Ўлганларга қуръон ўқишни савоби етиб борадими?

Ўлганларга қуръон ўқишни савоби етиб борадими?

Бисмиллахир рохманир рохим

Аммо баъад: ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух.

Умуман олганда хайрли ишларни, яхшиликларни савоби ўлганларга етади,деймиз, имоми Муслим Нишопурий хам Абдуллох ибни Муборакдан ривоят қилишича, мусулмонларни ўртасида ўлганларга хайрли ишларни,яхшиликларни савоби етиши борасида мухолиф назар мавжуд эмас, муғнида ибни Қуддомадан нақл қилинишича: Ахмад ибни Ханбал айтадики: хар қандай қилинган яхши амални савоби ўлганларга етиб боради, яъни яхшилиги бор ишларни барчасини савоби ўлганларга етади, агар киши ана ўша қилаётган ишида яхшилик йўқ,деб эътиқод қилса бундай бўлмайди. Масалан агар хаж қилишда ё садақа беришда ё рўза тутишда ва қуръон ўқишда ва …….яхшилик йўқ,деса.

Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам айтадики:

 فَلَأَنْ يَغْدُوَ أَحَدُكُمْ إِلَى الْمَسْجِدِ فَيَتَعَلَّمَ أوْ يَقْرَأَ آيَتَيْنِ مِنْ كِتَابِ اللَّهِ خَيْرٌ لَهُ مِنْ نَاقَتَيْنِ وَثَلاَثٌ خَيْرٌ مِنْ ثَلاَثٍ وَأَرْبَعٌ خَيْرٌ مِنْ أَرْبَعٍ وَمِنْ أَعْدَادِهِنَّ مِنَ الإِبِلِ» [1]

Агар сизларни бирортангиз масжидга бориб аллохни китобидан икки оятни таълим олса ё тиловат қилса, мана бу у учун икки туядан яхшироқдир. Уч оят уч туядан,тўрт оят тўрт туядан яхшироқдир, оятни сони қанча бўлса туялар хам шунча кўпайиб боради.

Бу ерда ўқилган оятни савоби назарда тутилган, шахс аллох таолодан уни савобини мусулмон отасига ё онасига ёки мусулмонлардан ўзи яхши кўрган кишиларга хадя беришни хохлайди.Имоми Нававийни устози  ибни Салох шахрузийни айтишича, қуръонни ўқиётган шахс: эй аллох ўқиган қуръонимни савобини фалон шахсни рухига етказгин,дейишлиги зарур бўлади.  

 اللَّهُمَّ بَلِّغْ ثَوَابَ مَا قَرَأْنَاهُ إِلَى رُوحِ  (مثلاً)َ أُمَّهَاتِنَا و …

Шахс қуръонни манзилида ё масжидда ё ишхонасида ўқийди ва уни тиловатини савобини хадя бера олади,аммо аксар уламолар қабрни устида қуръон ўқишни макрух дейишган.

Буни баробарида баъзи уламолар имоми Абу Ханифа ва  имоми Молик ва имоми Ахмад ва жуда кўп шофеъий мазхабдагиларга хилоф равишда қуйидаги оятларга истинод қилган холда:

«وَأَن لَّيْسَ لِلْإِنسَانِ إِلَّا مَا سَعَىٰ» (نجم/٣٩)

Инсон учун фақат ўзи қилган харакатгина бўлур (яъни ўзгаларнинг қилган амалларидан унга бирон фойда етмас)!

Росулуллох саллаллоху алайхи васалламни мархамат қилган хадислари:

 إِذَا مَاتَ ابْنُ آدَمَ انْقَطَعَ عَمَلُهُ إِلا مِنْ ثَلاثٍ: مِنْ صَدَقَةٍ جَارِيَةٍ، أَوْ عِلْمٍ يُنْتَفَعُ بِهِ، أَوْ وَلَدٍ صَالِحٍ يَدْعُو لَهُ .[2]

“Инсон ўлгандан сўнг уни амал кесилади,магар уч нарса қолади: садақайи жория, бошқалар ундан фойдаланадиган амал ва уни хаққига дуо қиладиган солих фарзанд.”

Мана бу келтирилган нарсаларни хужжат қилган холда улар савобни ўлган кишига етмайди,дейишади, аммо шофеъийларни жуда кўп уламолари имоми Абу Ханифа ва имоми Ахмад ва бошқалар мана бу улуғ кишиларга жавоб сифатида айтишганки:

«وَأَن لَّيْسَ لِلْإِنسَانِ إِلَّا مَا سَعَىٰ»

Мана бу оят хақдир ва хар бир киши ўзи захмат чеккан нарсани эгаси бўлади,

« لَهَا مَا کَسَبَتْ وَلَکُم مَّا کَسَبْتُمْ» (بقره/ 134)

Уларнинг қилган амаллари ўзлари учун,сизларнинг қилган амалларингиз ўзларингиз учундир.

Аммо бу дегани сиз ўзингиз захмат чеккан хосилдан ота-онангизга ё яхши кўрган кишиларингизга хадя бера олмайсиз,деган маънода эмас. Сиз уларга бераётган нарса уларнинг захматини хосили бўлмаслиги мумкин,аммо буни уларга беришни мушкили хам йўқ. Муғни мухтожда келтирилишича, Абдуллох ибни Умар розиаллоху анхума росулуллох саллаллоху алайхи васалламни вафотларидан сўнг, у кишини ўрнига умрани адо қилган, пайғамбаримиз унга бу ишни қилишни васият қилган эмас эдилар. Албатта бу замина бўйича мисоллар жуда кўп топилади. Масалан: [3]

-Аллох таоло бошқаларни дуоси сабабли шахсларга манфаъат етказади, аслини олганда мана бу манфаъатлар уларни қўл мехнатларини самараси эмас.

-Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам ва шахидлар ва ………шафоат қилишади ва бошқаларга фойда,манфаъат етказишади, аслини олганда эса мана бу етган яхшиликлар, бу шахсларнинг ўзларини  амалини  самараси эмас эди.

-Малоикалар ер юзидаги кишилар учун дуо қилишади ва истиғфор айтишади,буни натижасида уларга манфаъат,фойда етказилади, аслида етказилган яхшиликлар ер юзидаги кишиларни захмат чеккан амалларини натижаси эмас.

-Жаннат ахлининг  атрофидаги яқинлари,фарзандлари жаннатда маконлари кўтарилади,мана бу кўтарилиш хам уларни ўзларини амаллари сабабли эмас.

-Солих ота сабабли фарзандларига яхшилик етади,

  (وَكَانَ أَبُوهُمَا صَالِحًا) (کهف/82)

мана бу етган яхшилик хам, фарзандларни ўзларини мехнатлари сабабли эмас,балки солих оталари учундир.

-Фарзандларни ўзи эса ота-онани касб қилган хосили, натижасидир. Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки:

 إِنَّ أَطْيَبَ مَا أَكَلَ الرَّجُلُ مِنْ كَسْبِهِ وَإِنَّ وَلَدَهُ مِنْ كَسْبِهِ.

(давоми бор…..)


[1] مسلم / حديث رقم 3083 – من كتاب – مُبْتَدَأُ فَضَائِلِ الْقُرْآنِ

[2] مسلم 1631

[3] مغنی المحتاج جلد3 ص 70 .

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *