Савол: нима учун эронда ўғрини қўлини кесишлик шаръий хукм сифатида ижро қилинмайди? Дорул исломда худудларни ижро қилиниши керак эмасми?
Жавоб: бир диёрни дорул ислом ёки дорул куфр,деб номлашдаги меъёр ва мантиқ, бу жамиятга хоким асосий қонунлар ва уни рахбариятига боғлиқ, эрон исломий жумхурий дорул исломининг асосий қонунида моида сурасининг 38 оятига биноан ўғрини қўлини кесишликка рухсат берилган ва 198,278 моддаларга асосан исломий жазолаш қонуни турли-хил ўринларда шаръий хад хисобланган қўлни кесишга иқдом қилган.
Жахондаги турли-хил давлатларнинг ва махаллий секуляр ахзобларнинг ахборот воситаларини бақир-чақир қилишларидан ташқари,ўрта осиё ва шимолий африка ишлари бўйича миллатлараро хуқуқлар ташкилотининг мудирини ўринбосари тилидан мана бу ташкилот бу тарзда жазолашни рахмсизлик ва адолатдан ташқари,деб сифатлади ва уни эрон масъулларининг инсонни қадр-қийматига нисбатан қилинган эътиборсизлигини,бепарволигини кўрсатади,деб айтдики: “инсонни аъзосини кесишлик очиқ ва ошкор азоблаш,қийноқ амалидир, миллатлараро қонунлари бўйича қийноқлар жиноят хисобланади. Адолатни талаб қиладиган тузумда мана бундай вахшийгарчиликка ўрин йўқдир.”
Ўрта осиё ва шимолий африка ишлари бўйича миллатлараро хуқуқлар ташкилотининг мудирини ўринбосари бўлмиш магдалина мақрибий айтадики: ” мана бундай рахмсизлик билан қилинган жазолар адолат эмас, балки эрон хокимиятидагиларнинг инсонни қадр-қийматига қилинган бепарволигини кўрсатади. Адолат тарафдори бўлган тузумда мана бундай вахшийгарчиликка ўрин йўқдир.” У яна шуни қўшимча қиладики: ” аъзони кесишлик очиқ ва ошкор қийноқ амали. Миллатлараро ташкилотнинг қонуни бўйича қийноқларни амалга ошириш жиноят хисобланади.”
Бирлашган миллатлар ташкилотининг бошлиғи антонио гутриш хам мана бунга ўхшаш хукмларни ижро қилинишига эътироз билдирди. Мана бу бунга ўхшаш ахкомларни ижро қилинишига нисбатан кўрсатилган муносабатларга мисол бўлади. Аммо агар дорул исломни ташлаб қўйиб уни заифлаштирадиган бўлсанг ва бу дорул ислом зарурат ва изтирорий холатда ахзобларни жангига ё худайбия сулхига ва бошқаларга ўхшаш вазиятларга тушиб қоладиган бўлса нима бўлади?
Агар Умар ибни Хаттобни хокимияти остидаги дорул ислом ёки Афғонистон исломий иморатини хокимияти остидаги дорул ислом ё Эрон исломий жумхуриятини хокимияти остидаги дорул ислом ва бошқалар маълум муддатгача ўғрини қўлини кесишга ўхшаш худудларни тўхтатиб туришади ва бўлиб хам уларни асосий қонунларида бу ахкомларни ижро қилишга таъкид қилинган, шу сабабли хам дорул исломни савол остида олишни ўрнига, уларда вужудга келган узрлар,далилларни кетидан тушишимиз лозим бўлади.
Албатта мана бу замина бўйича ўғрини хаддини ижро қилмаслик борасида турли-хил муносабатлар билдирилган, эрон бош прокурори Мухаммад Жаъфар Мунтазирий афсус чекиб айтадики: ўғрини қўлини кесмасликни ўзи бир “хато” бўлиб, эронда “башар хуқуқлари” унвони остида “умумий фазони” қўрқуви сабабли ижро қилинмайди. У яна қўшимча қиладики: “афсуски бизлар бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан махкум бўлмаслигимиз учун илохий хукмлардан қўлимизни тийиб турибмиз.” У киши эрондаги ўғирликка оид жиноятларни кўпайиб кетганини хам хабар берди.
Эрон дорул исломидаги масъулларни баъзиларини айтишича эса: баъзи ўринларда исломий тузумни аслини сақлаб қолиш,хифз қилиш маслахати сабабли вақтинча илохий ахкомларни барча шароитларига биноан ва барча ўринлар бўйича ижро қилинмаслиги табиийдир, бизлар бундай шароитларда ўзимизни қудратимизга қараб мукаллаф бўламиз.
Шу сабабли хам асос бўйича аллох таолони худудларини ижро қилиниши билан келиша олмайдиган дорул куфрлар билан асосий қонунларида бу худудларни ижро қилинишига таъкид қилинган,аммо “мавжуд вазиятда” зарурат ва изтирорий хукмга биноан зарурат ўртадан кўтарилгунча бу худудларни бошқа равишлар бўйича ижро қилаётган дорул исломларни ўртасига фарқ қўйишимиз керак.