Муқаддамот дарслари/ биринчи дарс: дин нима? Секуляристлар бизлардан қайси динни хохлашади?

Муқаддамот дарслари/ биринчи дарс: дин нима? Секуляристлар бизлардан қайси динни хохлашади?

(4-қисм)

Бу дастадаги исмларни жумлаларда ташхис бера оламиз ва жумлада уни қайси маънода келганини тушунамиз. Масалан бир жумлада шир қайси маънода келганини фахмлаймиз. Масалан адабиётда ўқиганимиздек, “он еки шир аст андар бодия” бу ерда “бодия” икки хил маънода бири “сахро” бошқаси “коса” маъносида келади. Энди мана бу косада ичиладиган ширми (сут) ёки сахродаги ёввойи ширми( шер)? Ёзилган холатда ёки мана бу жумлани ўқиётган кишилар уни маъносини тушуниш учун олдинги ё кейинги жумлаларга эътибор бериши керак, агар изох берилмайдиган бўлса бу жумлалардан бир маънони фахмлаб бўлмайди. Демак, биз бу ерда бир навли мураккабликка дуч келамиз, аммо шунга қарамасдан бу луғат одатда умумий хисобланади ва ўзига хос илмга ё фанга чегараланиб қолган эмас, хамма ундан фойдалана  олади. Лекин агар диққат қилинмайдиган бўлса, инсон уни фахмлашда хатога дучор бўлиши мумкин.

Шундай бўлса хам, баъзи уламойи суъ ва авомни фариб берувчи секулярлар бир неча маънога эга  жумлалардан фойдаланишади ва эшитувчилар осонлик билан уни фахмлай олишмайди. Улар аслида фақат бир маънони назарда тутишади, эшитувчи эса асрлардан буён ўзини ўтмишдаги ота-боболаридан унга меърос қолган ақидалардаги  бошқа бир маънони тушунади; лекин унга бу маънони тушунтириб беришмайди; нима учун? Чунки бу уларни зарарига тамом бўлади, бу ердаги мақсад шуки, эшитувчини бир абзор сифатида майдонга олиб келиб ундан фойдаланишдур.

Энди мана бу умумий луғатлардан ташқари бизлар ўзига хос сохаларга оид  истелохотларга хам дуч келамиз. Мана бу истелохларни ёки аллох бандаларига ироя берган ёки инсонларни  ўзлари эга бўлган сохаларга муносиб равишда уларни вужудга келтиришган. Мана шу сохага оид истелохлардан одатда инсонларнинг махсус синфи фойдаланади, масалан баъзи бир истелохотлардан  мусулмонлар  синфи фойдаланади, баъзи истелохотлардан  эса социалист секулярлар ёки либирал секулярлар ва…….фойдаланишади, аммо бу истелохотлар аста-секинлик билан одамларни ўртасида ишлатилгандан  сўнг умумий ва маданий холатга ўтади , лекин хамма хам уни аниқ маъносини тушунмаслиги мумкин ёки бир маданият бу истелохотлардан ўзгача тушунчани олиши ва бошқа бир маданият эса бошқа бир тушунчани тушуниши мумкин. Масалан:

-Ислом калимаси ; луғатда таслим бўлиш ва бўйин эгиш, бўйинсиниш, амр ва нахийга эътирозсиз  итоат қилишдур, қуръон истелохида эса умумий маънода бутун тарих давомидаги барча пайғамбарларни вохид динига айтилади, хос маънода эса пайғамбари хотам саллаллоху алайхи васалламни шариатларига нисбатан ишлатилади.   

  -Секуляр луғати лотинчадан  (suecularis) ва ( sueeculum) олинган бўлиб,рўзғор ё дунё  маъносини билдиради. Аммо бугунги кунда истелохий суратга ўтган, “дунёвий” ни ўрнига “осмоний дин” сўзидан фойдаланишади ва мусулмонларнинг фиқхий адабиётидаги  “мушрик” истелохини ўрнига бадал қилиб олишган. Шу тартибда бизлар турли-хил маданиятларда худди шу истелохотлардан хилма-хил маъноларда  фойдаланиладиган бошқа калималарга хам эгамиз.

(давоми бор…..)

دیدگاهتان را بنویسید

نشانی ایمیل شما منتشر نخواهد شد. بخش‌های موردنیاز علامت‌گذاری شده‌اند *