Ўзаро халқаро хурматни ва назокатни риоя қилишни асли ( 15 бўлим)
(3-қисм)
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки:
لاَ إِيْمَانَ لِمَنْ لاَ أَمَانَةَ لَهُ، وَلاَ دِيْنَ لِمَنْ لاَ عَهْدَ لَهُ [1]
Омонатга пойбанд бўлмаган кишини иймони комил бўлмайди, ахд ва паймонга пойбанд бўлмаган кишини эса дини комил бўлмайди. Яъни унга хукумат қудрати хам,исломий қонун ва дастурлар хам хамрохлик қилмайди ва уни химояламайди,хамда унинг мана бу хокимиятни ,қонунларни баробарида қилган итоати хам ноқис бўлади, у дунёда жазоланишдан хам омонда қолмайди ва яхши қиёматга хам эга бўлмайди ва қиёматда хам омонда қолмайди. Мана бу холатда дин,мана бундай ахдни бузишларга нисбатан ўзини тўрт маъноси ва мафхуми билан келишмайди. Бундан ташқари мўъминлар шаръий узрга эга бўлмасдан туриб бошқалар билан тузилган паймон ва қарордодларни хатто бир шартини хам буза олмайдилар,чунки
«المسلمونَ على شروطِهم»[2]
Мана бу холатда шуни айтса бўладики, дорул исломни ва исломий давлатнинг дорул куфрлар ва кофирларнинг жамиятлари билан тузилган ташқи қарордодларида,паймонларида қисқа муддатли,ўрта муддатли хатто узоқ муддатли мақсадларига етиш ёки даъватни озод холда етказиш ёки қуролли жанг йўлини танламасдан туриб одамларни комил исломга амал қилишлари учун шароитни тайёрласа бўлар экан.
Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам ақабайи аввалдаги паймонлар билан (байъатун ниса/ чунки унда қуролли жангга қарор қилинмаган эди) ва иккинчи ақабада ( унда жангга,қуролли урушга байъат қилинган) хақиқатда эса бир озгина бўлса хам қуролли жанг қилмасдан туриб мадинадаги мўъминларни иймон келтиришлари орқали дорул исломни,давлатни,исломий хукуматни шаклланиш шароитини мухайё қилдилар, росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мадинадаги ансорларга қарата хитоб қилдиларки: бизларни қон ва жонимиз бир-биримизга гаровланган. Сизлар мендан ва мен сизлардан бўламан, сизлар ким билан жанг қилсангизлар мен хам жанг қиламан,ким билан сулх тузсангизлар мен хам сулх тузаман. [3]
Мадинадаги яхудий ,мушрик кофирлар билан дорул исломнинг тузган паймони хам исломий бошқарувни янада мустахкамлади. Мана буни кетидан биз душманларни ажратиш ва аслий душманга диққатни қаратиш йўлида нижронни насронийлари,ахсоъни мажусийлари ва бошқа мушрик қабилалар билан тузилган паймонларга гувох бўламиз. [4]
Хижратни иккинчи йилида росулуллох саллаллоху алайхи васаллам бани замрани секуляристлари билан паймон тузадилар, бу паймон учун муддат таъйин қилинмайди, яъни агарда улар ўртадаги паймонни бузмас эканлар, уларни паймонлари доимий бўлади “денгизда садаф бўлгунига қадар” ёки ана ўша иккинчи йилда бани мадлажни секуляристлари билан бирга тажовуз қилмаслик бўйича паймон тузилади. Мана бу дастадаги паймонларни натижасида бу диёрларга даъват жангсиз кириб боради, агар бу диёрдаги хар қандай киши мусулмон бўладиган бўлса, тўлиқ хавфсизлик остида исломни хаммасига амал қила олади, буни оқибатида кофирларни сафи хам ажралади ва аслий душман хам таназзулга юз тутади.
Хижратни олтинчи йилида хам дорул ислом ва исломий давлатдаги изтирорий,зурурат холати сабабли худайбия паймони бўйича музокара содир бўлди. Шуни билишимиз лозимки музокара яъни бир қарорга келишиш бўйича тортишиш ва қарши томонни кўндиришдир,олди-берди дипломатикаси имтиёз олиш ва имтиёз беришга асосланган бўлиб унда қуйидагиларга қарор қилинди:
(давоми бор…..)
[1]أحمد (12567)، والبزار (7196)، وأبو يعلى (2863).
[2]أخرجه أبو داود (3594 )، وابن الجارود في ((المنتقى)) (1001 )، وابن حبان (5091 )
[3]ابن هشام، السیره النبویه،ج 2، ص 85
[4]ابن کثیر ، البدایه و النهایه ، ج۳ ، ص ۲۲۴-۲۲۶ / و سیره ابن هشام ؛ ص ۱۳۴-۱۳۸