
Савол: ахли суннат ва шиъаларни ўртасида турли-хил гурухлар ва тафсирлар мавжуд. Ахли суннатни орасида бизлар қуръон ва суннатни меъёр сифатида қабул қиламиз, шиъаларда нима бор? Улар мурожаъат қилишлари учун собит бир манбаъга эгами?
Жавоб: жаъфарий шиъалари билан зайдий шиъалари ,шофеъийлар ва ханафийларга ва …… ўхшаш фиқхда ўзлари учун усулни танлаб олишган. Шиъа жаъфарийлари 1- қуръон, 2- суннат,3- ижмоъ, 4- ақлни таниб олишлик учун абзорлар, деб билишади, аммо уларни наздидаги асл меъёр буларни қайси бири хисобланади?
Мана бу заминада Табрисий ўзининг “ихтижож” китобида имоми Боқир рохимахуллохдан ,у киши эса росулуллох саллаллоху алайхи васалламдан ривоят қилишича, пайғамбаримиз мархамат қиладилар: “ сизларга хадис етиб келганда, уни қуръон ва суннатга солиштиринглар, аллохни китобига ва мени суннатимга мувофиқ келган нарсани қабул қилинглар, қуръонга мухолиф бўладиган бўлса уни қабул қилманглар.”
(طبرسي، الاحتجاج ص 229. باب: احتجاج ابي جعفر في أنواع شتي، الكافي،1/96،التهذيب، 1/275،الاستبصار وغيره.)
Мана бунга ўхшаш ривоятлар жаъфарий шиъалари қабул қиладиган бошқа имомлардан хам нақл қилинган, масалан имоми Жаъфар Содиқ рохимахуллох айтадики: “ менга нисбатланган хар қандай хадисни қабул қилманглар, магар у қуръонга ва суннатга мувофиқ бўлсагина қабул қилинглар.”
(رجال الكشي:ص 195، البحار 2/239، رجال ابيداود:517.)
Бошқа бир жойда айтадики: “ аллохдан қўрқинглар, бизлардан нақл қилинган нарсалар парвардигоримни каломига ва пайғамбаримизни суннатларига мувофиқ келмайдиган бўлса, уни қабул қилманглар, чунки бизлар бир хадисни айтган пайтимизда: аллох мархамат қилади, росулуллох мархамат қилдилар,деймиз.”
(رجال الكشي: ص 195، در ذكر مغيره بن سعيد، البحار،2/239، رجال ابيداود،517)
Имоми Боқир рохимахуллох айтадики:” бизлардан сизларга етиб келган нарсага қаранглар, агар қуръонга мувофиқ келадиган бўлса уни қабул қилинглар, агар мухолиф бўлса рад қилинглар.”
(الأمالي للطوسي: 1/237، وسایل الشيعة، 27/120، البحار 2/235.)
Пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васалламдан ривоят қилиниб мархамат қиладиларки: “мендан сизларга бир хадис етиб келган пайтда, уни аллохни китобига солиштиринглар, агар унга мувофиқ келадиган бўлса, уни қабул қилинглар , агар мухолиф бўлса уни деворга уринглар”.
(تفسير نوين محمد تقي شريعتي ص 19 و مقدمه تفسير آيت الله طالقاني ص 17)
Имом Ризо рохимахуллохдан ривоят қилинадики: ривоят қилинган нарса қуръонга мухолиф бўладиган бўлса, бизлар уни ёлғон,деб биламиз.
( عزیزالله عطاردی،اخباروآثارحضرت امام رضا (علیه السلام)،ج1،ص 277)
Иброхим ибни Сулийни айтишича: “Али ибни Мусо Ризо (алайхиссалом) замон бошлангандан буён ўзини давригача тарих бўйича энг огох шахслардан хисобланган. Маъмун хар хил нарсалар хақидаги саволлар билан у киши имтихон қилиб кўрарди ва у киши хам унга жавоб берардилар. У кишини айтган барча сўзлари ва гувохлари қуръондан келтириларди.”
( صدوق، [بي تا]، «الف»، ص 525)
Шулардан хулоса қиладиган бўлсак, жаъфарий шиъаларини кўз-қараши бўйича меъёр фақат қуръондир, қуръонга мувофиқ келган нарса қабул қилинади ва унга мухолиф келган нарса рад қилинади ва деворга урилади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бу ерда ғуллот билан шофеъий ва ханафий мазхабларини, бу мазхабларга содиқона эргашувчиларни, хамда ғуллот билан шиъаларни орасини ва уларга содиқона эргашувчиларни фарқини ажрата билишимиз керак, бўлмасам чиқараётган хукмларимизда хатоларга дучор бўлишимиз мумкин.