Мўъминларнинг дорул исломни баробаридаги вазифалари

Мўъминларнинг дорул исломни баробаридаги вазифалари

.

Бисмиллах валхамдулиллах, аммо баъад: ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух / 6 бўлим иккинчи қисм:

(1-қисм)

1-Дорул куфрда аллохни шариатидаги қонунларга амал қилишга ва динни ошкор қилишга қодир бўлмаса ва хижрат қилиш имкони хам мавжуд бўлмаса ва касаллик ё зиндонга тушиш ёки қари кишилар ва гўдакларга ўхшаш заиф бўлганлиги сабабли хижрат қилишга имкон топмаса. Мана бу кишилар аллохни изни билан узрли хисобланади, аллох таоло мархамат қилганки: [1]

« إلا الْمُسْتَضْعَفِینَ مِنْ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ وَالْوِلْدَانِ لا یَسْتَطِیعُونَ حِیلَةً وَلا یَهْتَدُونَ سَبِیلا » (نساء 98).

Фақат бирон чора топишга қодир бўлмай, хижрат йўлини истаб топа олмай чорасиз қолган кишилар, аёллар ва болалар борки, бундайларни шояд аллох авф этса. Зотан, аллох авф этгувчи, мағфират қилгувчи бўлган зотдир.

Аллох таоло мархамат қилганидек, хижрат дорул исломдаги фуқароликни иккинчи асосидир:

 إِنَّ الَّذِینَ آمَنُواْ وَهَاجَرُواْ وَجَاهَدُواْ بِأَمْوَالِهِمْ وَأَنفُسِهِمْ فِی سَبِیلِ اللّهِ  وَالَّذِینَ آوَواْ وَّنَصَرُواْ أُوْلَئِکَ بَعْضُهُمْ أَوْلِیَاء بَعْضٍ وَالَّذِینَ آمَنُواْ وَلَمْ یُهَاجِرُواْ مَا لَکُم مِّن وَلاَیَتِهِم مِّن شَیْءٍ حَتَّى یُهَاجِرُواْ (انفال/72) 

Албатта,иймон келтирган, хижрат қилган ва молу жонлари билан аллох йўлида курашган зотлар ва (маккадан хижрат қилиб келган мухожирларга) уй-жой бериб,ёрдам қилган зотлар- ана ўшалар бир-бирларига дўстдирлар. ( яъни,тириклари бир-бирига хамкор,ўрталарида ўлим бўлса, бир-бирларига меросхўрдирлар.) Иймон келтирган, аммо хижрат қилмаган (яъни хали-хануз маккада яшаб турган) кишилар эса то хижрат қилмагунларича сизлар уларга дўстлик қила олмайсизлар ( яъни, бир-бирингизга хамкор, меросхўр бўла олмайсизлар).

Демак дорул исломни фуқароси бўлишга хақли бўлган ўзини мусулмон эканини иддао қилган кишилар, мўъминлар жумласидан бўлиши,ундан сўнг дорул исломда сокин бўлиб яшашлари ёки дорул исломга хижрат қилишлари лозим бўлади,буни натижасида улар дорул исломдаги фуқаролик хуқуқларидан, хамвилоят бўлиш неъматидан бахраманд бўлишади ва ислом динининг ,дорул исломнинг қаршисидаги ўзларини вазифаларини хам адо қилишади.

Хижрат аллохнинг динига ва дорул исломга нисбатан тўғри эътиқодни нишонаси,хамда динни сақлашга ва химоя қилишга берилган ахд хисобланади. Хижрат дорул исломга ва уни хукуматига нисбатан  эътиқодга далолат қилса, жиход исломий хукуматни ва дорул исломни мухофизат қилишга ,уни янада ривожлантиришга пойбанд бўлишга ва босқинчи кофирлар томонидан босиб олинган ерларни барчасини озод қилингунча шу холда  давом этишликка  ишора қилади. Аммо хижратда хам бизлар тўсатдан юз берадиган холатларга гувох бўламиз.

« وَإِنِ اسْتَنصَرُوکُمْ فِی الدِّینِ فَعَلَیْکُمُ النَّصْرُ إِلاَّ عَلَى قَوْمٍ بَیْنَکُمْ وَبَیْنَهُم مِّیثَاقٌ وَاللّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِیرٌ» (انفال/72)

Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир. Магар уларга ўрталарингизда (урушмаслик хақида) ахд-паймон бўлган қавмга зарар етказиш билан ёрдам қилмайсизлар. Аллох қилаётган амалларингизни кўргувчидир.

Мана бу замина бўйича Абу Жандал розиаллоху анху ва Абу Басир курдий розиаллоху анхуни,хамда бошқа мўъминларни  воқеасига ишора қиламиз, худайбия сулхи уларга мана бу изтирорий,мажбурий холатни вужудга келтирган эди. Абу Жандал розиаллоху анху худайбия сулхидан сўнг қурайш секуляристларини қўлидан қочиб келган пайтида, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам томонидан қурайш секуляристларига топширилади.

(давоми бор……)


[1] امام الشافعي در “الأم”، و “أحكام القرآن”می گوید:  فعذر الله عز وجل من لم يقدر على الهجرة من المفتونين ./ ابن قدامة  نیز در  “المغني” می گوید: الثاني؛ من لا هجرة عليه، وهو من يعجز عنها إما لمرض أو إكراه على الإقامة أو ضعف – من النساء والولدان وشبههم – فهذا لا هجرة عليه . / ابن تيمية  نیز می گوید : فكانت الهجرة من دار الكفر إلى دار الإسلام واجبه لمن قدر عليها ( مجموع الفتاوى،  ج 18)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *