Нафийи сабилни асли ва исломий иззат.(1) ( 16 бўлим)

Нафийи сабилни асли ва исломий иззат.(1) ( 16 бўлим)

(5-қисм)

Мана бу борада шаръий манбаълардан келтирилган мисолларни ўзи билан бахсимизни давом эттиришни лозим топдик:

 -Кофир ўзини мусулмон опа-синглисини устида хам валий, бошчилик қила олмайди, никох ишлари бўйича валийлик жойгохи ундан тортиб олинади.  Хатто ибни Қуддома рохимахуллох ва ибни Мунзир [1][2]

рохимахуллох ва исломий мазхабларни етакчиларини орасидаги ахли илмни барчасини ижмоъсини, Молик,Шофеъий,ахли раъйларни ижмоъсини баён қиладики, кофир киши мусулмон аёлларга,қизларга валийлик,бошчилик қила олмайди. Хатто кофир киши мусулмон эркак ва аёлни никохи пайтида гувох сифатида хам қабул қилинмайди, мана бу ахли суннат деб маъруф бўлган тўрт мазхабни  Ханафий,Моликий, Шофеъий, Ханбалийни раъйи бўлади, чунки аллох таоло амр қиладики, ўзингиздан бўлган икки одил кишини гувохликка олинглар, :  [3][4][5][6][7][8]

وَأَشْهِدُوا ذَوَيْ عَدْلٍ مِنْكُمْ (طلاق/2)

Ва (ярашиб олиб қолаётган ёки ажрашиб кетаётган чоғларингда) ўзларингиздан (яъни мусулмонлардан) бўлган икки адолат сохибини гувох қилинглар.

Кофирлар бизлардан эмас. Агар аёл киши ахли китобни кофирларидан бўлиб эркак мусулмон бўлган тақдирда хам имоми Шофеъий, Ханбалий, Мухаммад Шайбоний ва бошқаларни назари бўйича никохдаги гувохлар мусулмонлардан бўлиши лозим. [9][10][11]

-Мусулмон аёл ва қизларга кофир шахсни вилояти бекор бўлганлиги сабабли, мана бу аёл ва қизлар оталарини,акаларини, атрофидагиларни  рухсатисиз ўзлари дорул исломга хижрат қила олишади. Аллох таоло мухожир аёл ва қизлар хақида мархамат қиладики:

  يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا جَاءَكُمُ الْمُؤْمِنَاتُ مُهَاجِرَاتٍ فَامْتَحِنُوهُنَّ ۖ اللَّهُ أَعْلَمُ بِإِيمَانِهِنَّ ۖ فَإِنْ عَلِمْتُمُوهُنَّ مُؤْمِنَاتٍ فَلَا تَرْجِعُوهُنَّ إِلَى الْكُفَّارِ ۖ لَا هُنَّ حِلٌّ لَّهُمْ وَلَا هُمْ يَحِلُّونَ لَهُنَّ ۖ …..ذَٰلِكُمْ حُكْمُ اللَّهِ ۖ يَحْكُمُ بَيْنَكُمْ ۚ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ(ممتحنه/10)

Эй мўъминлар, қачон сизларга (макка кофирларининг қўл остида қолган) мўъминалар хижрат қилиб келсалар,сизлар улар (нинг иймонлари)ни имтихон қилиб кўринглар ( яъни улар ўз эрларини ёмон кўриб ёки сизлардан бирортангизга ишқи тушиб қолгани учун эмас, балки фақат дини ислом учун хижрат қилганлари хақида сизларга  қасам ичсинлар). –  Аллох уларнинг (дилларидаги) иймонларини (хам) жуда яхши билгувчидир. – Бас, агар сизлар уларнинг (хақиқий) мўъмина эканликларини билсангизлар, у холда уларни кофирларга қайтарманглар! – у мўъминалар (кофирлар)учун халол эмас ва у (кофир)лар (мўъмина)лар учун халол эмасдир…………..Бу аллохнинг хукмидир. У сизларнинг ўртангизда хукм қилур. Аллох билгувчи ва хикмат сохибидир.

-Мусулмон аёл кофирга никохланмайди.

  لَا هُنَّ حِلٌّ لَّهُمْ وَلَا هُمْ يَحِلُّونَ لَهُنَّ (ممتحنه/10)

У мўъминлар (кофирлар) учун халол эмас ва у (кофир)лар (мўъмина) лар учун халол эмасдир.  Чунки оилада хўжайин бўлиш хам вилоятни,рахбариятни  бир тури хисобланади. Кофирнинг мусулмонни устида вилояти, бошчилик қилиши харомдир. [12]

-Агар бир аёлни эри муртад бўлса,мана бу эркаклар хам аёлларга харом  бўлади, никохи ботил бўлади, улар кофир бўлганликлари сабабли ошкор “олтиталик кофирлардаги мўъминларни устида қилинадиган  барча вилоят,бошчилик қилиш хақлари соқит бўлади.

Шуниси қизиқки, муртад шахсда нафақат мусулмон аёлни устидаги вилоят,бошчилик қилиш хаққи соқит  бўлиб қолмасдан, балки аслида кофир бўлган ўзига ўхшаган муртад аёлларни устида вилоят,бошчилик қилиш хаққи хам қолмайди. Мана бу тўрт мазхаб ханафий, ханбалий,шофеъий, моликийларни сўзидир.   [13][14][15][16][17]

(давоми бор……)


[1]المبدع، لإبراهيم بن مفلح (7/31).

[2]تبيين الحقائق للزيلعي (2/99)، / حاشية ابن عابدين (3/77).

[3]قال ابن قدامة: أما الكافر فلا ولاية له على مسلمة بحال بإجماع أهل العلم ـ منهم مالك والشافعي و أبو عبيد وأصحاب الرأي.

[4]الإجماع (ص: 78) قال ابن المنذر:  أجمعوا أنَّ الكافِرَ لا يكونُ وليًّا لابنته المسلمةِ . / وقال ابن المنذر: أجمع على هذا كل من نحفظ عنه من أهل العلم.

[5]((الفتاوى الهندية)) (1/267

[6]((الكافي)) لابن عبد البر (2/892)، ((مختصر خليل)) (ص: 222

[7]((روضة الطالبين)) للنووي (7/45).

[8]((كشاف القناع)) للبهوتي (5/65)، ((مطالب أولي النهى)) للرحيباني (5/82).

[9]((العزيز شرح الوجيز)) للرافعي (7/517). ويُنظر: ((كفاية الأخيار)) للحصني (ص: 358).

[10]((كشاف القناع)) للبهوتي (5/66)، ((مطالب أولي النهى)) للرحيباني (5/82).

[11]((بدائع الصنائع)) للكاساني (2/253).   

[12]((تفسير البغوي)) (8/98)، ((تفسير البيضاوي)) (5/206)

[13]((العذب النمير)) للشنقيطي (5/211).

[14]((تبيين الحقائق)) للزيلعي (4/277)، ((الفتاوى الهندية)) (1/284)

[15]((منح الجليل شرح مختصر خليل)) لعليش (3/291). ويُنظر: ((التوضيح في شرح مختصر ابن الحاجب)) لخليل بن إسحاق (3/566).

[16]((روضة الطالبين)) للنووي (7/67)، ((مغني المحتاج)) للشربيني (3/156)، ((نهاية المحتاج)) للرملي (6/240).

[17]((الفروع)) لابن مفلح (11/356)، ((الإنصاف)) للمرداوي (12/32).

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *