2-Савол: нима учун баъзиларни айтишича, пайғамбарларни аёллари уларга хиёнат қилган,дейишади, ёки жаъфарий шиъалари хам пайғамбари исломни аёли пайғамбарни номусига хиёнат қилган, дейишган? Сиз нима учун сукут сақлаб тургансиз?

2-Савол: нима учун баъзиларни айтишича, пайғамбарларни аёллари уларга хиёнат қилган,дейишади, ёки жаъфарий шиъалари хам пайғамбари исломни аёли пайғамбарни номусига хиёнат қилган, дейишган? Сиз нима учун сукут сақлаб тургансиз?

Жавоб: аллох таоло мархамат қилганки:

ضَرَبَ اللَّهُ مَثَلاً لِّلَّذِینَ کَفَرُوا اِمْرَأَةَ نُوحٍ وَاِمْرَأَةَ لُوطٍ کَانَتَا تَحْتَ عَبْدَیْنِ مِنْ عِبَادِنَا صَالِحَیْنِ فَخَانَتَاهُمَا فَلَمْ یُغْنِیَا عَنْهُمَا مِنَ اللَّهِ شَیْئاً وَقِیلَ ادْخُلَا النَّارَ مَعَ الدَّاخِلِینَ ‏(تحریم/10)

Аллох кофир бўлган кимсалар ( ва уларни мўъминлар билан бирга хаёт кечиришлари хам аллохнинг азобидан қутқара олмаслиги) хақида нухнинг аёли ва лутнинг аёлини мисол келтирди. У иккиси бизнинг бандаларимиздан икки солих банда қўл остида эдилар. Бас,у (аёл)лар (нух ва лутга) хиёнат қилган эдилар, (нух ва лут) аллох (нинг азоби)дан бирон нарсани у иккисидан дафъ қила олмадилар, ва (уларга) “киргувчилар билан бирга дўзахга киринглар!” дейилди.

Кўриниб турганидек аллох таоло мана бу икки аёлни пайғамбарларга  хиёнат қилишганини мархамат қиляпти. Аммо бу хиёнат қайси нарсаларда бўлган? Жаъфарий шиъаларини қатъий назари шуки, мана бу икки кофир аёлни хиёнати харгиз номус ва фахш масаласида бўлган эмас, албатта улар куфрга булғанган бўлишлари мумкин, аммо барча пайғамбарларни аёллари шу жумладан пайғамбари хотам  саллаллоху алайхи васалламни аёллари фахш ишлар бўйича тухматдан покдирлар, агар хиёнатга дучор бўлишган бўлса хам, бу динга ва рухий жангларга,хавфсизликка ва хукуматни ижроъий масалаларига оид ишларда бўлган.

Жаъфарий шиъалари пайғамбарларни аёлларига нисбатан номус жихатидан пок бўлмаслик эътиқодини анбиёларга қилинган катта таъна ,деб билишади, албатта шундай хам бўлади, Тусийга ўхшаш кишилар тибян тафсирида айтадики: чунки бундай матлаблар аллохни элчиларига нисбатан нафратга боис бўлади, улар учун  ор ва расвогарчилик хисобланади; пайғамбарни аёлларини бирига нисбатан зинони нисбатлаган кимса нихоятда катта хатога дучор бўлибди, тахсил кўриб (тахқиқ) қилган киши бундай сўзларни айтмайди.   [1]

Жаъфарий шиъалари бир ақидага оид асос сифатида росулуллох саллаллоху алайхи васалламдан нақл қилиб келтиришадики:

مَا بَغَتْ امْرَأَةُ نَبِيٍّ قَطُّ :

Хеч қайси пайғамбарни аёли харгиз иффатга оид амал билан булғанган эмас, шундан сўнг ибни Аббосдан ривоятни истинод қилган холда изох беришадики, лутнинг  аёли қилган  хиёнатни сабаби, у пайғамбарни душманлари билан хамкорлик қилган эди ва уйидаги сирларни душманга фош қилган, нухни аёли хам шундай бўлган.   [2]


[1] الطوسی، التبیان فی تفسیر القرآن، ج۱۰، ص۵۲، ناشر:مکتب الاعلام الاسلامی، سال چاپ:۱۴۰۹ق./ می گوید:  (ضرب الله مثلا للذین کفروا امراة نوح وامراة لوط کانتا تحت عبدین من عبادنا صالحین) قال ابن عباس: کانت امراة نوح وامراة لوط منافقتین (فخانتاهما). قال ابن عباس: کانت امراة نوح کافرة، تقول للناس انه مجنون، وکانت امراة لوط تدل علی اضیافه، فکان ذلک خیانتهما لهما، وما زنت امراة نبی قط، لما فی ذلک من التنفیر عن الرسول والحاق الوصمة به فمن نسب احدا من زوجات النبی الی الزنا، فقد اخطا خطا عظیما، و لیس ذلک قولا لمحصل. / یعنی : ابن‌عباس گفت: همسر نوح و لوط منافق بودند (پس خیانت کردند). ابن‌عباس گفت: همسر نوح کافر بود و به مردم می‌گفت نوح دیوانه است. همسر ح لوط مردم را از میهمان لوط با خبر کرد. خیانت آن دو همین بود. هیچ کدام از زنان پیامبران دچار فحشاء نشدند. زیرا چنین مطلبی باعث نفرت از فرستاده خدا و نسبت دادن ننگ و رسوایی به وی می‌باشد؛ کسی که به یکی از زنان پیامبر (صلی‌الله‌علیه‌و‌آله‌وسلّم) نسبت زنا بدهد دچار خطای بسیار بزرگی شده است و کسی که تحصیل (تحقیق) کرده باشد، چنین سخنی نمی‌گوید.

[2] مکارم شیرازی، ناصر؛ تفسیر نمونه؛ ج ۲۴، ص ۳۰۲.

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *