Мусулмонларнинг  қонига рухсат бериш йўлидаги наждиятни ғайри шаръий далил келтириши

Мусулмонларнинг  қонига рухсат бериш йўлидаги наждиятни ғайри шаръий далил келтириши

Аллох таоло мархамат қиладики:

هُوَ الَّذِی خَلَقَکُمْ فَمِنکُمْ کَافِرٌ وَمِنکُم مُّؤْمِنٌ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِیرٌ (تغابن/2)‏

У сизларни яратган зотдир. Бас,сизлардан (айримларингиз) кофир, сизлардан (айримларингиз) мўъминдир. Аллох қилаётган амалларингизни кўриб тургувчидир.

Мана бу суратда дунё умумий икки қисмга ажрайди, пайғамбари хотамни шариатига иймон келтирган кишилар яъни мўъминлар ёки иймон келтирмаган кофирларга тақсим бўлади.

Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки:

  لا يَحِلُّ دَمُ امْرِئٍ مُسْلِمٍ، يَشْهَدُ أنْ لا إلَهَ إلَّا اللَّهُ وأَنِّي رَسولُ اللَّهِ، إلَّا بإحْدَى ثَلاثٍ: النَّفْسُ بالنَّفْسِ، والثَّيِّبُ الزَّانِي، والمارِقُ مِنَ الدِّينِ التَّارِكُ لِلْجَماعَةِ.[1]

Ла илаха иллаллох Мухаммадур росулуллох ,деб шаходат бериб турган мусулмон кишини жонини олишлик халол бўлмайди, магар уч суратда мумкиндир: зинокор аёл ё эркак киши, нафсни муқобилидаги нафс, динини тарк қилган ва жамоатдан узоқлашган шахс.

Яъни мусулмон кишини қони фақат уч суратда халол бўла олади: 1- турмуш қурган аёл ё эркак киши зино қилган бўлса, 2- бир нафсни  ўлдирган шахс 3- муртад.

Энди мухаммад ибни абдулваххобни фарзандларидан бўлмиш мухаммад ибни носирни айтганларига диққат қилинглар:

Бир банда жахолати сабабли ширк ва куфрга оид амални қилган бўлса ва бу нарса унга равшан, ошкор бўлмаган бўлса,уни устида хужжат қоим бўлмагунча уни мусулмон дея олмаймиз,балки уни амали куфр ва қони,моли халолдир ва уни ислом ё куфрга тегишли демаймиз, уни амали кофирларни амалидир, уни хукмини таъйин қилиш ёки уни жаханнамда қолиши хам хужжатни қоим бўлишига боғлиқ бўлади.  

 (فتاوای إئمه النجدیه ۲۲۷-۳/۲۲۶)

Аллох таолони кўз- қараши бўйича шахс ё мусулмон ё кофир бўлади, аммо наждиятни назарида бундай эмас,бундан ташқари  бошқа хаёлга эга дасталар хам мавжуд.

Росулуллох саллаллоху алайхи васалламни назарлари бўйича фақат уч далил сабабли мусулмонни қонини тўкса бўлади, аммо наждиятни назарида хеч қандай шаръий далилсиз, хатто жахолат сабабли  ва мўътабар шаръий узрлардан воз кечган холда, мусулмонни қонини тўкиш мумкин.

Бу орада сиз қайси назарни тарафдорисиз? 


[1] بخاری 6878 و مسلم / ملا علي قاري ، شرح مسند أبي حنيفة 359

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *