Ташайюъга нисбатланадиган инглиз ғуллотлари.
Холид хўромий.
Охирги даврларда инқилобчилар рахбари ва эрондаги шиъа мазхабидагилар инглиз шиъалари деган сўздан фойдаланишади. Мана бу ибора фақатгина бир лақаб ва шиори сиёсий бўлиб қолмасдан, у тарихий келиб чиқишга хам эгадир.
Англиянинг жосуси мистер хамфер давлатлар ва мусулмон давлатлар орасидаги иттиходни олдини олиш ва мана бу миллатларни ўртасига янада кўпроқ тафрақа солиш ва уни чуқурлаштириш учун эрон, туркия, ироқга кириб келади ва ўзини давлатига мавжуд вазият хақида тўлиқ маълумот жўнатади, натижада улар хам унга қуйидагича буйруқ беришади: умарнинг алини уйи томонга хамла қилгани хақидаги достонни янада ошириб тошириб ……..шиъаларни орасида ривожлантир ва ………; яъни мусулмонларни ўртасида ички жангларни ва тафрақани ижод қилишга сабаб бўладиган хурофотни муназзам равишда ва программалаштирилган холатда олиб борилган. Аввалда айтиб ўтилган тарихий келиб чиқиш мана шу замонга бориб тақалади. [1]
Аммо шуни хам айтиб ўтиш лозим бўлади, бугунги кундаги ташайюъга нисбатланаётган инглиз ғуллотларини фикрлари аслида насроний ва хиндларга мойил суфийларни, хамда сафавийларни давридаги суфийларни тафаккуротлари , исмоилийя фирқасининг ботиний ва таъвилий тафаккуротлари ва аввалги , иккинчи хижрий асрдаги ғолийларни ғулувга тўла ажиб ва ғариб хиссиётли достонлари ва мутакаллим, муфаввизаларни пуч тўқима фалсафаси ва яхудийлардан кириб келган исроилиётлар ва насронийларни одоб, расм-русумлари ва ……..дан ташкил топган бир маъжун яъни аралашма хисобланади.
Шундай бўлгач, агар ахли суннатни ичидан баъзи кишилар мана бу ғолий шиъаларни гурухининг фикридаги манбаъларни далил сифатида келтириб, барча шиъаларга хамла қиладиган бўлса ва “огох” холида мана бу ғуллотларни мухолифи бўлган шиъаларни кўз- қарашини кўрмасликка оладиган бўлса, мана бу кимсаларнинг душман экани аниқ. Агар мана бу кимсалар ўзларидаги жахолат сабабли бу жиноятларни қилган тақдирда хам, душманларни режаси буйича ишлаган бўлиб чиқишади, уларни чин кўнгилдан огохлантириш ва тўғри йўлга қайтариш лозим бўлади.
Агар у томондан шиъалар хам ахли суннатни ичидаги ғуллотларни далиллари бўйича, барча ахли суннатга хамла қиладиган бўлса,шубхасиз улар хам мана шу қоидага киришади.
Шундай бўлгач, келинглар уйғониб барча ишлардан огох холатда қадам ташлайлик, гапирганимизда ё яхши сўзни айтайлик ёки бўлмасам росулуллох саллаллоху алайхи васаллам айтганларидек жим бўлайлик, у киши мархамат қиладилар:
من کان یؤمن بالله والیوم الآخر فلیقل خیرا أو لیصمت. [2]
Аллохга ва охират кунига иймон келтирган кишилар ё яхши сўзларни гапиришсин ё жим ўтиришсин.
[1] خاطرات مستر همفر جاسوس انگليسي در ممالك اسلامي – ترجمه دكتر محسن مويدي – ص 72 و 77 و 78 بند 5 دستورالعمل – ( انتشارات امير كبیر – تهران – 1362 )
[2]مسلم، حديث (47)، البخاري حديث (6018)، ابن ماجه (3971).