Бисмиллах валхамдулиллах, аммо баъад: ассаламу алайкум ва рохматуллох ва барокатух / 11 бўлим:
Дорул куфрларни навлари ва дорул исломни дорул куфрга айланиши(2)
(4-қисм)
Ханбалийлар:
Ибни Қуддома Ханбалий рохимахуллох ханафий мазхабидаги уламоларнинг баъзилари “дорул исломни” “дорул куфрга” ўзгариши учун қоил бўлишган уч шартни танқид қилиб айтадики:
وَلَنَا، أَنَّهَا دَارُ كُفَّارٍ، فِيهَا أَحْكَامُهُمْ، فَكَانَتْ دَارَ حَرْبٍ – كَمَا لَوْ اجْتَمَعَ فِيهَا هَذِهِ الْخِصَالُ -، أَوْ دَارَ الْكَفَرَةِ الْأَصْلِيِّينَ .
Бизларни наздимизда кофирларни ахкомлари ижро қилинадиган агарчи уч шартга эга бўлса ёки аслий кофирларни диёри бўлса хам, диёр дорул харбдир. Кофирларни ахкомлари ижро қилинадиган диёр яқин ё узоқ бўлишини бир минтақанинг дорул куфр ё дорул ислом бўлишига таъсир қилмайди. Шунингдек баён қилинганидек, ибни Қуддома рохимахуллох айтадики, мана бу имом Шофеъий рохимахуллохни раъйи хам хисобланади. Мана шу шаклда ханбалийлар мазхаби хам бир диёрни устида хукм чиқаришни меъёри,мезони унда ижро қилинадиган ахкомларни навига боғлиқ,деб билишади. [1][2]
12 имомлик шиъаларни наздида диёрларни ўзгариши:
Баъзи бир жаъфарий шиъалари шундай эътиқод қилишадики, дорул ислом дорул куфрга айланиб қолмайди, улар хам кўпчилик шофеъийларни кўз-қарашига эгадирлар. Мисол тариқасида шайх Тусидар “лақит” бахсида дорул исломни учинчи худудларида айтадики: мусулмонларга тегишли бўлган диёрни мушриклар келиб уни эгаллаб олишган,Тарсусга ўхшаш. [3]
Мана бу кўз-қараш асосида мана бу дастадаги жаъфарий шиъаларини наздида дорул ислом уч хил бўлади:
1-Мусулмонларни ўзини қўли билан қурилган диёрлар: Бағдод, Басра;
2-Олдин кофирларга тегишли бўлиб сўнгра мусулмонлар томонидан фатх қилинган диёрлар.
3-Олдин мусулмонларга тегишли бўлган,аммо кейин кофирлар уни ишғол қилишган диёрлар.
Мана бу кўз-қарашга эга бўлган жаъфарий шиъалари, андалус ва……га ўхшаш олдин мусулмонларга тегишли бўлган,аммо хозирда кофирларни хукмронлиги остида қолган диёрларни хам дорул исломни жумласидан деб билишади.
Шиъаларни бошқа бир дастасини эътиқоди бўйича дорул ислом дорул куфрга айланади,бу худди мусулмон шахсни кофирга айланишига ўхшайди. Мисол тариқасида Халлий айтадики: кофирлар эгаллаб олишган мусулмонларга тегишли бўлган диёрларни барчаси дорул куфр жумласидан деб хисобланади. Чунки хукмронлик ва хокимият ўзини кетидан ислом қонунларини бир четга сурилишини ва кофирларнинг қонунларини татбиқ қилинишига олиб келади. [4]
Умуман айтганда турли-хил исломий мазхабларни фуқахоларини ўртасида дорул исломни дорул куфрга ўзгариши бўйича 4 хил кўз-қараш мавжуд:
1-Бир диёрни устида кофирлар ғолиб бўлиб уларнинг ахкомлари ижро қилиниши билан мана бу диёр дорул куфрга айланади.
2-Дорул исломни агарчи кофирлар эгаллаб олишган ва мусулмонлар бу диёрни бўшатиб чиқиб кетишган ва у ерларда кофирларни ахкомлари ижро қилинган тақдирда хам дорул куфрга айланишини имкони йўқ, агар бу ерга дорул харб деб исм қўйилган бўлса, бу “суратан ла хукман” бўлганлиги сабаблидир.
3-Агар “дорул исломни” кофирлар босиб олишса ва хокимият кофирларга тегишли бўлса, аммо модомики мусулмонлар у ерда қолиб ислом шиорларини ижро қилишар экан, бу холатда “дорул ислом” “дорул куфрга” айланмайди.
4-Агар дорул ислом имоми Абу Ханифа рохимахуллохни сўзига биноан уч шартга эга бўлса, дорул куфрга айланади.
(давоми бор……)
[1]المغني مع الشرح الكبير) 10/ 95./ لنا أنها دار كفار فيها أحكامهم فكانت دار حرب كما لو اجتمع فيها هذه الخصال أو دار الكفرة الأصليين/
[2]المغني مع الشرح الكبير 10/ 95. (ومتــى ارتد أهــل بلد وجــرت فيه أحكامـهم صاروا دار حرب في اغتنام أموالهم وسبي ذراريهم الحادثين بعد الردة، وعلى الإمام قتالهم فإن أبابكر الصديق رضي الله عنه قاتل أهل الردة بجماعة الصحابة، ولأن الله تعالى قد أمر بقتال الكفار في مواضع من كتابه وهؤلاء أحقهم بالقتال لأن تركهم ربما أغرى أمثالهم بالتشبه بهم والارتداد معهم فيكثر الضرر بهم، وإذا قاتلهم قتل من قدر عليه ويُتبع مدبرهم ويُجاز على جريحهم وتغنم أموالهم، وبهذا قال الشافعي. وقال أبو حنيفة: لاتصير دار حرب حتى تجتمع فيها ثلاثة أشياء: أن تكون متاخمة لدار الحرب لاشيء بينهما من دار الإسلام (الثاني) أن لايبقى فيها مسلم ولاذمي آمن (الثالث) أن تجري فيها أحكامهم. ــ قال ابن قدامة ــ ولنا أنها دار كفار فيها أحكامهم فكانت دار حرب) (
[3] محمدبن الحسن الطوسی، المبسوط فی فقه الامامیه، تهران، المکتبة المرتضویة لاحیاء التراث الآثار الجعفریه، بی تا، ج 3، ص 343. / «دارالاسلام علی ثلاثة اضرب: بلد بنی فی الاسلام و لم یقهر بها المشرکون کبغداد و البصرة…؛ و الثانی کان دار کفر فغلب علیها المسلمون و اخذوه صلحا و اقرّوهم علی ما کانوا علیه علی أن یؤدّوا الجزیه…؛ و الثالث دار کانت للمسلمین و تغلّب علیها المشرکون مثل الطرطوس.»
[4] جمال الدین حسن بن یوسف حلّی، تذکرة الفقها، تهران، مکتبة الرضویه لاحیاء آثار الجعفریه، بی تا، ج 2، ص 275. / «اما دارالکفر… بلد کان للمسلمین فغلب الکفّار علیه.»