
Савол: афғонистонни жуғрофий вазиятини ва олди-сотдини йўқлиги сабабли, хукумат ё иморат ё исломий давлат шиорлари билан бирга, одамларни биринчи даражали эхтиёжларини бартараф қилиш йўлларини йўқлиги, одамларнинг исломий хукуматга нисбатан ёмон фикрга боришига сабаб бўлмайдими?
(матлабни комил матни)
Жавоб:Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладилар:
كُلُّكُمْ راعٍ، وكُلُّكُمْ مَسْئُولٌ عن رَعِيَّتِهِ، الإمامُ راعٍ ومَسْئُولٌ عن رَعِيَّتِهِ؛[1]
Сизларни хаммангиз чўпонсиз ва сизларни хаммангиз ўзини қўл остидагилар хақида масъулдир; имом чўпондир ва ўзини қўл остидагилар хақида сўралади. Имом ва дорул исломни рахбарини ихтиёрида хилма-хил харбий тахассуслардаги ва харбий бўлмаган улил амр шўроси бўлиб туриб, ўзини қўл остидаги раиятни шаръан тўғри йўлга хидоят қилиши керак, уни олиб борган ишларини аллохни шариатини кўз-қараши билан қараганда халқни фойдасига бўлиши ва душманларни зарарларидан уларни сақлаши лозим.
Иймонни,қиёматшиносийни, аллохни нусратини таълим олгандан сўнг мўъминларни қувватли бўлишлари учун энг катта абзор ва уларнинг сахих тараққиёт йўлида қудратмандона харакатларига ва мушкилотларни ўртадан кўтарилишига сабаб бўладиган нарса, мўъминларни ўртасидаги “исломий вахдат” ва “мўъминларни йўлида” харакат қилинишидир. Аллох таоло мархамат қиладики:
هُوَ الَّذِیَ أَیَّدَکَ بِنَصْرِهِ وَبِالْمُؤْمِنِینَ*
У сизни ўз ёрдами ва мўъминлар билан қувватлантирган
وَأَلَّفَ بَیْنَ قُلُوبِهِمْ لَوْ أَنفَقْتَ مَا فِی الأَرْضِ جَمِیعاً مَّا أَلَّفَتْ بَیْنَ قُلُوبِهِمْ وَلَکِنَّ اللّهَ أَلَّفَ بَیْنَهُمْ إِنَّهُ عَزِیزٌ حَکِیمٌ (انفال/62-63)
Ва уларнинг (мўъминларнинг) дилларини бирлаштирган зотдир. Агар (сиз) ердаги бор нарсани сарфласангиз хам уларнинг дилларини бирлаштира олмаган бўлур эдингиз. Лекин аллох уларни бирлаштирди. Албатта, у қудратли, хикматлидир.
Исломий вахдат йўлида харакат қилиш рахбарият учун аввалги асл ва стротегия хисобланади, “аллохни дини” ва “аллохни бандалари”га нисбатан уни шаръий дарк қилиши ва дилсўзлиги, рахбариятни ихтиёридаги икки амонатни кўрсатади.
Бугунги кунда, иқтисодий дастурларга ва бу дастурларни бошқарувига, исломий иморат томонидан идорий фасодларга қарши мубораза қилишга назар ташлаган пайтимизда, исломий иморат “мавжуд вазиятда” даражама-даража ва ўзидаги қобилиятларга қараб, афғонистон халқини “моддий ва маънавий кундалик эхтиёжларига” жавоб беряпганини кўрамиз. Аллох таоло хар бир кишини ўзини қудратига муносиб таклифни вожиб қилади:
لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا ۚ (بقره/286)
Аммо исломий вахдат заминасида ё хаддиақал исломий иттиходни ижод қилиш заминасида ва эрон дорул исломи билан вохид жибхани ташкил қилиш бўйича кичкина қадамларни ташлаганга ўхшайди, чунки бу мўъминларни исломий уйғониш харакатига ва дорул исломни олдинга томон қилаётган харакатларига ва аслий секуляр ва сехюнист душманларга қарши бутун олам жиход жибхасига зарар етказиши мумкин.
Бу ерда мўъминлар шу нарсага хам диққат қилишлари лозим, дорул исломни масъуллари иқтисодий мушкилотларни ўртадан йўқотиш ва одамларни биринчи даражали эхтиёжларини таъминлаш бўйича қўлларидан келганча харакат қилишяптими ёки ўзларини шаръий вазифаларини адо қилишда бепарволик қилиб қўйишяптими? Агар бутун жахон секуляр кофирлари ва минтақа тоғутлари томонидан уларга қилинган чекловларни хам хисобга оладиган бўлсак, улар шу вазиятда жамиятни тўғри йўлга хидоят қилиб кетишаётган бўлишса, албатта сабр-тоқат ва аллохга таваккул қилиши орқали уларни ёнида туриш лозим.
Хар қандай одам Кобулни олдинги ўтирғизиб қўйилган кимсалар томонидан идора қилинишига нисбатан,бугунги кундаги афғонистон мусулмонларининг муносиб хавфсизлик вазиятидаги фарқни кўра олади, исломий иморат бир неча ўн йиллик умумий иқтисодий фақирликни меъросхўри эканини, махсусан америка ва натонинг 20 йиллик фасод билан жамиятни идора қилганликларини, мана бу сотқинларнинг ясама фақирликни вужудга келтиришганини хамма яхши билади. Исломий иморат мана бу ўтиш даврида ёмон маъиший вазиятни ўзгартириш учун замонга ва бошқа мўъминларни махсусан эрон дорул исломини химоясига эхтиёж бор, япония ва жанубий карея ва хитой ва германияга ўхшаш секуляр дорул куфрлар хам худди шундай ўтиш даврида ва ўзларини иқтисодий тараққиёт йўлида бошқа қудратманд дорул куфрларни химоясига эга бўлган.
Янги таъсис бўлган афғонистон исломий иморатидаги мана бу ёмон иқтисодий вазиятни росулуллох саллаллоху алайхи васалламни давридаги мадина дорул исломига ўхшатса бўлади, чунки ўша даврда хам ахли суфани қаттиқ иқтисодий фақирликда бўлган, бу хатто эрон дорул исломидаги 57 йилдаги исломий инқилобни аввалидаги даврга хам ўхшайди, ўша даврда эрон халқини аксарияти иқтисодий,тозалик,таълим ва тарбияга оид жуда кўп неъматлардан махрум бўлишган, бунга қўшимча равишда саддам хусайни секуляр хам америка ва нато ва советлар давлати ва араб сотқин давлатларини томонидан эрон дорул исломига қарши вакиллик жангларини бошлаган эди, бу пайтда дорул ислом нихоятда қаттиқ иқтисодий мухосара ва ташқи, ички сотқинларни хавфсизлик тахдидларини остида қолган эди; аммо мўъминларни иймони ва иқтисодий мушкилотларга қилинган сабр-тоқатлар ва дорул ислом масъулларининг ички ва ташқи сахих сиёсатлари билан даражама-даража мана бу вахимали вазият ўзгарди, шу даражада ўзгардики, бу даврда мамусто Крикор айтадики: ” марокашдан тортиб то индонезиягача бўлган исломий диёрларни орасида энг яхши давлатга айланган”; кўриб турганимиздек жуда кўп харбий, илмий ва технология ишларида ўз-ўзини таъминлайдиган холатга етган.
Эрон ва афғонистон дорул исломларини харбий ва иқтисодий мухосара қилинишларидан ташқари, америка уларни музлатиб қўйилган молларидан ўғирлайди, бу худди макка секуляристларининг мухожирларни молларини талон-тарож қилганига ва секуляр ахзобларнинг мадина дорул исломини мухосара қилиб олишганига ўхшайди; мана бу иқтисодий мушкилотлар ва мухосарага нисбатан мадина дорул исломидаги одамлар томонидан икки хил муносабат билдирилган эди, хозирги кунда хам мана бу икки гурух эрон ва афғонистон,моли ,сумоли дорул исломларида мавжуд:
وَإِذْ یَقُولُ الْمُنَافِقُونَ وَالَّذِینَ فِی قُلُوبِهِم مَّرَضٌ مَّا وَعَدَنَا اللَّهُ وَرَسُولُهُ إِلَّا غُرُوراً (احزاب/12)
Ўшанда мунофиқлар ва дилларида мараз бўлган кишилар (яъни эътиқодлари заиф бўлган) кимсалар: ” аллох ва унинг пайғамбари бизларга фақат ёлғон ваъда қилган эканлар”, дея бошладилар.
وَلَمَّا رَأَى الْمُؤْمِنُونَ الْأَحْزَابَ قَالُوا هَذَا مَا وَعَدَنَا اللَّهُ وَرَسُولُهُ وَصَدَقَ اللَّهُ وَرَسُولُهُ وَمَا زَادَهُمْ إِلَّا إِیمَاناً وَتَسْلِیماً (احزاب/22)
Мўъминлар у фирқаларни кўрган вақтларида:” бу аллохни пайғамбари бизларга ваъда қилган нарсадир( яъни имтихондир). Аллох ва пайғамбарининг сўзлари ростдир”, дедилар ва ( устларига бостириб келаётган фирқаларнинг сон-саноқсизлиги) уларнинг ( аллохга бўлган) иймон ва итоатларини янада зиёда қилди холос.
Агар дорул ислом сахих йўлда харакат қилар экан, хатто агар мана бу дорул ислом росулуллох саллаллоху алайхи васаллам томонидан идора қилинган тақдирда хам,ошкор кофирлар “мағзубин алайхим” томонидан унга душман вужудга келтирилади ва мана бу ошкор душманлар махсусан секуляр ахзоблар томонидан жуда кўп мушкилотга рўбарў бўлади ва дорул ислом мана бу икки гурухни муносабатига учрайди: 1- мунофиқлар ё секулярзадалар тўдаси “золлин” ,2- мўъминлар “анъамта алайхим”.
Мана бу хақиқатларни ёнида шуни хам айтиш ўтиш керакки, исломий хукумат бошқарув системаси асли шўро ва хаммани асл назорати асосида олиб борилади ва собит қоидалар,усуллар ва ижроъий қонунларга эгадир, мана бу усуллар билан хукуматни масъулларини текшириб чиқса бўлади, буни натижасида хукуматни мана бу масъули собит,шаръий асл қонун ва аслни ижро қилишда яхши амал қилганми ё хилоф иш қилиб жиноят қилгани аниқ бўлади.
Бу ерда яна фалончи жиноятчи масъул ўзини амали ва сўзлари билан дорул исломга қарши рухий жангларни йўлга қўйишга хам қодир, хатто қўпол харакат қилувчиларни тарғиб қилиши ва бузғунчиликларни ижод қилиш учун мунофиқлар тўдасини илхомлантириши ва мана бу ахли таъвилни канали орқали бағийларни вужудга келтириши хам мумкин, аммо бутун исломий тузумнинг мўъминлар томонидан савол остида қолишига боис бўлмайди; жуда бўлмаса мўъминлар аллохни шариатини яна яхшироқ хукм қилишини талаб қилишади, аллохни шариатидаги қонунлар йўлидан бошқа йўлни кетидан тушишмайди. Аллохни шариатини сахих ижроси мана бу шахс ва исломий давлат томонидан олиб борилиши мумкин ёки бошқа шахслар ва бошқа исломий давлатлар томонидан олиб борилиши хам мумкин; мунофиқлар тўдаси эса бунга қарама-қарши равишда аллохни шариатидаги қонунлар билан хукм қилинишига мухолифдирлар ва бир кичкина бахонани кетидан юришади, шунинг учун хам бошқа ошкор кофирлар ёнида туриб иқтисодий мушкилотларни ва мана бу бир неча фосид масъулни аллохни шариатидаги қонунларни бир четга суриш ва секуляристик қонунларни ижро қилувчи дорул куфрни ташкил қилиш учун бахона қилиб олади. Аслида эса секуляр тузумларни ё секуляр бўлмаган тузумларни хам барчасида фасодчилар мавжудлигини хамма яхши билади, мана бу бир неча иқтисодий ва хавфсизлик фасодчилари сабабли масалан американи, англияни, русияни ё хитойни ё германияни ё францияни ё австралияни ё сехюнистларни режимини асоси бўйича бир четга йиғиштириб қўяйлик ва уни ўрнига яхудиятни ё исломни ё насрониятни олиб келайлик,демайди.
Бугунги кунда америка ва натога сотилганлар маданий фақирликни ва иқтисодий мушкилотларни бахона қилиш орқали исломий иморатга хамла қилишмоқчи ва одамларни хам исломий иморатга нисбатан ёмон кўрсатишмоқчи, аслида бир неча ўн йилликдаги мана бу фақирлик, иқтисодий мушкилотларни асл сабабчилари мана шу секуляр кофирларни ва махаллий сотқинларни ўзлари бўлишади.
Бу ердаги асосий бошқа нуқталардан бири шуки, бизлар бугунги кунда исломга намояндалик қиладиган барча исломий мазхабларни улил амр шўросига ва уни вохид ижмоъсига эга эмасмиз, балки турли-хил исломий диёрлардаги хилма-хил исломий тафсирлар ва мазхабларни тажриба қиляпмиз ва бу ерда мана бу мазхаблар ва тафсирлар имтихон қилиняпти, уларнинг муваффақ бўлишлари ё бўлмасликлари ўзларига боғлиқ нарса, бошқа тафсирларга ва исломий мазхабларга алоқаси йўқ.
Масалан тўрт ўн йилликдан буён эронда жаъфарий шиъаларини хукуматига гувох бўлиб турибмиз, ёки довла томонидан наждият хукуматини хам кўрдик ё ямандаги шофеъийлар ва зайдийларни хукуматига гувох бўлдик ёки сумолидаги шофеъийларни хукуматига ё ливияни бир қисми ва молидаги моликийларни хукуматига ёки афғонистондаги ханафийларни хукуматига гувох бўлиб турибмиз; мана буларни барчасида барча мусулмонларнинг улил амр шўроси ва уни вохид ижмоъси эмас, балки исломий тафсирлар ва мазхаблар синалиб имтихон бўлишяпти, масалан наждий довлани фиқхий ва ижроъий хатолари ё ханафийларни исломий иморатини ё сумолидаги ва ямандаги шофеъийларни хатосини эрондаги шиъаларга юклаб қўя олмаймиз.
Албатта қизил хамрлар секуляр бўлишган эди ва гитлер,сталин, маъу,саддам хусайн, отатурк, қаззофий, англия, америка, франция, италия ва бошқаларни хаммаси секуляр бўлишган эди, аммо уларни хаммаси ўзини хизбини ва секуляр фикрини асосига кўра текширилади, фақатгина бизларнинг жохил махаллий секуляристларимиз ханафий ё шофеъий ё наждий ё жаъфарий хукуматларининг хатолари сабабли бутун исломий хукуматга хамла қилишади ва хаммани савол остига қўйишади, уларнинг мана бу ишлари мажозий майдон ва рухий жанг учун озуқа бўлади холос, у хеч қандай илмий қийматга эга эмас; албатта шуни хам унутмаслигимиз лозим, исломий диёрлардаги махаллий секуляристлар шу даражада жохил,орқада қолишганки, насроний ё яхудий ё мажусий хукуматни хатолари сабабли мусулмонларни исломий хукуматига хамла қилишади ва ғарб секуляристларининг шарқшунослик асарларига кўр-кўрона тақлид қилиш , кўчирмачилик қилиш билан идрок, фахм-фаросат, фикрий етилиш даражасига хам етиб боришмаганки, насроният ва мажусият ва яхудият хукуматларини равиши,қонунларининг пайғамбари хотам саллаллоху алайхи васалламнинг шариатлари билан фарқи борлиги тушунишмайди.
Мана бу суратда мўъминлар ва дорул исломни масъуллари ўзлари қодир бўлганларича исломий сахих йўлда харакат қилишаётган пайтда, “учталик ёлғон ишлаб чиқарувчиларнинг” рухий жанглари фақат мунофиқлар тўдасининг
«الْمُنَافِقُونَ وَالَّذِینَ فِی قُلُوبِهِم مَّرَضٌ»
Исломий хукуматга нисбатан яна ёмон фикрга боришига ва дорул исломнинг олдинга сари қилаётган харакатидаги нубувват манхажидаги исломий хукуматга етадиган пайтгача, фақат мўъминларни иймонларини зиёда бўлишига сабаб бўлади.
وَمَا زَادَهُمْ إِلَّا إِیمَاناً وَتَسْلِیماً.
سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ
[1] بخاری2409-893/ مسلم 1829