
Аллохдан тақво қилиш ўзи нима? Қандай қилиб тақвойимизни мезонини билсак бўлади?
(15-қисм)
Мана бу ишлардан қанчалик кўпроқ харакат қилсанг дунё ва охиратингда хам шунчалик муваффақиятга эришасан. Шу сабабли хам аллох таоло очиқ-ойдин баён қиладики:
« وَإِنْ تُؤْمِنُوا وَتَتَّقُوا فَلَكُمْ أَجْرٌ عَظِيمٌ » (ال عمران /179)
“Агар иймон келтириб пархез қилсангизлар, буюк мукофотга эришасизлар.”
Муттақин кишиларни бу дунёдаги мукофоти шуки:
«وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَىٰ آمَنُوا وَاتَّقَوْا لَفَتَحْنَا عَلَیْهِم بَرَکَاتٍ مِّنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ…»(اعراف ۹۶)؛
“Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) ахли иймон келтириб, тақводор бўлганларида эди, албатта биз уларга осмону ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик…..”
Муттақин кишиларни қиёмати хақида хам мархамат қиладики:
« وَلَأَجْرُ الْآخِرَةِ خَيْرٌ لِلَّذِينَ آمَنُوا وَكَانُوا يَتَّقُونَ » (یوسف /57)
Албатта,иймон келтирган ва тақво эгалари бўлган зотлар учун охиратдаги ажр-мукофот янада яхшироқ бўлур.
إِنَّ الْمُتَّقِینَ فِی جَنَّاتٍ وَنَهَرٍ (قمر/54)
Албатта тақводор зотлар жаннатларда ва дарёлар (усти) да бўлурлар.
Шундай бўлгач баъзиларга ўхшаб “тақво” ни шаръий мафхумини мураккаблаштириб ташламаслик керак, шундай хам бошқа содда мафхумларни хам мураккаб ва қўлга киритиб бўлмайдиган қилиб бўлишган. Қанчалик аллохни шариатига тобеъ бўлсанг ва ботининг ва зохирингни ғайри шаръий ишлардан мухофизат қилсанг, ана ўшанча ахли тақво хисобланасан, мана бу ишларни қўмондонлигини зиммасига олган ва кўпроқ тақвони вужудга келтиридиган марказ сени нафсингдир,у кўкрагингдаги қалбда жойлашган, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам кўкракларига уч марта ишора қилиб мархамат қиладиларки:
«التَّقْوَى هاهُنا»
Аллохдан пархез қилиб тақво қилиш қандай қилиб комил бўлади?
Аллохни халоллар хақидаги дастурларини риоя қилиш ва бажариш,харом нарсалардан пархез қилиш, суннат ва нафлларни бажариш, истелох билан айтганда муташабохат бўлган ишлардан узоқлашиб четланиш билан амалга ошади.
Бу ерда муташабихат нарсалардан манзур харом ё халол эканини биз билмайдиган нарсалардир. Тақволи мўъмин киши бундай вазиятга тушиб қолганида бундай ишларни бажармайди,эхтиёт билан фикрлайди, бу нарсани масаласи ошкор бўлгунига қадар мана бу нарсалардан узоқлашиб четланиб туради.
Мана бундай шубхаларга дуч келганда уни қилмасдан унга қарши турган кишиларга баъзи уламолар вароъ унвонини беришган, Абу Абдуррохман Зохид айтадики: “агар бир банда ахли вароъ бўлса, уни шубхага солган нарсани ташлаб кетади ва шубхалантирмайдиган нарсага чанг солади.” [1]
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки:
« إِنَّ الْحَلَالَ بَيِّنٌ، والْحَرَامَ بَيِّنٌ، وبَيْنَهُمَا مُشْتَبِهَاتٌ لَا يَعْلَمُهُنَّ كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ، فَمَنِ اتَّقَى الشُّبُهَاتِ فَقَدِ اسْتَبْرَأَ لِدِينِهِ وعِرْضِهِ، ومَنْ وقَعَ فِي الشُّبُهَاتِ وقَعَ فِي الْحَرَامِ، كَالرَّاعِي يَرْعَى حَوْلَ الْحِمَى، يُوشِكُ أَنْ يَقَعَ فِيهِ، أَلَا وإِنَّ لِكُلِّ مَلِكٍ حِمًى، أَلَا وإِنَّ حِمَى اللَّهِ مَحَارِمُهُ، أَلَا وإِنَّ فِي الْجَسَدِ مُضْغَةً إِذَا صَلَحَتْ صَلَحَ الْجَسَدُ كُلُّهُ، وإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الْجَسَدُ كُلُّهُ، أَلَا وهِيَ الْقَلْبُ»”[2]
“Халол ошкор ва равшандир ва харом хам ошкор ва равшандир ва халол ва харомни орасида жуда кўп одамлар уни хукмини (халол ё харом эканини) билмайдиган муташабихат бўлган ишлар хам бор. Шубхали нарсалардан пархез қилган киши динини ўзини шарафини эхтиёт қилибди, шубхали нарсаларга аралашиб қолган киши (ўзи билмаган) холда харомга хам тушиб қолади, бу тақиқланган минтақани яқинида қўйларини ўтлатиб юрган чўпонга ўхшайди, уни қўйлари мана бу минтақага кириб кетиши мумкин. Шуни яхши билингларки хар бир подшохни хам тақиқланган минтақаси мавжуд, аллохни тақиқлаб қўйган минтақаси харом қилган нарсаларидир. Огох бўлингизким инсонни жисмида бир бўлак гўшт бор, агар у яхши ва солих бўлса жисмни хаммаси солих бўлади, ва агар у фосид бўлса,жисмни хаммаси фосид бўлади, огох бўлинглар мана бу бир бўлак гўшт (қалб)дир.”
(давоми бор…..)
[1] «جامع العلوم والحکم» (ص : ۱۱۷).
[2] أخرجه البخاري (52 )، ومسلم (1599)