Фарқлар,ихтилоф маданияти ва бу ихтилофларни ўртадан олиб ташлашни ягона абзори.
Холид хўромий.
Энди намоз пайтида қўлимизни боғлаймизми ё йўқми, мана булар фаръий масалалардан бўлиб, хозирги вазиятда бу масалалардан қочиб кетиб бўлмайди ва мана бу ишлар суннийни орасида бўладими ва шиъани фарқи йўқ. Моликийлар, хавориж, шиъалар намоз пайтида қўлларини боғлашмайди, аммо ханафийлар, шофеъийлар, ханбалийлар эса турли-хил жойларда қўлларини боғлашади. Яъни қўлини боғлайдиган тоифаларни ўзи хам ўзларига хос ўринларда боғлашади. Масалан ханафийлар киндикни остида, шофеъийлар киндик билан кўкракни орасида, ханбалийлар эса кўкракни устида қўлни боғлашади ва ……..
Агар шиъа ва суннийга ўхшаш исломий мазхабларни ўртасидаги мана бундай фиқхий масалаларга шаръий назар билан қарайдиган бўлсак,умумий усулларда ихтилоф йўқлигини осонгина тушуниб етамиз……..бу ердаги ихтилофлар, фарқлар ахли суннат( шофеъий , ханбалий ва …….) мазхабларини ўртасидаги ихтилофларга ўхшайди.
Мана шуларга асосланган холда шайх Мухаммад ғаззолийга ўхшаган кишилар айтишадики: “фиқхнинг амалий (муқояса қилиш) майдонида икки томонни ўртасидаги фиқхга оид ихтилоф ва мушкилотларни текшириб чиқадиган бўлсак, шиъа ва суннийни орасидаги фарқ, Абу Ханифа мазхабидаги фиқх билан моликий мазхабининг фиқхичалик ё шофеъий мазхабичалик фарқга эга эканини кўрамиз.
Эътиқодий масалаларда хам гохида хукуматларнинг сиёсий вазиятларига эргашган холда, эътиқодий масалаларга алоқаси бўлмаган бир нарсаларни ақидавий масалаларга олиб киришган ва ихтилофларни ақидавий усулларга алоқаси бордек қилиб кўрсатишган, аслида эса умуман алоқаси бўлган эмас экан.
Мана шуларга асосланган холда Хасанул Бано –аллох қабул қилсин шаходатларини – ва саййид Қутб шиъаларни гурухлари билан бирга , шиъа ва суннийлардан иборат барча мусулмонлар, муштарак усулни пойдеворига асосланган холда бирлашишга ва динни усулларидан хисобланмаган ва уларни инкор қилишлик динни инкор қилиш деб хисобланмайдиган жузвий ишларда эса бир-бирларига узр айтиб қўйишга келишиб олишган эди. Уларнинг барчалари бутун жахонни парвардигори бўлмиш “аллохга”,охирги пайғамбар бўлган Мухаммад саллаллоху алайхи васалламга ,осмоний китоб сифатида қуръони каримга, қибла ва аллохни уйи сифатида каъбага ,қиёмат кунига ва динда зарурий бўлган нарсаларга иймон келтирган ва эътиқоди бўлганлар мусулмон бўлишини тасдиқлашган эди.
Аслида воқеиятни олиб қарасангиз хам ,турли-хил исломий мазхабларни ўртасидаги ихтилофлар, фарқлар хеч қачон қуръон ва суннатни аслига кўра бўлган эмас, балки уларни ихтилоф, фарқлари фақат қуръон ва суннатни фахмлаш борасида бўлган холос, бу ихтилофлар, фарқлар хам барча исломий фирқаларнинг вохид ижмоъси билан ўртадан кўтарилиб кетади.
Мана бундан келиб чиқадиган бўлса, мусулмонларнинг вохид улил амр шўроси вохид уммат сифатида келиб, ўзини вохид ижмоъсини ўртага ташламагунча мана бу ихтилофлар, фарқлар давом этишлиги аниқ. Мана бу ихтилофлар ўртадан кўтарилиши йўлида харакат қилаётган кишиларга тавсиямиз шуки, улил амр шўросини ва вохид умматни ва вохид ижмоъни фақат исломий хукуматни воситаси орқали ташкил қилишлик ва уни муассасаларини мустахкамлаш, тозалаш йўли бўйича харакат қилишлик ва ўзларини бутун куч-қудратларини мана шу мухим ишга марказлаштиришлари лозим бўлади. Чунки мана бу иш амалга ошадиган бўлса ўртадаги минглаб ихтилофлар хам ўз-ўзидан хал бўлиб кетади.