Дорул исломдаги рахбарият.
(10-қисм)
2-Яна бошқа бир даста хам борки, улар хам бир замонни ўзида икки рахбарни бўлишини маън қилишади, магар изтирорий ва зарурат холатида хамда бир имомга,рахбарга бирлашишдан маън қилувчи иллат бўладиган бўлса.
Моликийлар:
Имоми Абу Абдуллох Мухаммад ибни Али ибни Умар Мозарий рохимахуллох (536 қамарий) ўзини замонидаги мужтахид айтадики: бир асрни ўзида икки имомга ақд қилиш мумкин эмас. Аммо ахли усулдан бўлган баъзи энг охирги кишилар шунга ишора қилишганки, агар мусулмонларни минтақаси жуда кенг бўлса ва ўртадаги масофа жуда узоқ бўлса,имомни буйруқлари,тадбирлари баъзи минтақаларга етиб бормаса, мана бу изтирорий холатда уларни ишларини юргизадиган имомни таъйинлашса бўлади, мана бундай изтирорий ва зарурат холатида имомни таъйин қилишни мушкили йўқ. [1]
Қуртубий рохимахуллох ( 671 қамарий) хам, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қилган Арафжа ва Абдуллох хадиси хақида айтадики:
مَنْ أَتَاكُمْ وَأَمْرُكُمْ جَمِيعٌ عَلَى رَجُلٍ وَاحِدٍ، يُرِيدُ أَنْ يَشُقَّ عَصَاكُمْ، أَوْ يُفَرِّقَ جَمَاعَتَكُمْ، فَاقْتُلُوهُ»[2]
“Сизлар бир шахсни атрофида муттахид бўлиб бирлашган пайтингизда, бир киши келиб сизлар ўртангизда тафрақа ижод қилишни қасд қилса уни ўлдиринглар” айтадики: мана бу икки имомни бўлмаслигига энг яхши далилдир, чунки бир неча имомни бўлиши ёриқлар,мухолифат, бўлиниш, фитналарни вужудга келиши ва неъматларни йўқолишига сабаб бўлади, аммо агар исломий диёрлар бир-бирларидан узоқда бўлишса ва уларни бирга идора қилишни иложи бўлмаса, масалан андалус ва хуросонда бир неча имом бўлиши жоиздир. [3]
Шофеъийлар:
Имомул Харамайн Жавиний бир замонни ўзида бир неча рахбарни бўлиши учун далиллар,сабаблар хақида айтадики: исломий диёрларни кенгайиб кетганлиги ва исломий минтақаларни дорул исломни ва хукуматни идорий марказларидан узоқлиги, аслий рахбар мавжуд бўлган диёрлардан исломни орқага чекиниши, инсонларнинг рахбар билан алоқаларини бутунлай узилиши содир бўлган бўлса ва имом,рахбар уларни бошқаришга имкон топа олмаса ва …….агар мана бу ишлар содир бўлса ва рахбар уларни назорат қилиб бошқара олмаса,мана бундай шахслар ўзларига имом,рахбар танлашлари мумкин. [4]
Агар диққат қилсак, бир замонни ўзида бир неча рахбарни бўлишига эътиқод қилган кишиларни далили,сабаби “зарурат”дир, агар бундай бўлмайдиган бўлса мусулмонларни вахдати асл даражада туради ва бир неча рахбарни бўлишлиги хам зарурат ва мустасно суратда бўлади ва шунингдек биламизки
«الضَّرُورَةُ تُقَدَّرُ بِقَدَرِهَا»
зарурат фақат шу андозада ишлатиладики, заруратни йўқотишга қодир бўладиган миқдорда бўлса бўлди, ва зарурат йўқолгач хукм ўзини аслий холатига қайтади ва асл ўз холича қолади. Хозирги пайтда мана бу зарурат хам турли-хил алоқа системалари борлиги сабабли ўртадан кўтарилган ва дорул исломни рахбари “дорул ислом” нинг барча минтақалари хар қанча кенг бўлган тақдирда хам, уларни назорат қилиб бошқара олади.
Шунга қарамасдан исломий мазхабларни орасида мана бундай шахслар жуда андак бўлишган ва айтиб ўтилган мазхаблар хам изтирорий ва зарурат холатида хам имомат,рахбарликни бир кишидан кўпроққа боғлашни жоиз деб билишмайди.
Қози Симноний ханафий рохимахуллох (499 хижрий) айтадики: имом ва рахбар борасида диёрлар жуда кенгайиб бир-биридан узоқлашиб кетган бўлса, ва рахбарни дастурлари уларга етиб бормаса ёки мана бу минтақалардаги вазият рахбарга етиб келмаса,мана бу макондагилар ўзларини учун имом,рахбар танлашга рухсатлари борми ё йўқми? Бизларни жумхуримизни наздида улар учун янги имом ва рахбарни танлаш жоиз эмас. [5]
Қалқашандий шофеъий рохимахуллох (821 хижрий) хам айтадики: агар икки имомга байъат берилган бўлса уларни бирини ақди тўғри бўлмайди, агар иккита бир –биридан бутунлай узоқда бўлган диёр хақида бизларнинг шофеъий асхоблар наздида икки хил назар мавжуд, жумхур ва барча уламолар иттифоқ қилган энг сахих назар шуки, унга байъат қилиш жоиз бўлмайди. [6]
(давоми бор……)
[1] لمازري المالكي، أبو عبد االله محمد بن علي بن عمر، المعلم بفوائد مسلم، ت: محمد الشاذلي النفير،ط2 ،المؤسسة الوطنية للكتاب، الجزائر، 1991م، 3 /54 ،55 / العقد لإمامين في عصر واحد لا يجوز. وقد أشار بعض المتأخرين من أهل الأصول إلى أن ديار المسلمين إذا اتسعت وتباعدت وكان بعض الأطراف لا يصل إليه خبر الإمام ولا تدبيره حتى يضطروا إلى إقامة إمام يدبرهم فإن ذلك يسوغ لهم
[2]مسلم 4904
[3] القرطبي، محمد بن أحمد بن أبي بكر بن فرج، الجامع لأحكام القرآن، ت: أحمد البردوني وإبراهيمأطفيش، ط2 ،دار الكتب المصرية، القاهرة، 1964م، 1 /273 / إذ قال في حديث عرفجة وعبد الله بن عمرو السابقين:” وهذا أدل دليل على منع إقامة إمامين؛ ولأن ذلك يؤدي إلى النفاق والمخالفة والشقاق وحدوث الفتن وزوال النعم، لكن إن تباعدت الأقطار وتباينت كالأندلس وخراسان جاز ذلك” / ابن الأزرق، محمد بن علي بن محمد بن علي المالكي، بدائع السلک فی طبائع الملک ، ت: علي سامي النشار، ط1 ،دار السلام، القاهرة، 2008م، 1 /77 / ابن عرفة فيما حكى عنه ابن الأزرق المالكي”896ه”:” فلو بـعُد موضع الإمام حتى لا ينفذ حكمه في بعض الأقطار البعيدة، جاز نصب غيره في ذلك القطر/ الدسوقی ، حاشیه الدسوقی علی الشرح الکبیر ،144 /7 / الدسوقي”1230ه”:” وقيل بالجواز إذا كان لا يمكن النيابة لتباعد الأقطار جداً واقتصر عليه ابن عرفة
[4]غياث الأمم)) (ص: 28).
[5]السمنانی ، روضة القضاة و طریق النجاة ، 1/68 / واختلف في الإمام إذ اكان ببلد بعيد لا يقدرعلى استعلام حاله وما يعرض له، هل لأهل ذلك الموضع أن ينصبوا غيره أم لا؟ فعند جمهورنا ليس لهم ذلك
[6]القلقشند، مآثر الإنافة فی معالم الخلافة ، 46 /1 / فلو عقدت البيعة لاثنين معاً لم تنعقد لواحد منهما فلو كانا في إقليمين متباعدين ففيه وجهان لأصحابنا الشافعية، أصحهما ما عليه الجمهور بطلان بيعتهما