Муқаддамот дарслари/ биринчи дарс: дин нима? Секуляристлар бизлардан қайси динни хохлашади?
(7-қисм)
Худо калимаси хам худди шундай бўлади. Хар бир киши ўзини таърифига ва ўзини тасаввурига эга. Шу сабабли хам мусулмон киши қуръонда ва пайғамбари орқали ўзини таништирган “аллох” ни қабул қилишади.
“Дин” хам барча инсонларни ўртасидаги муштарак истелохлардан бири хисобланади, уни маъноси ва мафхумини қўлга киритиш учун ўша ақидани ва маслакни ўзига хос манбаъсига мурожаъат қилиш керак. Яъни “дин” секуляристларни ( араб тили бўйича айтганда мушрикларни) наздида бир маънони билдирса, пайғамбари хотам саллаллоху алайхи васалламни шариатида эса бошқа маънони билдиришини кўрамиз.
Мисол тариқасида: секуляристлар “дин”ни французча religion сўзидан “диний жамият” маъносида ва лотинча religionem сўзидан “муқаддас нарсаларга эхтиром, илохаларга эхтиром , башар билан худоларни ўртасидаги алоқа” маъносида таъриф қилишади, албатта буларнинг хаммасини лотинча religio сўзида илдизи мавжуд.
Эмил Дурким баъзиларни наздида ғарбдаги секуляр жамиятшуносликни асосчиси сифатида танилган, содда қилиб айтганда ва унинг лотинча ва луғавий маъносига суянган холда, баъзи дасталар “динни” ақида ва ишончлари ғайри моддий оламга боғлиқ ва хавос билан хис қилиб бўлмайдиган ишлар ва кўз билан кўриб бўлмайдиган ишлар ёки ана ўша илохиёт деб билишади. Яъни “дин” уларнинг секуляристик таърифида мана бу моддий дунёга,оламга боғлиқ эмас. Мана бу таъриф барча секуляристларнинг “дин” хақидаги тушунчасидур.
Араб адабиётидаги ва қуръон оятларидаги дин истелохи:
Бугунги кунда нубувват асрига хатто ундан кейинги асрларга хилоф равишда, бизлар илох, роб, тоғут, дин, бидъат, мушрик ва……ўхшаган лафзларни ва истелохларни, мафхумларни аслий бахсларга кириш учун муқаддима сифатида изох беришга мажбурмиз,нубувват асрида росулуллох саллаллоху алайхи васаллам уни исломга даъват қиладиган хар бир саводли ва саводсиз инсон учун бу сўз тушунарли эди, чунки қуръон содда забон билан уларни ўзларини тилида нозил бўлган эди.
Пайғамбари хотам саллаллоху алайхи васалламни шариатида “дин” калимасини илдизи лотинчага ё хиндчага ё хитой тилига ё эрончага эмас, балки арабчага бориб тақалади. Шунинг учун уни таниб олиш учун арабий ва диний манбаъларга мурожаъат қилиш лозим бўлади. Аслий манбаълардан “ дин”ни аниқ таниб олиш орқали мана бу сўз ўзини мухотобларидан қандай нарсаларни кутишини фахмлаб олса бўлади.
Ибни Форсни сўзига кўра, “дин” итоаткорлик ва бўйинсиниш жинсидандур. Бир арабга агар дин калимаси зикр қилинса, уни тўрт маъноси у учун мужассам бўларди:
1-Эгаллаб олиш,қудрат, хукмронлик, хокимлик, ўзини итоатида ушлаб туриш, қувватни ишга солиш, бандаликка тортиш, итоаткор қилиш. Бир сўз билан айтганда,”хокимият қудрати”.
Данан нас,дейилган пайтда: одамларни мажбурлаб ўзига итоат қилдирди,деган маъно тушунилади. Таълим олса бўладиган бир панд-насихатда айтилишича:
الْكَيِّسُ مَنْ دَانَ نَفْسَهُ وَعَمِلَ لِمَا بَعْدَ الْمَوْتِ.
яъни: ақлли,зийрак одам ўзини нафсини идора қилиб бошқара олади,уни ўзига ром қилади ва ўлимидан кейинги давр учун харакат қилади. Бундан ташқари араб каломида бир давлатга ё миллатга ё қабилага комил хукмрон бўлган хокимга “дайян” дейилади. У қудрат ва хокимият маъносида бўлиб, бир сўз билан айтганда хукмронлик қилиш кучидур.
(давоми бор……)