Дорул исломдаги рахбарият.

Дорул исломдаги рахбарият.

(7-қисм)   

Шариатга жохил аммо хукумат қудратига эга  бўлган мусулмон хоким, агар имоми Абу Ханифага ё имоми Жаъфар Содиқга ё имоми Шофеъийга ё имоми Ахмад ибни Ханбалга ё имоми ибни Хазм андалусийга ўхшаш минглаб мужтахид олимлар уни ихтиёрида бўлса, ўзини жохилона раъйини мана бу дастадаги мужтахидларни илмидан афзал қўйиши ва мана бу мужтахидларни раъйини инобатга олмаслиги мумкин. Шу билан бирга мана бу мужтахидларни, олимларни  баробарида ўзини атрофига ахли бидъатни жамлаши мумкин, бу ерда мунофиқларни тўдаси хам афзал қудратга айланишади, мана бу хоким ахли бидъатни химояси  остида мана бу буюк олимлар,мужтахидларга нисбатан кўп фожеъаларни келтира олади, агар сизлар хойрул қурундаги исломий  мужтахидларни,аиммаларни ёки бошқа асрлардаги уламоларни хаётларини кўриб чиқсангиз, хаммасидан хабардор бўласизлар. 

Исломий хукумат ўзини ихтиёридаги хилма-хил ташкилотлари билан бирга, олим ва фақих рахбарга эга бўлмайдиган бўлса бу хукуматни аллохни шариатидаги қонунлар асосида идора қилишини имкони йўқ. Ахли суннат “дорул исломни” мана бу рахбарига мужтахид деса, шиъалар фақих дейишади. Яъни мохияти бир хил бўлиб, улардаги фарқ фақат уларни исмларида холос. Уларни бири мужтахидни вилояти деса, бошқаси фақихни вилояти дейди.  Албатта шиъалар ижтиход ва салохият асосидаги қонунда турли-хил фиқхий боблар бўйича фатво бериш учун лозим бўлган илм бўлиши кераклигини зикр қилишган. Бу худди узум, ангур,инаб, истофил  борасидаги турк,форс ва араб,румликни достонига ўхшайди.     [1]

Мўъминлар (яъни 1- анъамта алайхим,2- мағзубин алайхим ва кофирлар,3- золлин ва мунофиқлар) хеч вақт бутун тарих давомида, агарчи мана бу мужтахидлар хилма-хил назарларга эга бўлишган бўлса хам, ёки улил амр шўросини канали орқали хукумат қудратини қўлга киритишган бўлса хам , мужтахидларнинг қудратга келишларидан зарар кўришмаган,балки улар мўъминлар ва дунё учун баракот бўлишган. Аллохни изни билан. Шунингдек агар мўъминлар рахбарият иши бўйича улардан пастроқдаги кишиларни, мужтахид ва фақих рахбарлардан афзал кўришса ва улардан пастроқдаги кишиларни рахбар бўлишларига харакат қилишса, шубхасиз аллохга ва росулига,мўъминларга хиёнат қилишибди.

Имоми Байхақий рохимахуллох ва бошқалар ибни Аббос розиаллоху анхудан нақл қилишадики, росулуллох салллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладилар:

  مَنْ تَوَلَّى مِنْ أُمَرَاءِ الْمُسْلِمِينَ شَيْئًا فَاسْتَعْمَلَ عَلَيْهِمْ رَجُلًا وَهُوَ يَعْلَمُ أَنَّ فِيهِمْ مَنْ هُوَ أَوْلَى بِذَلِكَ وَأَعْلَمُ مِنْهُ بِكِتَابِ اللهِ وَسُنَّةِ رَسُولِهِ ، فَقَدْ خَانَ اللهَ وَرَسُولَهُ وَجَمِيعَ الْمُؤْمِنِينَ . [2]

Кимки мусулмонларни хукмдорлигига эга бўлса ва мусулмонларни орасида ундан хам муносиброқ, аллохни китоби  ва росулни суннатидан огохроқ киши борлигини билиб туриб бошқа бир кишини бу ишга таъйинласа,аллохга ва росулига хамда барча мусулмонларга хиёнат қилибди. Мана шу мафхумда Умар ибни Хаттоб розиаллоху анхудан нақл қилинадики:

  ” مَن اسْتعملَ رجلاً لِمَوَدَّةٍ أو لِقَرابَةٍ ، لا يستعمِلُه إلاَّ لذلك؛ فقد خانَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ والمؤمِنينَ”[3]

 Киши бир шахсни яхши кўрганлиги ё яқинларидан бўлгани учун бошқарув ва рахбарлик ишига қўядиган бўлса, мана бу холатда аллохга ва росулига ва мўъминларга хиёнат қилибди.

Мана бу холатда, бизлар нубувват манхажига асосланган  исломий хилофатни қўлдан бой берганимиздан ва  подшохликлар номли буюк бидъатларга ва исломий изтирорий бадал хокимиятларга дучор бўлганимиздан сўнг, яна қайтадан нубувват манхажи асосидаги исломий хукуматни қўлга киритмагунимизча, рахбарият амрида хос бир мазхабни  ёки хос шахсни  химоя қилмаймиз, балки фақат меъёрларни химоя қиламиз. Барча исломий мазхаблар қабул қиладиган меъёрлар рўёбга чиқиши учун харакат қиламиз, чунки булар бизларни мусулмонларнинг вохид ижмоъсига ва вохид жамоатига етказиб олиб борадиган сабаблардир. Аллохни изни билан.

(давоми бор…..)


[1]اصل 109 قانون اساسي

[2]الحاكم في مستدركه (4/ 104) وقال صحيح الإسناد ، والطبراني في ” المعجم الكبير ” (11/ 114) ، / الهيثمي في مجمع الزوائد (5/ 212)/ أنظر تفسير المنار ٥ / ٢١٥ ـ ٢١٦ / سنن بیهقی

[3]رواه ابن أبي الدُّنيا، كما في ” مسند الفاروق ” لابن كثير (2/ 536) .

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *