Турли –хил исломий мазхаблардаги дорул ислом ва дорул куфрни таърифи.
(5-қисм)
Имоми Шофеъий “уммун”да мусулмонларни қонига тегишли жуда мухим масала хақида айтадики: мусулмон қаерда бўлишидан қатъий назар уни қони харомдир, агар мусулмонни бир киши қасддан ўлдирадиган бўлса албатта қасос олиниши керак, агар қасддан бўлмаса каффора яъни дия беради,буни иллати хақида айтадики:
“وإنّما يَحْرُمُ الدّمُ بالإيمانِ كان المؤمنُ في دارِ حربٍ أو دارِ إسلامٍ”
мўъмин шахс дорул харбда бўлиши ё дорул исломда бўлишидан қатъий назар уни қони иймони сабабли харом бўлади. Бошқа бир ўринда худди шу “уммун” китобида имоми Шофеъй айтадики:
مما يَعقِلُه المسلمونَ ويجتمعون عليهِ: أنَّ الحلالَ في دارِ الإسلامِ حلالٌ في بلادِ الكفرِ، والحرامَ في بلادِ الإسلامِ حرامٌ في بلادِ الكفر”.
мусулмонларни фикрлаши таъсирида ижтимоъ қилинган назар шуки: дорул исломда халол бўлган нарса дорул куфрда хам халол бўлади, дорул исломда харом бўлган нарса дорул куфрда хам харом бўлиб қолади.
Бу ерда ер юзини икки “дар”га тақсим бўлиши сабабли ислом шариати хос минтақаларда,иқлимлардагина ўзини хос шароитда бўла олади ,дегани эмас.
Умуман айтганда шофеъий мазхаби дорул исломни таърифи хақида айтадики: агар у ерда мусулмонлар бўлмаган тақдирда хам бу диёрда исломий давлатни раисини қудрати хукмронлик қилса, бу дорул исломдир. Ибни Хажар Асқалоний айтадики: агарчи ундаги сокин кишилар ахли зимма ё ахли ахд бўлса хам бизларни тасарруфимиздаги диёр дорул исломдир.[1].[2]
Абул Қосим шофеъий рохимахуллох айтадики: албатта у ерда мусулмонлар бўлишлиги керак ,деган нарса дорул исломни шартларида мавжуд эмас, балки бу диёрнинг ислом қонунлари ва мусулмон рахбарининг ихтиёрида бўлишини ўзи кифоя қилади. [3]
Шавконий рохимахуллох хам айтадики: дорул исломни дорул куфрдан ташхис беришни меёри калимани зохир бўлишидадир; агар амр ва нахий қонунлари,дастурлари бир диёрда,маконда ислом ахлини ихтиёрида бўлар экан ва кофирлар бу ерда ўзларини куфрларини ошкор қилишга қодир бўлмас эканлар,магар шариат қонунлари унга таъйинлаган каналдангина қодир бўлишса, бу холатда бундай диёр дорул исломдир, шунингдек агар буни акси бўладиган бўлса у холатда бу диёр дорул куфр бўлади. .[4]
Ханбалий мазхаби:
Аби Яълий ханбалий рохимахуллох айтадики: куфр ахкомлари эмас,балки ислом ахкомлари ғалаба қилган диёрга дорул ислом дейилади ва ислом ахкомлари эмас, балки куфр ахкомлари ғолиб бўлган диёрга эса дорул куфр дейилади. Демак ханбалийлар хам дорул куфр хақида айтишадики: у ерда куфр ахкомлари ғолиб бўлиб хокимият юргизган диёр дорул куфрдир. [5][6]
(давоми бор…….)
[1]تحفة المحتاج 4/230)بأنها ما كانت تحت استيلاء رئيس الدولة الإسلامية وإن لم يکن فيها مسلم
[2]تحفة المحتاج 4/222)دار الإسلام ما كانت في قبضتنا وإن سکنها أهل ذمة أو عهد
[3]عبد الكريم بن محمد الرافعي ، شرح الوجيز ، المحقق: علي معوض – عادل عبد الموجود، بیروت ، دار الكتب العلمية ، ۱۴۱۷ هـ – ۱۹۹۷ م ج ۸ ص ۱۴٫ / وليس من شرط دار الإسلام أن يکون فيها مسلمون بل يکتفى كونها في يد الإمام وإسلامه /
[4]محمد بن علی شوکانی ، السيل الجرار ، قاهره ، جنه احیاء التراث الاسلامی۱۴۳۱ق. ج ۴/۵۷۵ / أن الاعتبار بظهور الكلمة، فإن كانت الأوامر والنواهي في الدار لأهل الإسلام بحيث لا يستطيع من فيها من الكفار أن يتظاهر بكفره إلا لكونه مأذونا له بذلك من أهل الإسلام؛ فهذه دار إسلام، وإن كان الأمر بالعكس فالدار بالعكس
[5]قاضي أبي يعلى الحنبلي، المعتمد في أصول الدين، صـ 276، ط دار المشرق ببيروت 1974. / وكل دار كانت الغلبة فيها لأحكام الإسلام دون أحكام الكفر فهي دار إسلام، وكل دار كانت الغلبة فيها لأحكام الكفر دون أحكام الإسلام فهي دار كفر.
[6](المبدع3/313- الانصاف 4/121- المقنع بحاشیته 1/485- کشف القناع 3/43) / الدار التي تغلب فيها أحکام الکفر