
Дорул исломдаги рахбарият
(4-қисм)
Ахли суннатни ва ташайъюни орасидаги мавжуд мунофиқлар тўдаси худди “олтиталик ошкор кофирларга” ўхшаб “вилояти мужтахид”га хам ва “вилояти фақих” га хам эътиқод қилишмайди,аммо ахли суннатни панохида туриб олиб “вилояти фақих”га хужум қилишади ва ташайъюни панохида туриб “вилояти мужтахид”га хужум қилишади.
Биринчидан мана бу мафхумни шиъаларни орасидаги тарихий ўтмиши тарихдаги ўтган асрларга бориб тақалади, мана бу асрда вужудга келтирилган янги нарса эмас, иккинчидан “дорул ислом” даги мана бу мужтахид рахбариятни, мужтахид ва олим волийни илдизи исломни аввалги асрларидаги қуръон оятларида ва ахли суннат деб маъруф бўлган фуқахоларни асарларида мавжуд бўлган:
Аллох таоло толутни хокимияти ва рахбарият учун илмни жойгохи хақида мархамат қиладики:
وَقَالَ لَهُمْ نَبِيُّهُمْ إِنَّ اللَّهَ قَدْ بَعَثَ لَكُمْ طَالُوتَ مَلِكًا ۚ.قَالُوا أَنَّىٰ يَكُونُ لَهُ الْمُلْكُ عَلَيْنَا وَنَحْنُ أَحَقُّ بِالْمُلْكِ مِنْهُ وَلَمْ يُؤْتَ سَعَةً مِّنَ الْمَالِ ۚ قَالَ إِنَّ اللَّهَ اصْطَفَاهُ عَلَيْكُمْ وَزَادَهُ بَسْطَةً فِي الْعِلْمِ وَالْجِسْمِ ۖ وَاللَّهُ يُؤْتِي مُلْكَهُ مَن يَشَاءُ ۚ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ (بقره/247)
Пайғамбарлари уларга айтди: “албатта аллох сизларга толутни подшох қилиб таъйинлади”. “У қаёқдан бизга подшохлик қилсин, ахир биз подшохликка ундан хақлироқмиз-ку,қолаверса, унга кенг-катта мол-давлат ато қилинмаган бўлса,” дейишди. Пайғамбар айтди: “албатта аллох уни сизларнинг устингизга сайлади ва унга илмда ва жисмда қувватни зиёда қилди. Аллох мулкини ўзи истаган кишига беради”. Аллох (фазлу карами) кенг,билгувчидир.
Аллох таоло яна Сулаймон хақида мархамат қиладики:
وَشَدَدْنَا مُلْكَهُ وَآتَيْنَاهُ الْحِكْمَةَ وَفَصْلَ الْخِطَابِ (ص/20)
Яна биз унинг мулку давлатини кучли-қувватли қилдик ва унга хикмат хамда аниқ-равшан хитоб (забони гўё) ато этдик.
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам хам мархамат қиладиларки:
يَؤُمُّ الْقَوْمَ أَقْرَؤهُمْ لِكتَابِ اللَّهِ،
Сизлардан энг яхши қуръонни билганингиз жамоатга имом бўлсин,
فَإِنْ كَانُوا في الْقِراءَةِ سَواءً، فَأَعْلَمُهُمْ بِالسُّنَّةِ،
агар уларни хаммаси қуръонни қироатида баробар бўлишса, росулуллох саллаллоху алайхи васалламни суннатларига олимроқ бўлгани имом бўлсин,
فَإِنْ كَانُوا في السُّنَّةِ سَوَاءً، فَأَقْدمُهُمْ هِجْرَةً،
ва агар суннатда хам баробар бўлишса, уларнинг хижратда муқаддамроғи имом бўлсин,
فَإِنْ كانُوا في الهِجْرَةِ سَوَاءً، فَأَقْدَمُهُمْ سِنّاً
агар суннатда хам баробар бўлишса уларни ёши каттароғи имом бўлсин,
وَلا يُؤمَّنَّ الرَّجُلُ الرَّجُلَ في سُلْطَانِهِ، وَلا يَقْعُدُ في بيْتِهِ على تَكْرِمَتِهِ إِلاَّ بِإِذْنِهِ[1]
киши бошқа шахсни ихтиёридаги маконда имомлик қилмасин ва уни уйида хам унга хурмат сабабли,рухсатисиз ўтирмасин.
Сахобаларни даврида “ақроъу”, қуръонни энг яхши қироат қилувчиси дегани, қуръон бўйича энг олими, энг фақихи бўлишдан иборат эди. Шунингдек Абу Абдуррохман Суламий ва бошқалардан ривоят қилинишича, сахобалар ўн оятни ўқиб ўрганиб унга тўлиқ амал қилмагунларича кейинги ўн оятни кетидан боришмасди,ибни Умар розиаллоху анхудек киши бақара сурасини 8 йил ўқиб ўрганган, Умар ибни Хаттоб розиаллоху анху бақара сурасида 10 йил қолган. Сахобалар оятларни маъносини ўрганишарди ва уни фикрлаш ва фахмлаш билан таълим олишарди, шу сабабли хам уларни айтишича, бизларни орамиздаги бақара ва оли имрон сурасини ўқиб ўрганиб тугатган киши энг юқори жойгохни эгалларди.
(давоми бор…..)
[1]مسلم 673