто жуда кўп ўринларда уларни бир-бирига муқояса  қилиб бўлмайди,  аммо улар келишилган бир система бўйича бирлаша олишди ва бу система  асосида барча бир-биридан фарқли назарлар бўлишига қарамасдан  бирга ягона ечимга яъни қонунга эриша олишди,бу ерда энди мухолиф ва тарафдор мавжуд эмас,балки хамма бу қонунни ижро қилиши лозим бўлади,хатто ягона ечимга келишишдан олдин мухолиф бўлган кимсалар хам бунга мажбур……

Исломий хизблар диний шахсиятларни назарларига суянишни ўрнига қуйидаги идрок даражасига етиб боришганда,яъни дорул исломда амалда бажарилиши ва ижро қилиниши учун фақат ва фақат бир қонун мавжуд эканини тушуниб етишса, мана шу холда  мусулмонлар жамияти махсусан исломий хизблар равон,хамоханг,яхлит  йўлни ўзларига муяссар қилган бўлардилар, агар бундай бўлмайдиган бўлса ягона қонунни ўрнига хилма-хил  назарларга эргашиш билан бугунги  кундаги бизларни  вазиятимизга  дучор бўлишади……

Иттиход ва жамоат йўли фақат дорул  ислом канали орқали ягона қонун билан ва турли-хил шўроларга эга бўлиш орқали хилма-хил назарларни ўзида хазм қилади  ва вохид  ижмоъ билан вохид назарни мусулмонларга ироя беради.

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *