Дорул куфрларни навлари ва дорул исломни дорул куфрга айланиши.

Дорул куфрларни навлари ва дорул исломни дорул куфрга айланиши.

(3-қисм)  

Имоми Шофеъий рохимахуллох уммунда айтадики:

 “مِمَّا یعْقِلُهُ الْمُسْلِمُونَ وَ یجْتَمِعُونَ عَلَیهِ أَنَّ الْحَلَالَ فِي دَارِ الْإِسْلَامِ حَلَالٌ فِي بِلَادِ الْکفْرِ وَ الْحَرَامَ فِي بِلَادِ الْإِسْلَامِ حَرَامٌ فِي بِلَادِ الْکفْرِ “.[1]

Мусулмонлар ақл билан қўлга киритган  ва унга ижмоъ қилган нарса шуки: дорул исломда халол бўлган нарса дорул куфрда хам халол бўлади ва дорул исломда харом бўлган нарса куфр диёрида хам харом бўлади.

Ерни дорул ислом ва дорул куфрга тақсим бўлиши барча исломий мазхаблар иттифоқ қилган нарсадир ва хеч ким унда ихтилоф қилмайди, аммо имоми Шофеъий рохимахуллох айтадики ер ягона дар хисобланади[2],илгари хам айтилганидек, у кишини манзури шуки, мусулмон шахс ер юзини қаерида бўлишидан қатъий назар аллохни шариатидаги ахкомларни лозим тутиши,махкам ушлаши керак, дорул исломда бўладими ё дорул куфрда бўладими фарқи йўқ, шу асосга кўра мусулмон учун худудлар ерни хамма қисмида вожиб бўлади, аммо ханафия мазхабидагиларни бир дастасини эътиқод қилишича, мусулмонларни устида хадларни ижро қилишлик дорул харбда вожиб бўлмайди.

-Бошқа бир ўрин шуки, унга бир неча марта ишора қилиниши керак: “дар” ва диёрга берилган хукмни унда сокин бўлган одамларга алоқаси йўқ. Яъни бир макон дорул ислом бўлиши мумкин, аммо хайбарга ўхшаб ёки хиндга ўхшаб ундаги аксар сокин бўлган ахоли кофир бўлиши мумкин, ёки фатхдан олдинги макка ва хабашага ўхшаш дорул куфр бўлиши ва ундаги сокин одамларни орасида мусулмонлар хам яшашлари мумкин. Соддароқ тил билан айтганда масалан: бир кўп қаватли бинони мусулмонларга тегишли десанг,ундаги сокин бўлган одамларни хаммаси мусулмон бўлишлари шарт эмас, ёки мана бу бино кофирларга тегишли дейилган пайтда ундаги яшовчи одамларни хаммаси хам кофир бўлишлари шарт эмас, бинони эгаси мусулмондан кофирга ё кофирдан мусулмонга  ўзгарадиган бўлса, ундаги яшаётган одамлар хам исломдан куфрга ё куфрдан исломга томон ўзгариб қолишмайди. Мана бу бинони эгаси мусулмондан кофирга ёки кофирдан мусулмонга ўзгариб қолишини, ундаги яшовчи одамларга хеч қандай алоқаси йўқ.

 Ханафий мазхаби:

Мухаммад ибни Хасан Шайбоний рохимахуллох айтадики: бир диёрда мусулмонларни хукми ижро бўлиши билан у ер дорул исломга айланади, агар у ерда ғайри мусулмонларни хукми жорий бўладиган бўлса, демак бу ер дорул харб бўлади.  [3]

Косоний рохимахуллох айтадики: бир диёрда куфр ахкомлари ошкор бўлиши билан бу диёр дорул куфр хисобланади. Шунга қарамасдан ханафий мазхабидаги кўп фуқахолар дорул исломни  дорул куфрга   айланиши учун уч шартни қўйишган: [4]

1-У ерда куфр қонунлари ва ахкомлари хоким бўлиши керак.

2-Хар томондан дорул куфрга боғланган бўлиши керак.

3-У ердаги мусулмонлар ва ахли зимма ўзини аввалги хавфсиз холатида бўлмаса.

Ибни Обидин ханафий рохимахуллох, имоми Абу Ханифа рохимахуллохни мана бу борадаги назарини баён қилиб айтадики: дорул ислом қуйидаги шартлар билан: куфр ахкомларини ижросини шухрати, ислом ахкомларини ижросига монеълик қилиниши, дорул куфрга уланган бўлиши ва ундаги сокин одамларни иртидоди орқали дорул куфрга айланади; дархақиқат имоми Ханафий рохимахуллохни мазхабидаги мана бу дастадаги уламолар уч шарт мавжуд бўлган холатдагина, минтақани дорул исломдан дорул куфрга айланади,деб хисоблайди.  [5]

(давоми бор……)


[1] شافعی، محمد بن ادریس، الأم، ج7، ص375

[2] ( مجلة مجمع الفقه الإسلامي ) العدد السابع ، الجزء الرابع ، 1412 هـ ، من مداخلة للدكتور عابد السفياني .

[3] (شرح السير الکبير 5/2165) / لْان الدار إنما تصير دار الإسلام بإجراء حکم المسلمين فيها وحکم المسلمين غير جار فکانت هذه دار حرب .

[4] (بدائع الصنائع 7/130) / تصير الدار دار كفر بظهور أحکام الکفر فيها  .

[5] ابن­عابدين، محمد امین، رد المحتار على الدر المختار، ج4، ص175

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *