Жохилият. (4)
Пайғамбар юборилишидан олдинги жохилиятни хусусиятлар,белгилари нималар бўлган? Уни қайси аломатларидан таниб олсак бўлади?
Умумий суратда айтганда, аллох таоло шариатида харом қилган нарсаларни хаммаси жохилиятни хусусиятлари хисобланади . Аллох таоло қонунида, шариатида , қуръонида харом қилган нарсалар жохилиятни аломатлари бўлади. Мана буни сахналаридан бири Асад ибни Зирора билан росулуллох саллаллоху алайхи васалламни ўртасида бўлиб ўтган сухбатда кўринади. Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам анъом сурасини 152-153 оятларини хужжат қилган холда айтадиларки:
قُلْ تَعَالَوْا أَتْلُ مَا حَرَّمَ رَبُّكُمْ عَلَيْكُمْ …
Бу оятни давомида аллох таоло ўзи харом қилган нарсаларни бир қисмини баён қилиб беради. Бу икки оятни кўрсатиб беришича, айтиб ўтилган манфий қонунлар араб жохилиятини нишоналаридан деб хисобланган.
Фикр ва ақидалардаги жохилиятни ва шак, гумонга эргашишни аллох таоло зоннал жахлияти деган ном билан номлайди,хукм ва қонун, башар томонидан ишлаб чиқарилган қонун ва хукмларга эргашиш жохилиятини эса хукмал жахилияти деб номлайди. Ўзини кўз-кўз қилиб кўрсатиш ва аёллар табақасини ахлоқий ва жинсий фасод йўлида бир абзор сифатида фойдаланишни табарружал жахилияти деб атайди,охирида эса таъассуб,қайсарлик, икки оёғини бир этикга тиқиб олиш, қуролни кучи билан ўзидаги ақидани бошқаларга мажбурлаб юклашни эса хамиятал жахилияти дейди.