“Икки дар”ни ташхис бериш  бўйича дунёдаги меъёрлар.

“Икки дар”ни ташхис бериш  бўйича дунёдаги меъёрлар.

(4-қисм)  

Энди бир шахсни мусулмон ё мусулмон эмаслигини билмаслигимиз мумкин, аммо уни аломати кўрингач яъни намоз ўқиб ё рўза тутиб уни мусулмон экани ошкор бўладиган бўлса, унга мусулмон деймиз, чунки мана бу аломатлар,нишоналар уни мусулмон эканига далолат қилади. Нубувват асрида ёки ундан кейинги асрларда мусулмонлар лашкар тортишган ва жиход қилишган пайтларда минтақаларни дорул ислом экани ёки дорул куфр экани хақида маълумотга эга бўлишмаган,яъни хозирги вақтга ўхшаб фалон шахарни  ё фалон қишлоқни  ё фалон давлатни қонуни нимага асосланган ва фалон минтақа қайси қонунлар асосида идора қилинади?- бу нарсалар мушаххас бўлмаган.

Ўтган замонларда мужохид мўъминлар қонуни нима экани ва хукумати қандай эканидан хабардор бўлмаган минтақалар мавжуд эди, бу холатда улар мана бу минтақага киришган пайтда масалан агар  у ерда азон овозини эшитишса, буни дорул исломни аломати хисоблаб мана бу диёрга дорул ислом хукмини беришарди. Худди шунга ўхшаш агар бир кишини намоз ўқиётганини кўрсак,агарчи уни дилида исломга эътиқод топилмаса хам ва бу киши мунофиқлардан,яширин душманлардан бири бўлса хам, зудлик билан бу кишини мусулмон деб хукм қиламиз. Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладики:

« العَهدُ الَّذِي بَيْنَنَا وَبَيْنَهُمُ الصَّلَاةُ، فَمَنْ تَرَكَهَا فَقَدْ كَفَرَ»[1].

Бизлар (мусулмонлар) билан улар (кофирларни) ўртасидаги ахд ва паймон намоздир; уни тарк қилган кимсани хар бири кофир бўлади.

Бу ерда  дарк қилса , истидлол қилса бўладиган ва   зохирга ва далилларга қараб чиқарган хукмимиз мухимдир. Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки:

مَنْ صَلَّى صَلاتَنَا، وَاسْتَقْبَلَ قِبْلَتَنَا، وَأَكَلَ ذَبِيحَتَنَا، فَذَلِكَ الْمُسْلِمُ الَّذِي لَهُ ذِمَّةُ الله وَذِمَّةُ رَسُولِهِ، فَلا تُخْفِرُوا الله فِي ذِمَّتِه [2]

бизни намозимизни ўқиган ва қибламизга юзланган ва сўйган нарсаларимизни еган хар бир киши мусулмондир. Бундай шахсга аллох ва уни росули омонлик берган. Шундай экан аллох омонлик берган кишига хиёнат қилманглар. Ибни Қуддома айтадики:

وَإِذَا صَلَّى الْکَافِرُ، حُکِمَ بِإِسْلَامِهِ، سَوَاءٌ كَانَ فِي دَارِ الْحَرْبِ أَوْ دَارِ الْإِسْلَامِ أَوْ صَلَّى جَمَاعَةً أَوْ فُرَادَى[3] 

Кофирни намоз ўқиши билан  унинг исломда эканига хукм қилинади, мана бу намоз дорул куфрда бўладими ё дорул исломдами ё жамоат намозими ё якка холдаги намозми фарқи йўқ. Имом Ахмад ибни Ханбал айтадики:

إنْ صَلَّى مُنْفَرِدًا أَوْ خَارِجَ الْمَسْجِدِ حُکِمَ بِإِسْلَامِهِ . [4]

Агар якка холда намоз ўқиса ё масжидни ташқарисида ўқиса хам бу уни исломига далолат қилади. Ибни Хожар Асқалоний фатхул борийда айтадики: одамларни ишлари бўйича  уларнинг зохирига қараб хукм чиқарилади, диндаги шиорларни ошкор қилган кимсага мана бу динни ахкомлари жорий бўлади, дин шиорлари зохир бўлмаган кишида эса буни акси бўлади.  [5]

Демак мусулмонни зохирдаги аломатлари шахснинг намозимизни ўқишида,қибламизга юзланишида ва биз сўйган нарсаларни ейишлигидадир; энди жанг пайтида яъни бизлар бир минтақага хамла қилган ва биз бу минтақани танимаган пайтимизда, азон айтилиши уларнинг мусулмон эканликларига далолат қилади.

(давоми бор…..)


[1]أخرجه الترمذي (2621)، والنسائي (463)، وابن ماجه (1079)، وأحمد (22987).

[2]بخاری۳۹۱

[3]المغنی۹/۲۲

[4]المجموع شرح المهذب، مع تکملة السبکي والمطيعي ۴/۲۵۲

[5] (فتح الباری۱/۴۹۷) أن أمور الناس محمولة على الظاهر فمن أظهر شعائر الدين أجريت عليه احکام أهلهُ مالم يظهر منه خلاف ذلك. 

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *