Нафийи сабилни асли ва исломий иззат.(1) ( 16 бўлим)
(2-қисм)
Аллох таоло росулуллох саллаллоху алайхи васалламга мўъминларни намунаси ва дорул исломни рахбари сифатида мархамат қиладики:
«يا أَيهَا النَّبِي اتَّقِ اللَّهَ وَلَا تُطِعِ الْكَافِرِينَ وَالْمُنَافِقِينَ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيمًا حَكِيمًا»(احزاب/1)
Эй пайғамбар, аллохдан қўрқинг ва кофир,мунофиқ кимсаларга бўйинсунманг! Албатта аллох билгувчи ва хикмат эгаси бўлган зотдир.
Ошкор “олтиталик кофирларнинг бирини хокимияти,хукумати ёки ички пинхон кофирларни ва мунофиқлар тўдасини хокимияти қабул қилинган пайтда, ана ўшаларни хокимиятига ва уларни қонунларига итоат қилиш лозим бўлган нарса хисобланади; энди аллох таоло ошкор ва пинхон кофирларга итоат қилишни манъ ва харом қилган пайтида, буни маъноси уларни қонунлари,хукумати мўъминларга харом дегани бўлади. Шу сабабли хам аллох таоло мўъминларга хитоб қилиб мархамат қиладики:
«يا أَيهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تُطِيعُوا الَّذِينَ كَفَرُوا يرُدُّوكُمْ عَلَى أَعْقَابِكُمْ فَتَنْقَلِبُوا خَاسِرِينَ»( آل عمران/ 149)
Эй мўъминлар, агар кофирларга итоат қилсангиз, сизларни кетингизга (куфрга) қайтарадилар. Бас,зиён кўргувчиларга айланиб қоласизлар.
Шу нарса бизларга тушунарли бўлдики, хокимга “итоат” қилишлик фақат исломий тузумга тегишли эмас, балки исломийми ё ғайри исломий бўладими хар қандай хукуматни туриб бериши,уни давомийлиги одамларнинг хокимга итоатларисиз имкони йўқ ишдир, аллох таоло кофирларни хокимиятига болта уриб амр қиладики, кофирларга “итоат” қилинмаслиги керак; яъни хақиқатда мисол тариқасида келтирилса, “Аллох эса энг юксак хислатлар сохибидир” бўлган зот фалончини ўлдиринглар демади,балки уни бўйнига уринглар деди,бу уни ўлдирилишига далолат қилади, раисга ёки амирга,мудирга,рахбарга итоат қилмаслик , уни раислигини,амирлигини,мудириятини,хокимиятини қабул қилмасликдир. Шубхасиз мажбурлик юзасидан мана бу кофирларга итоат қилаётган кишилар,аллохни шариатидаги қонунларга итоат қилмасликлари керак. Чунки мана бу итоат ё исломий хукумат учун бўлиши керак ёки кофирларни хукумати учун бўлиши лозим.
Барча шаръий манбаъларга истинод қилган холда шуни тушуниб етамизки, инсонлар ўша аввалги даврдан бошлаб тоғутларга куфр келтириш ва аллохга иймон келтириш билан ислом доирасига киришган, мана бу “итоат” хам аллох таолога ва уни хукмларига,қонунларига чегараланган, мана бу итоат аллох таолони хукмларига,қонунларига хосланган:
«إِنَّمَا كَانَ قَوْلَ الْمُؤْمِنِينَ إِذَا دُعُوا إِلَى اللَّهِ وَرَسُولِهِ لِيَحْكُمَ بَيْنَهُمْ أَن يَقُولُوا سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا ۚ وَأُولَٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ»(نور/51)
Аллох ва унинг пайғамбарига ўрталарида хукм чиқариш учун чорланган вақтларида, мўъминларнинг сўзи “эшитдик ва бўйинсундик”, (демоқдир). Ана ўшалар нажот топгувчилардир.
Мана бу холатда мўъминлар ўзларини “итоат”ларини аллох таолога (қуръонга) ва пайғамбарига (сахих суннатга,ўзларидан бўлган улил амрга) беришади, улар кофирларни хокимиятини хукмронлигини қабул қилмасликка даъват қилинишган, мана шулардан шуни тушуниб етамизки, кофирлар мўъминларни устида хукмронлик қилишлари учун хеч қандай йўл қолдирилмаган, модомики мўъминлар хақиқий иймонга,шойиста амалга эга бўлишар экан аллох таоло харгиз мўъминларни устига кофирларни хукмрон қилиб қўймайди ва аллох таоло кофирлар учун ахли иймонни устида хукмронлик қилишига йўлни очиб бермайди, шунингдек аллох таоло мархамат қиладики:
«وَ لَنْ يجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلًا» (نساء / 141)
Ва аллох харгиз кофирлар учун мўъминлар устига йўл бермагай.
(давоми бор……)