Нафийи сабилни асли ва исломий иззат (2) (17 бўлим)

Нафийи сабилни асли ва исломий иззат (2) (17 бўлим)

(6-қисм)  

 Мунофиқлар тўдаси ( секулярзадалар) аллох таоло хор,залил қилган кишини аллох таоло унга иззат берган кишидан афзал қилишни исташади,

   «مَا لَكُمْ كَيْفَ تَحْكُمُونَ »  (صافات/154)

Ахир аллох таоло қуйидагича мархамат қилмаганмиди?

 أَفَمَن کَانَ مُؤْمِناً کَمَن کَانَ فَاسِقاً لَّا یَسْتَوُونَ ‏(سجده/18)

Ахир мўъмин бўлган киши билан фосиқ-итоатсиз кимса тенг бўлурми? (йўқ), баробар бўлмаслар!

Демак шахсий масалаларда бўладими ё ижтимоъий ,хукуматий масалаларда бўладими, уларни хаммасида кофирларнинг мўъминларни ва дорул исломни устида хукмронлик қилишларига хеч қандай йўл  мавжуд эмас; шу билан бирга, нафийи сабил қоидаси мусулмонлар билан кофирларни ўртасидаги жуда кўп қарордодларни хам бекор қилади, бошқа истелох билан айтганда вето қилиш хаққи бор; яъни агарчи ахд ва паймонда ахдга вафо қилиш вожиб бўлса хам, аммо агар  ахд қилингач бу орада аллохни шариатидаги хокимиятни асли ва дорул исломни истиқлоли хатарга тушадиган бўлса, нафийи сабил қоидаси майдонга тушади ва дорул ислом билан тузилган ахдни бекор қилади.

Мана бу бекор қилинишни ва вето қилиш хаққини иккита мисол билан изох беришга рухсат берасизлар: аллох таоло мўъминларга амр қилиб мархамат қиладики:

   یَٰٓأَیُّهَا ٱلَّذِینَ ءَامَنُوٓاْ أَوۡفُواْ بِٱلۡعُقُودِ (مائده/۱)

Эй мўъминлар, ахдларга (ўзаро келишган битимларга) вафо қилингиз!

Аммо агар мана бундай паймон тузилгандан сўнг, бу паймон аллохни шариати назари бўйича харом эканлиги, ундан нахий қилингани ва аслида фосид экани ёки уни сабаблари,иллатлари фосид  экани  мушаххас бўлса, мана бу муомалалар рибо, тижорат бўйича бўладими ёки никохлашда бўладими……… уни ботил,бекор қилиш вожиб бўлади. 

Росулуллох саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки:

الصُّلْحُ جَائِزٌ بَیْنَ الْمُسْلِمِینَ إِلَّا صُلْحاً أَحَلَّ حَرَاماً أَوْ حَرَّمَ حَلَالًا.

Мусулмонлар орасида сулх жоиздир, магар харомни халол қиладиган ёки халолни харом қиладиган сулх жоиз эмас.

وقالَ رسولُ اللَّهِ صلَّى اللَّهُ عليهِ وسلَّمَ : المسلمونَ على شروطِهم .[1]

Мусулмонлар ўзларини шартларида собит туришади ва уни ижро қилишда,уни риоя қилиш бўйича  вазифага эгадурлар.

«المسلمونَ على شروطِهم ، إِلَّا شرطا أَحَلَّ حَرَاماً أَوْ حَرَّمَ حَلَالًا »[2]

Мусулмонлар ўзларини шартларига вафо қилишлари керак ва шартларга амал қилишлик лозимдир, магар харомни халол қиладиган ёки халолни харом қиладиган шартларга амал қилиш лозим эмас.

Жаъфарий шиъалари хам мана бу борада Аби Абдуллох розиаллоху анхудан ривоят қилишадики:

« الْمُسْلِمُونَ عِنْدَ شُرُوطِهِمْ إِلَّا كُلَّ شَرْطٍ خَالَفَ كِتَابَ اللَّهِ عَزَّ وَ جَلَّ ، فَلَا يَجُوزُ»[3]

Мусулмонлар ўзларини қарордодларига,шартларига пойбанд бўлишлари керак, магар худони китобига мухолиф бўлган шартларга риоя қилиш жоиз эмас.

(давоми бор…..)


[1]أخرجه أبو داود (3594 )، وابن الجارود في ((المنتقى)) (1001 )، وابن حبان (5091 )  /

[2]ترمذی 1352

[3]حر عاملى، وسائل الشيعه، ج 12، ص 353.، أبواب الخيار ، باب 6 ، ح 2/ « الفقيه » ج 3 ، ص 202 ، ح 3765 ، باب الشرط والخيار في البيع ، « تهذيب الأحكام » ج 7 ، ص 22 ، ح 93 ، باب عقود البيع ، ح 10 / « دعائم الإسلام » ج 2 ، ص 44 ، ح 106 ، « مستدرك الوسائل » ج 13 ، ص 300 ، أبواب الخيار ، باب 5 ، ح 1.  /

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *