Умавий шиъалари, алавий шиъалари ва набавий суннийлари, умавий суннийлари ва шиъа ғуллотларини пайдо бўлиши
Холид хўромий
Саййидимиз Али ибни Аби Толибнинг исломий хукуматини давридан сўнг, бани умайя подшохларини хукумати пайтида биз икки хил шиъани кўрамиз,уларни биринчисини Али шиъаси ва хукуматни шўро ва исломий равишга қайтишини тарафдорлари ва бошқасини Муовия ва бани умайя шиъаси, бани умайя шохларини шохигарийлигини мудофаъа қилувчилари дейилади.
Али шиъалари ёки хукуматни исломий равишга қайтишини тарафдорлари хам аслида бир неча қисмга тақсим бўлишарди:
1-Исломий хукуматга қайтишни тарафдорлари ва бани умайя шохигарийлигини мухолифларини бир қисми Абдуллох ибни Зубайр ва Хусайн ибни Алига ўхшаганлар бўлиб, улар қуролли мубораза ва жиход йўлини танлашди.
2-Мана бу мухолифларни бир қисми: Ханафий, Моликий, Шофеъий, Ханбалий ва …..ларга ўхшаганлар қуролли қўзғалиш ва жангга умумий замина мухайё бўлмаганлиги боис қуролли жангдан пархез қилишди ва одамларни ўртасида тушунтириш билан бирга хокимият билан хамкорлик қилишдан четланишга чақиришар ва тўғри йўлда бўлиб кўринган харакатни химоя қилишарди.( мана бу имомлар, Абу Ханифанинг хокимларни қаршисида туриб Нафас Закияга тарафдорлик қилиши тарихни ажойиб воқеаларидан биридир.)
3-Мана бу мухолифларни яна бир гурухи бани умайяни хукуматини фосид ва уни мухолифларини олим ва одил дегани билан, ташқи душманларни баробарида мусулмонларни вахдати ва тафарруқдан пархез қилиш улар учун мухимроқ бўлган. Шу сабабли хам бани умайяни фосид хукуматини ёнида , ундан кейинги силсилаларни ёнида туриб қилич кўтаришган. Шунинг учун хам иймони, диндаги мустахкамлиги язидга нисбатан кучлироқ бўлган Абдуллох ибни Зубайр ва у кишини ёронларига қарши жангларда иштирок этишган.
Биз мана бу даврларда ахли суннат деган истелохни учратмаймиз, ундаги бор нарса алини шиъаси ва уни қаршисидаги умайя ундан кейин эса бани аббос шиъаси бўлган холос; шиъа аслида умумий маънода бўлиб, битта мақсадни кетидан юрувчилардир. Энди шахсий холатларда ва ибодат ахкомларида хам мана бу икки хил шиъани ўртасида фарқ кўзга ташланмайди.
-Новбахтийга ўхшаган кишилар мусулмонларни тўрт фирқага шиъа, муржиъа, мўътазила ва хавориж тақсим қилишган.
-Мусулмонларнинг ахли бидъат тоифаси ўзини мухолифларини ахли суннат, деб номлашди ( яъни ахли суннат ибораси ахли суннатни имомлари томонидан вужудга келтирилган эмас, балки ўзларини ахли ақл , деб номлайдиган мухолифлар томонидан вужудга келтирилгандир.)
Замон ўтишлиги билан хукумат қудратига ва назоратига эга бўлмаган ва уларни хар қайсиниси зулм ва ситамга дучор бўлган али шиъалари тарқалиб кетиб , шахсий ахкомларда турли-хил ижтиходларга қўл уришган эди.
Албатта баъзи бир кишилар томонидан умавий тасаннуни иборасини ўрнига набавий тасаннуни деган истелох хам ишлатилган, аллома Ахмад Дашаийни айтишича:
Инқилобий тасаннун –умавий тасаннун эмас набавий тасаннун – ни назари бўйича жамиятни идора қилиш ихтиёри ана ўша қуръон буюрган шўро хисобланади – ваъмурхум шўро байнахум- яъни шўрони нафарлари- “улил амр”- яъни жамиятни масалалари, мушкилотларидан огох бўлган кишилар томонидан бу мушкилотлар хал қилинарди. Тасаннун салтанатни қаршисидаги уни янгилашни хохлайдиган харакат эди,олдин хам айтиб ўтганимиздек тасаннунни илдизи суннатдан келиб чиқади ва қонун,равиш ва жамиятни бошқариш маъносидадир. Ахли тасаннун салтанатга асосланган хукуматни йўқотиб ўрнига шўрога асосланган хукумат келишини талаб қиларди.
Мана бу йўлда,жахондаги барча миллатга ўхшаш, али шиъаларини- ёки бошқача қилиб айтганда набавий тасаннуни- бир қисми хам бир томондан ўзларини катталари хақида жуда хам ошириб юборишган, бошқа томондан эса хокимларни химояси остидаги ибодий равишларни баъзисига қаршилик қилиш орқали ўзларини мустақилликларини сақлашга ва одамларни уларнинг қаршисига қўйишга харакат қилишган. Мана бу гурух хокимлар ва салтанатни уламоларига нисбатан нафрати ва ўзларини рахбарларига , етакчиларига бўлган ишқи сабабли ифрот ва ғулув йўлига тушиб қолишади ва адашиб кетишади, натижада эса бу уларни даражама- даража шаръий мафхумлардан ажраб қолишларига олиб боради.
Бу гурух бошида Алига ўхшаш етакчиларини “улухият” даражасига кўтариб юборишди, аста-секин бу гурухни бир қисми Али ибни Мусо Ризо рохимахуллохни давридан бошлаб “таъвиз”га бурилиб кетишди. Буни маъноси шуки, уларни аиммалари худо эмас, балки дунёни идора қилиш яъни бандаларни ризқи, фарзанд бериш, шифо бериш ва …… худо томонидан уларга берилган ишлардир. Мана бу икки гурухни ёнида ғуллотларни яна бир гурухи пайдо бўлган бўлиб, улар аиммаларни бутунлай пастга тушуриб қўйишган ва “муқассира” номи билан машхур бўлишган. Мана шу уч гурух ахли китобни, ғейри ахли китобни ишончларини баъзисини ўзларини ишончларига қўшган холатда,турли-хил мусулмонлар яшайдиган минтақаларда хаётларини давом эттиришган.
Шундай бўлгандан сўнг, адашган кишиларни фикри, амали билан алавий шиъалари жараёнини хаммасининг ақидасига хамла қиладиган бўлса, шубхасиз хохлаб ё хохламаган суратда тоғутлар ва золим хокимларнинг рухий жангларини олиб борувчилари сафига кириб қолади.