Муқаддамот дарслари/ биринчи дарс: дин нима? Секуляристлар бизлардан қайси динни хохлашади?
(8-қисм)
2-Шаръ,қонун, дастур, одоб ва расм-русум. Бир сўз билан айтганда “қонун ва дастур” маносидадир.
ما زالَ ذلک دینی
Яъни бу иш расм ва мени одатим бўлган эди.
دانَ،
Бу сўзни бир шахс яхши ё ёмон ишга одатланган пайтида айтилади.
Яна бир ўринда келтирилишича:
کانت قُرَیشُ ومَنْ دانَ بِدِینِهم.
Яъни қурайш ва уларни йўли ва равишига, одатига кўра бўлган кишилар. Шунингдек бошқа бир жойда келтирилишича:
أنه علیه السلام کان علی دین قومه.
яъни: пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васаллам баъсатдан олдин ( никох, талоқ, меърос ва шунга ўхшаш ижтимоъий,маданий ишлар бўйича) ўзини қавмидаги худудларга, қонунларга,қоидаларга тобеъ бўлган эдилар.
3-Итоат,бандалик, хизмат қилиш, бутунлай бир кишини ихтиёрида бўлиш, буйруқга бўйинсиниш, зиллатни қабул қилиш, қудратни ва хос кишини хукмронлигини баробарида хузуъ қилишлик ва бир сўз билан айтганда “итоат қилиш, бўйсиниш”.
Хавориж хадисида келтирилишича, пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки:
«یَمْرُقُونَ مِنْ الدِّینِ کَمَا یَمْرُقُ السَّهْمُ مِنْ الرَّمِیَّةِ»
Яъни: худди ўқ камондан чиқиб кетгандек хаворижлар хам диндан чиқиб кетишди. Лекин бу ерда хадисда айтилаётган маъно, хаворижларнинг диндан бутунлай чиқиб кетишлари ва кофир бўлишлари хақида эмас; чунки Али ибни Аби Толиб розиаллоху анхудан сўраладики: хаворижлар кофир бўлишдими? Уни жавобига айтадиларки: улар куфрдан қочишди. Шунда хаворижлар мунофиқ бўлишдими?-деб сўрашади. У киши айтдиларки: мунофиқлар худони жуда кам эслашади, хавориж эртаю- кеч худони зикри билан машғулдирлар. Али ибни Аби Толиб розиаллоху анху мархамат қилган сўзларидан маълум бўладики,” дин” калимасидан мақсад, хақ йўлдаги имомга итоат қилиш ва унга бўйсинишдир.
4-Жазолаш, мукофот бериш, хукм чиқариш, хисоб-китоб қилиш.
Арабларни масалларида келадики:
کما تُدینُ تُدانُ.
яъни: сен одамларга қандай рафтор қиладиган бўлсанг, ана ўша шаклда сенга хам рафтор қилишади…. ёки аллох таоло мархамат қиладики:
مَالِکِ یَوْمِ الدِّینِ (فاتحه/4)
Хисоб-китоб, жазолаш ва мукофот бериш кунини моликидур.
(давоми бор…….)