Жохилият. (3)
Умумий холатда биз жамиятларни икки дастага исломий жамиятлар ё дорул ислом ва жохилий жамиятлар ё дорул куфрга тақсим қила оламиз . Дорул исломда жамиятнинг асосий қонунлари аллохни шариатига, дини исломга мувофиқ равишда бўлиши ёки исломий мазхаблардан бирини хокимияти остида бўлиши лозим,агар уни аксар ахолиси мусулмон бўлмаса хам , уни рахбари мусулмон бўлиши керак. Масалан хиндистонни олсак, уни аксар ахолиси хозир мусулмон эмас, лекин олдинги даврларда дорул ислом диёрлари жумласига кирган. Энди жамиятнинг асосий қонунлари аллохнинг шариатини қонунларига кўра иш олиб бормаса, уни аксар ахолиси мусулмон бўлган тақдирда хам дорул куфр хисобланади. Бу ердаги хоким бўлган хукм у минтақани ахолисига боғлиқ эмас. Яъни дорул куфр дейилган ерларни албатта ахолиси хам кофир бўлиши шарт эмас, ёки шунга ўхшаш дорул исломни барча ахолиси мусулмон бўлиши хам шарт эмас.
Аллохни шариатини қонунларидан узоқлашиб қолиш ва жохил жамиятларни юзага чиқишини ўзи жуда кўп исёнлар,жиноятлар,мураккаб вазиятлар,хукм ва нохақ хукумат,илохий қонунларга қарши хаво ва хавасга асосланган рафтор,илохий дастуротлардан юз ўгириш, илохий ваъдаларга ахамият бермаслик, худовандни ишлари хақида ёмон фикрларга бориш, ноўрин истакларда қайсарлик билан туриб олиш,таъассуб ва ботил андиша ва ақидалардан далилсиз тарафдорлик қилиш, шаръий далилсиз нажодпарастлик қилиш ва қавм , қабилани устунлигини даъво қилиш, буларни хаммаси ахлоқий фасодларга, жанг ва талончилик қилишга хамда аксарият таназзулларга ,миллатлар ва башарий жамиятларни орқада қолиб кетишига сабаб бўлади.
Жохилият калимаси биринчи марта аллох тарафидан баъсатдан олдинги даврга нисбатан ишлатилган,қуръоннинг арабларни жохилият ахли деб номлаганлигига сабаб, уларнинг хавойи-нафсга, мойилликларга асосланган хукуматни аллохнинг хукуматини ўрнига қўйиб олганликларида эди.
Мана буларни хаммасини жамлаб қуйидаги хулосага келса бўлади, хар қандай замон ва маконда нафсоний хохиш ва истаклар аллохни ўрнига хукумат қиладиган бўлса,ана ўша замон ва макон жохилият замони ва макони хисобланади. Бу исломдан олдинги арабистон ерларида бўладими ё дунёни бошқа нуқтасида бўладими ё бўлмасам 21 асрда бўладими фарқи йўқ.
Хозирги пайтда “секуляризм дини ва уни турли-хил мазхаблари” томонидан вужудга келтирилган замонавий жохилият, қадимдаги жохилиятларни хулосаси ё улардан бир қадар кўпроқ даражадаги нарса холос! Чунки бу жохилиятни ичига юнон,рум, хитой, хинд, араб жохилияти, ўрта асрлар ва қадимги эрон ва ……..дан қолган меърослар бор бўлиб,янги асрда секуляр мутафаккирлари томонидан ишлаб чиқилган махсулотларни зиравор сифатида қўшиб юборилган. Биз бугунги кунда кўриб турган ва жамиятга хоким бўлиб турган жохилият ўтган тарих давомида башарият кўрган жохилиятга нисбатан қўпол,хушунатга тўла ва ташкилотчироқ бўлиб етилган.