Партия (хизб),партиявийлик ва дорул ислом ва дорул куфрдаги хизблар (1) (22 бўлим)
(2-қисм)
Хизб луғут жихатидан одамлардан ташкил топган даста,жамоатни ва шахсни маслакдошларини,эргашувчиларини, бахра,қисмат маъносида келган. Аллох таоло кахф асхоблари хақида мархамат қиладики: [1]
ثُمَّ بَعَثْنَاهُمْ لِنَعْلَمَ أَیُّ الْحِزْبَیْنِ أَحْصَى لِمَا لَبِثُوا أَمَداً (کهف/12)
Сўнгра (уларнинг ичидаги қанча ухлаганликлари хақида тортишадиган) икки гурухдан қайси бири турган муддатларини (тўғри) хисоблаганини билиш учун уларни уйғотдик.
Мана бу ерда “хизб”ни луғатдаги маъноси келтирилган, худди намоз,бидъатга ўхшаш, гохида қуръонда ва сахих суннатда, сахобаларни,хойрул қурундаги аиммаларни сўзларида уни луғатдаги маъноси ишлатилган.
“Хизб”нинг қуръон мафхумида хам Роғиб Исфахоний “муфрадату фи алфазил қуръонил карим” китобида айтадики:
«الحزب جماعة فیها غِلَظ.»[2]
Уларни орасида бир нав шиддат,қийинчилик мавжуд бўлган гурухдир. Баъзилар хам қуръондаги мафхумларни эътиборга олган холда айтишадики: “ вохид фикрга,мақсадга кўра келишиб олишган ва уни химоя қилиб дифоъ қилиб жамланган гурухга хизб дейилади.” [3]
Агар хизбни маъно ва мафхумига диққат қиладиган бўлсак, хизб жамланишни,тафарруқни баён қилишини англаб етамиз. Ақида ва хадафлар ва муштарак манфаъатлар борасидаги бўлакларга бўлиниш ва жамланиш шахсиятга эга, тафарруқ ва жудолик, жанг,мубораза хам бошқа шахсиятдаги ақида ва хадафларга эга кишиларникидир. Масалан хизбуллох хизбуш шайтонни баробарида ақида,ишончлар,турли-хил хадафлар ва турли-туман шахсиятлар бўйича бир-бирларидан жудо бўлишган ва ошкора бир-бирларини қаршисида туришади,саф тортишган, уларни хар бири рухий жангларда, хатто харбий жангларда хам ўзини қаршисидаги тараф билан рақобат қилади ва шиддат,қўполлик билан бўлса хам ўзларини ақидалари,ишончларини химоя қилишади ва ўзларини мухолиф томонга юклашга харакат қилишади.
Мана бу холатда хар-хил ахзобларга кирган хар қандай мусулмон киши аслида секуляристларни йўлида харакат қилаётган бўлади, бу хақида аллох таоло мархамат қиладики:
وَلَا تَکُونُوا مِنَ الْمُشْرِکِینَ (روم/31)
Мушриклардан бўлманглар! ;дархақиқат бундай кишилар тафарруқдан келиб чиқадиган азобга гирифтор бўлишган, улар хохласа хам хохламаса хам ўзини сафини бошқа мусулмонлардан жудо қилади ва бошқа мусулмонларни қаршисида сафга қўшилиб олади, у истаса хам истамаса хам бошқа мусулмонлар билан таблиғий,рухий хатто қуролли жангларга қўшилади, бошқаларни тили,қўли билан азоблайди ва хам уни ўзи хам бошқалар томонидан азобланади. У азобни мазасини бошқа мусулмонларга хам тоттиради ва уни ўзи хам бошқалар томонидан азобни мазасини тотиб кўради. Аллох таоло мархамат қиладики:
قُلْ هُوَ الْقَادِرُ عَلَى أَن یَبْعَثَ عَلَیْکُمْ عَذَاباً مِّن فَوْقِکُمْ أَوْ مِن تَحْتِ أَرْجُلِکُمْ أَوْ یَلْبِسَکُمْ شِیَعاً وَیُذِیقَ بَعْضَکُم بَأْسَ بَعْضٍ انظُرْ کَیْفَ نُصَرِّفُ الآیَاتِ لَعَلَّهُمْ یَفْقَهُونَ (انعام/65)
Айтинг: “ у сизларнинг устингиздан ё оёқларингиз остидан азоб юборишга, ёки сизларни гурух-гурух қилиб аралаштириб юбориб (жангу- жадалларда) айримларингизга айримларингизнинг зарарини тоттириб қўйишга қодир бўлган зотдир”. Қаранг. Англаб етармикинлар, деб оятларимизни қандай баён қилмоқдамиз.
(давоми бор……)
[1] فرهنگ لغت منتهی الادب
[2] راغب اصفهانی، المفردات فی الفاظ القرآن الکریم
[3] حسن مصطفوی، التحقیق فی کلمات القرآن، تهران، دارالکتب الاسلامیه، ۱۳۶۱