Дорул куфрларни навлари ва дорул исломни дорул куфрга айланиши.

Дорул куфрларни навлари ва дорул исломни дорул куфрга айланиши.

(2-қисм)  

Дорул ислом ториъ дорул куфрга ёки шиъаларни сўзи бўйича дорул харб бўлган дорул куфрга хам айланиши мумкинми?

Бахсни бошлашдан ва исломий фуқахоларни турли-хил раъйларини кўриб чиқишдан олдин бир неча нуқтага ишора қилмоқчиман:

 1-Бир мусулмонни кофирга ўзгариши борасидаги хукм, яъни бир мусулмонни такфир қилишлик; мана бу мусулмонни такфир қилиш бўйича шаръий қоидаларни комил суратда риоя қилиниши керак, мусулмон шахс аслий  “тўрт филтердан” (1- жиноятни исбот қилиш,2- жиноятни аллох ва росули томонидан тасдиқланиши, 3- такфирни шартлари,4- такфирни монеъликлари) ўтказилиши лозим; ва шунингдек бу шахс “ишонч” билан фосид деб ташхис берилиши керак, шубхага чанг солиш орқали уни иртидод хукмидан оқлайдиган шубха хам бўлмаслиги лозим, ва шахс 1- огох холида, 2- қасддан, 3- ўзини ихтиёри,хохши билан мукаффарага дучор бўлган бўлиши керак, мана шу пайтда бир шахсни исломдан куфрга ўзгаргани хақида хукм чиқарилади ; шу тартибда бир диёрни,дарни исломдан куфрга томон ўзгаргани борасида хам аслий “бир филтерни” риоя қилиниши керак, қуръон ва сахих суннатда ва сахобаларни ва барча исломий мазхабларни раъйларида, дорул исломни дорул куфрдан ажратиб ташхис бериладиган меъёр,ўлчов “қонун ва хукм” бўлган.

Мана бу холатда инсон ва диёрлар ўзгариши мумкин, улар куфрдан ислом томонга хам ўзгара олади ва хам исломдан куфр томонга хам ўзгаради, шунингдек уламолар айтишадики: мана шу суратда инсон ва диёр ўзгариб турадиган нарса, улар куфрдан исломга қараб хам ва исломдан куфрга томон хам ўзгара олади, шунингдек уламолар айтишадики: агар бир ерни “куфр диёри” ё “ислом ва иймон диёри” ё “дору силм” ё “дору тоах” ё “дору маъсиях” ё “дорул мўъминин” ё “дорул фасиқин” дейилган бўлса, бу  ориза сифатлари  ( доим ва хамиша сақланиб қолмайдиган сифатлар) хисобланади ва у лозима сифатлардандир! Мана бу холатда, шубхасиз бу сифат ( бир диёр учун) бошқа бир сифатга кўчиб ўтади( ўзгаради), худди шунга ўхшаш бир киши куфрдан иймонга,илмга сари ўзгаради ва шунингдек буни  акси хам бўлади.   .[1]

Аммо мусулмон киши хақида хам ва “дар” ,диёр хақида хам шуни билишимиз лозимки, улар “ишонч” билан олдин мусулмон бўлишган ва шак,гумон, эхтимол билан икковини исломдан чиқариб бўлмайди,чунки:

 أنّ الثّابتَ بِيَقينٍ لا يزولُ بالشّكِّ والاحتمالِ .

-Яна бир бошқа бир ўрин шуки: диёр эмас балки ундаги сокин бўлганлар химояланган. Маъсум мусулмонларни қони,моли, обрўси,номуси маъсум ва харомдир, улар қаерда бўлишидан қатъий назар дорул исломда бўладими ё дорул куфрда бўладими, фарқи йўқ.

Имоми Шофеъий рохимахуллох уммунда айтадики:

  “فأمّا المسلمُ فحرامُ الدّمِ حيثُ كان “.

“мусулмон қаерда бўлишидан қатъий назар қони харомдир”, айтадики:

“وَ إِنَّمَا یحْرُمُ الدَّمُ بِالْإِیمَانِ کانَ الْمُؤْمِنُ فِي دَارِ حَرْبٍ أَوْ دَارِ إسْلَامٍ “.[2]

“Албатта қон иймон келтириш билан харом бўлади,мана бу мўъмин дорул исломда бўладими ё дорул куфрдами,фарқи йўқ.”

Мана бу исломий назар дорул куфрларда сокин бўлиб олган ва алжазоирдаги  аёлларни, хатто гўдакларни,болаларни қонини уларни оталари,эрлари қилган жиноят сабабли халол қилиб олишган  тахминан ярим девона,мувозанатсиз,номутаъодил бекорчи муфтиларни назарини баробарида бутунлай қарама-қаршидир.[3]

-Бошқа бир ўрин шуки: ислом жахонидаги фуқахолар жумхури шунга иттифоқ қилишганки, аллох шариат қилиб берган нарсалар  бўйича дорул ислом билан дорул куфрни ўртасида фарқ йўқ, аллох таоло бандаларига харом қилган ё вожиб қилган нарсалар дарни,диёрни ўзгариши билан хукм ўзгариб қолмайди ва мусулмон дорул куфрда бўладими ё дорул исломда бўладими харом ва халол “дар”,диёрни ўзгариши билан ўзгармайди. Дорул исломда халол ё харом  бўлган нарса, дорул куфрда хам халол ва харом бўйича қолади.

(давоми бор…….)


[1] ابن تیمیه . مجموع الفتاوی 27/45) / فإن كون الأرض دار كفر ، أو دار إسلام ، أو إيمان ، أو دار سلم ، أو حرب ، أو دار طاعة ، أو معصية ، أو دار المؤمنين، أو الفاسقين ، أوصاف عارضة لا لازمة ، فقد تنتقل من وصف إلى وصف ، كما ينتقل الرجل بنفسه من الكفر إلى الإيمان والعلم وكذلك بالعكس

[2]شافعی، محمد بن ادریس، الأم، ج7، ص369

[3]كما في فتوى عمر محمود أبو قتادة الفلسطيني في فتواه المشهورة. (فتوى كبيرة الشأن في جواز قتل الذرية والنسوان درءًا لخطر هتك الأعراض وقتل الإخوان)، مجلة الأنصار التابعة للجماعة الإسلامية في الجزائر (الجيا)، بتاريخ شوال 1415ه- 3 / 1995م.

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *